Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шуҳрат Муҳаммадиев: «Яна майдонга қайтганимдан хурсандман»

«Локомотив» ҳимоячиси ўтган йил «Насаф» билан кечган баҳсда оғир жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Кеча ўтказилган «Локомотив» — АГМК ўртоқлик учрашувида Шуҳрат Муҳаммадиев бир йилдан зиёд танаффусдан сўнг майдонга қайтиш билан бирга ўзи учун янги чап қанот ҳимоясида тўп тепди. Клубимиз матбуот хизматига берган интервьюсида Муҳаммадиев дастлабки таассуротлар ҳақида тўхталди.

— Бир йилдан сал кўпроқ вақт ўтиб яна майдонга қайтдингиз.
— Футбол ўйнашим ўзим кутгандан ҳам чўзилиб кетди. Лекин асосийси яна яшил майдонга қайтдим ва бундан жуда хурсандман. Кеча АГМК билан ўртоқлик учрашувида бир бўлим ҳаракат қилдим. Тўғриси, анча пайт ўйнамаганим учун ҳаяжон сезилди.

— Бу ўйинда бош мураббий сизни чап қанот ҳимоясида синаб кўрди.
— Ҳа, шундай. Энди бу чизиққа кўникмаганим учун баъзи вазиятларда позицион хато қилдим. Лекин барибир футболчи мураббий айтган жойда ўйнаб ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Машғулотларда ҳам чап қанот ҳимоясида синаб кўришяпти. Тез орада ўйнаб кетаман деб умид қиламан.

— Жароҳатдан қутилиб сафга қайтиш анча чўзилиб кетгандек?
— Ўтган йил май ойида жароҳат олган бўлсам, кузга бориб майдонга қайтишимни айтишганди. Бироқ икки бор операция столига ётишга мажбур бўлдим. Биринчи операциям яхши ўтмаган экан, иккинчи бор яна операция қилдиришга тўғри келди.

— Расмий ўйинларда ҳам чап қанотда ўйнашга тўғри келса бу сиз учун қийин бўладими?
— Албатта, осон бўлмайди. Чунки бунгача тўрт йил «Машъал»да ва яна тўрт йил «Насаф»да фақат ўнг қанот ҳимоясида тўп тепганман. «Локомотив»га келганимдан бери ҳам ўнг қанотда ўйнаб келаётгандим. Лекин барибир бош мураббийимиз кўрсатмасига амал қилишим керак. Чунки майдонда футболчи ўйнайдиган жойни мураббий белгилаб беради.

Киритилди: 08.06.2020 00:08. Ўқилди: 3952 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 45
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Бунёдкор 20 19
13 Локомотив 20 18
14 Металлург 20 14

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.09.2024. Суперлига. 20-тур.
19:15
ОКМК
1-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.