Sportbox.ru веб-сайти Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф буюриб, Россия премьер-лигасида ўйнаган футболчилардан рамзий жамоани тузиб чиқди. Эътиборли томони, ушбу жамоага Ўзбекистоннинг 7 фуқароси, Тожикистоннинг икки ўйинчиси ҳамда Туркманистон ва Қозоғистоннинг бир нафардан аъзолари киритилди.
Ўзбекистонлик футболчилар билан таништириб ўтишдан олдин шуни таъкидлаш лозимки, 2000-йилларнинг бошида Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган Поляков, Пашинин ва Маминов ҳам ушбу рамзий жамоадан ўрин олган. Аслида, Россия чемпионатида ўйнаган ва уларнинг ўрнини бемалол эгаллай оладиган соф ўзбекистонлик футболчилар бор эди. Аммо биз муаллифнинг фикрига қўшилган ҳолда, рамзий жамоага киритилган ўзбекистонлик футболчилар билан таништириб ўтамиз.
Дарвозабон — Алексей Поляков
Марказий Осиё паспортига эга бўлган дарвозабонлар орасида танлов унчалик катта эмас. Ўзбекистон терма жамоасидан Алексей Поляков, Андрей Мананников — Тожикистон, Константин Ледовских ва Андрей Сидельников — Қозоғистон.
Биринчисига тўхталсак. Поляков, қолганлардан фарқли ўлароқ юқори даражада кўпроқ ўйин ўтказган ва у нисбатан дурустроқ жамоаларда ўйнаган. Алексей РПЛда «Локомотив», «Крилья Советов», «Луч» ва «Томь» клублари сафида умумий 130 марта майдонга тушган. Қолаверса, миллий терма жамоа дарвозасини 18 учрашувда қўриқлаган. Фаолияти давомида қўлга киритган совринлари ҳам кам эмас. «Локо» билан кумуш ва икки бор бронза медали, Россия Кубоги ва Суперкубоги ғолиби, самараликлар сафида бир марта бронза медали соҳиби бўлган.
Поляковнинг афзалликлари нима бўлган? Олимпия даражасидаги хотиржамлик, яхши реакция ва профессионаллик. Юлдуз даражасига чиқа олмаган бўлса ҳам, майдон ҳамда унинг ташқарисида ишончли эди.
Марказий ҳимоячи — Олег Пашинин
«Локомотив» сафида ҳимоя марказида Пашинин каби чидамли, жойни тўғри танлайдиган ва бош билан яхши ўйнай оладиган футболчи бўлган. Россия чемпионати ғолибига айланган ҳимоячи 200дан ортиқ ўйинда «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қилганини айтиш керак.
Ўнг қанот ҳимоячиси — Андрей Фёдоров
Андрей Фёдоров — «Рубин» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси афсонаси. Чап қанот ҳимоячиси бўлганига қарамай, ҳимоянинг марказида ҳам ўйнай оларди. У Россияга боришидан олдин Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан эътиборли натижаларга эришган.
Фёдоров қанотлардан рейдлар уюштириш ва ҳужумга ўтишдан кўра, қора ишларни яхши бажарган. Қаттиқ ва бақувват футболчи бўлган. Тўпни олиб қўйиш ва ҳаводаги курашларда ундан устун келиш амримаҳол эди. Бироз чаққонроқ бўлганида, ҳеч бўлмаса Марио Фернандес каби бўлиши мумкин эди.
Яна бир истеъдодли ўзбекистонлик футболчи — Виталий Денисов. Ўзбекистон клубларида ўйнамаган, лекин терма жамоа сафида 72 ўйинда майдонга тушган латерал ҳисобланади. Россияда фаолиятининг чўққига чиққан даври — «Локомотив»да ўйнаганида кузатилган. 2017/2018 йилги мавсумда москваликлар билан РПЛ чемпион бўлганди.
Таянч ярим ҳимоячиси — Владимир Маминов
Таянч зонани Владимир Маминовга топширишга қарор қилдик. Бутун фаолиятини Москванинг «Локомотив» жамоасида ўтказган Маминов мамлакат мусобақаларида ютиш мумкин бўлган барча совринларга эришган. 16 мавсумда 397 ўйинда қатнашиб, 40 та гол урган собиқ ярим ҳимоячининг натижаси чакки эмас. Лекин, Ўзбекистон миллий терма жамоасида омади келмаган ва бор-йўғи 12 та ўйин ўтказган.
Чап қанот ярим ҳимоячиси — Одил Аҳмедов
Ярим ҳимоянинг чап қанотига ўзбек ўғлони Одил Аҳмедовни жойлаштирамиз. Жуда иқтидорли, ақлли ва универсал футболчи. 2011-2013 йилларда «Анжи»нинг юлдузли таркибида, кейинчалик «Краснодар» сафида ўзини йўқотиб қўймади. Россиянинг бу икки клубида жами 211 ўйинда қатнашган Одил, 13 гол ва 22 голли узатма муаллифига айланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоадаги ўйинлари сони — 102 ўйин (20 гол). 2015 йилдан бери жамоа сардори сифатида ўйнаб келмоқда.
Аҳмедов «Анжи» ва «Краснодар» билан бир мартадан бронза медалларига эга чиққан. 2017 йили эса Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубига йўл олди.
