Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Камрон Сайдазимов: «Асосий таркибда ўйнаш учун ҳаммада имконият бор»

«Локомотив» - «Сурхон» ўртоқлик учрашувидан сўнг «темирйўлчилар» ярим ҳимоячиси Камрон Сайдазимов қисқача интервью берди.

— Икки ойдан ошиқроқ давом этган карантиндан кейин иккинчи синов-назорат ўйинида майдонга тушдик. Бу Суперлига 4-турига тайёргарлик доирасида сўнгги ўйин бўлди. «Сурхон» — яхши шаклланган жамоа. Ўйин қийин кечди, бошида 2та гол уриб олдик. Шундан кейин 10 дақиқача қийналдик. Аммо кўп ўтмай тизгин яна қўлимизга ўтди.

— Мураббий бугун сизни асосий таркибга қўйди. Ҳиссиёт бошқача бўлдими?
— Ҳа, шундай. Чунки жамоага келганимдан бери илк марта асосий таркибда майдонга тушдим. Гарчи ўртоқлик ўйини бўлсада, «Локомотив» таркибида ўйнаш босим юклайди.

— Карантиндан кейин жамоанинг ҳолати қандай? 15 июнь куни бирданига ўйнаб кетиш қийин бўлмайдими?
— Тўғри, қийин бўлади, лекин машғулотларда астойдил ишлаб тайёр бўлиб олишга ҳаракат қиляпмиз. Чемпионат бошланганда ким қандай ҳолатда эканлиги кўринади. Худо хоҳласа, биз мавсумнинг давомига тайёрмиз деб ўйлайман.

— Бугунги ўйин қанчалик оғир ўтди?
— Иккита гол урган бўлсакда, рақиб бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Чемпионликни мақсад қилиб қўйганимиз учун барча ўйинларда ютишга ҳаракат қиляпмиз.

— Ўз ўйинингизни қандай баҳолайсиз?
— Бошида ҳаяжондан чиқиб кетиш бироз қийин бўлди. Аммо жамоага мослашиб кетишимга ишонаман. Бугун ўз ўйинимни кўрсата олдим деб ўйлайман.

— Расмий учрашувларда асосий таркибга кириш имконияти қандай?
— Асосий таркибга кириш учун ҳаммада имконият бор. Жамоамизда ёшнинг аҳамияти йўқ. Ким машғулотларда ўзини кўрсатса, мураббий унга ишонч билдиради ва асосий таркибга қўяди.

Киритилди: 08.06.2020 22:18. Ўқилди: 2681 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 Бунёдкор 16 30
3 Нефтчи 16 30
4 ОКМК 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 16 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.