Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Муҳсин Муҳаммадиев: «Нима учун барча ўйинларда учтадан гол ўтказиб юбораётганимизни тушунмаяпман»

Coca Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Бухоро» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бухороликлар устози Муҳсин Муҳаммадиев қатнашди.

— Биринчи бўлимни бутунлай ёмон ўтказдик. Бу мен учун ҳам топишмоқ. Пенальти бор эди. Шундан кейин ўйин синди. Кейин эса мажбурий бўлмаган голни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда йигитлар ўйнашди, кўплаб вазиятлар яратишди. Ҳозирча ишларимиз ўхшамаяпти. Бу футбол, шундай бўлиб туради. Кетма-кет 3 ўйинда 3тадан гол қўйиб юборяпмиз. Бунга ўзим ҳам тушунмаяпман. Бу жуда катта муаммо.

— Балки «Бухоро»да молиявий томондан муаммолар бордир.
— Йўқ, бундай муаммо йўқ. Бу борада ҳозирча барчаси жойида. Биз бунча кўп гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Биринчи, иккинчи, учинчи марта 3:0 ҳисобида ютқаздик. Кўплаб хатоликка йўл қўймоқдамиз. Ютиш учун гол уриш керак. Вазиятлар бор, бироқ гол уришда оқсаётганимиз асосий камчилигимиз бўлмоқда.

— Нима деб ўйлайсиз, жамоа нима сабабдан учтадан гол ўтказиб юборяпти?
— Бу мен учун ҳам топишмоқдек. Ўзим ҳам сабабини тушунмаяпман.

— Ўтган 3 ўйиндан қайси бири энг қийини бўлди?
— Барчаси қийин бўлди. «Пахтакор»га қарши ўйинда яхши ҳимоялангандик. Кейинчалик рақиб ўйин қоидасини бузиб, гол урди. Кейин эса пенальтидан гол қабул қилиб олдик. Бу ерда ҳам пенальтидан бошланди. Балки руҳий томондан муаммоларга йўл қўяётгандирмиз.

— Бир вақтлар бир мураббий жамоа кетма-кет уч ўйинда мағлуб бўлса, мураббийлар штаби айбдор деб айтган.
— Балки шундайдир. Буни кўриб чиқиш керак. Энди олдиндаги барча ўйинларда қаттиқ курашиб, ғалабага эришишга интиламиз.

Киритилди: 15.03.2020 21:26. Ўқилди: 2968 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.