Ҳужумчилар ортида — Миржалол Қосимов
Ўзбек футболи афсоналаридан бири Миржалол Қосимов ҳужумчи ортида ўйнаган амлуада ҳақиқий етакчи ҳисобланган. Унинг номи 1995 йилги Россия чемпиони «Алания» билан ёдга олинади. Россиядаги ўзининг илк мавсумида 64 ўйинда 25 гол уриб, кўплаб ҳужумчиларга ҳавас қилгули арзигулик натижани қайд этган.
Қосимов тўп билан муомала қилиш, пасларни юқори санъат даражасига олиб чиққан ва жарима зарбаларининг деярли барчасини голга айлантира оладиган тўп устаси эди. Терма жамоада ҳам сардор, ҳам тўпурар бўлгани сир эмас — 67 ўйин, 31 гол.
Ҳужумчи — Элдор Шомуродов
Ҳужум чизиғида Элдор Шомуродовга тенг келадигани ҳозирча йўқ. Ҳамюртимизга алоҳида тариф бериш шарт эмаслигини, унинг ўйинини кўрган ҳар бир томошабин тўғри тушунади. Универсал ҳужумчи. Бош билан яхши ўйнайди, ҳимоячилардан қочиб кетиш, голли вазиятларга чиқиб бориш ва ҳал қилувчи зарбаларда Элдорнинг ишлари аъло даражада. «Ростов» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосий ҳужумчиси ўз ишини қойилмақом бажармоқда.
Мамлакат шарафини 43 ўйинда ҳимоя қилган — 20 гол. Майдондан ташқари ҳам ёқимли, ҳам камтар йигит.
Айни пайтда юқорида санаб ўтилган футболчилар нима билан шуғулланишмоқда?
46 ёшли Поляков ярим йилдан бери «Торпедо» клубининг дарвозабонлар мураббийи сифатида ишламоқда.
Пашинин ўзининг ўйнаган клуби — «Локомотив» мураббийлар штабида яқинда жамоани тарк этган Юрий Сёмин ёрдамчи бўлиб фаолият кўрсатаётганди.
49 ёшли Фёдоров Тошкентнинг «Локомотив"ини бошқармоқда.
Маминов ҳам сўнгги 10 йил умрини мураббийликка бағишлади ва «Рубин», «Тюмень», «Локомотив», «Химки» сингари Россия клубларининг мураббийлар штаби таркибида бўлди. Ҳозирда ишсиз юрибди. Лекин, салоҳиятли мутахассис тез орада ўз ишини топишига шубҳа йўқ.
32 ёшли Аҳмедов тўртинчи мавсумдирки, 2018 йилги Хитой чемпиони — «Шанхай СИПГ»да ўйнамоқда. Тўғри, унинг ойлик маоши жамоадоши Ҳалкникидек бўлмаслиги мумкин, аммо йилига 5 млн евро ҳам оз пул эмас.
Қосимов Олмалиқнинг АГМК жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаяпти.
Шомуродов, юқорида келтирилганидек «Ростов» ҳужумчиси. Раҳбарият жорий йилнинг январь ойида у билан келишувни 5 йилга узайтирди.
Нодир тайёрлади.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 25 | 52 |
2 | ОКМК | 25 | 44 |
3 | Сўғдиёна | 25 | 43 |
4 | Навбаҳор | 25 | 42 |
5 | Нефтчи | 25 | 40 |
6 | Пахтакор | 25 | 38 |
7 | Сурхон | 25 | 33 |
8 | Андижон | 25 | 29 |
9 | Динамо | 25 | 29 |
10 | Қизилқум | 25 | 27 |
11 | Бунёдкор | 25 | 27 |
12 | Олимпик | 25 | 25 |
13 | Локомотив | 25 | 21 |
14 | Металлург | 25 | 20 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 9 | 27 |
2 | Максам-Чирчиқ | 9 | 22 |
3 | Когон | 9 | 19 |
4 | Бунёдкор | 9 | 14 |
5 | Ардус | 9 | 13 |
6 | Дўстлик АИН | 9 | 13 |
7 | Пахтакор | 9 | 9 |
8 | Строитель-Зарафшон | 9 | 7 |
9 | Турон-С | 9 | 4 |
10 | Нафис | 9 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 46 |
2 | Пахтакор | 20 | 37 |
3 | Навбаҳор | 20 | 31 |
4 | Бунёдкор | 20 | 27 |
5 | Металлург | 20 | 19 |
6 | Бухоро | 20 | 10 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 48 |
2 | Динамо | 20 | 41 |
3 | Қўқон-1912 | 21 | 41 |
4 | Машъал | 22 | 38 |
5 | Шўртан | 21 | 26 |
6 | Арал | 20 | 26 |
7 | Хоразм | 20 | 22 |
8 | Юниред | 20 | 18 |
9 | Навбаҳор Фарм | 20 | 18 |
10 | Ғиждувон | 20 | 16 |
11 | Андижон-SGS | 20 | 12 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қўқон-1912 | 3 | 9 |
2 | Пахтакор | 3 | 6 |
3 | Локомотив | 3 | 3 |
4 | Бухоро | 3 | 0 |
24.11.2024. Суперлига. 25-тур. | |||
17:15 | Сўғдиёна |
2-0 | Локомотив |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|