Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси етакчиси Драган Черан билан уюштирдик. Суҳбат давомида, “шерлар” легионери Сербия нашри учун берган шов-шувли интервьюси, Яхшибоев ва Машариповнинг келажаги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Драган,карантиндан кейин “Пахтакор”даги ички муҳит қандай?
— Барчамиз кўтаринки кайфиятдамиз. Жароҳат олганлар йўқ. Очиғи,футболни соғиндик. Ички биринчилигимиз бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз.
— Юзага келган тўхталиш ОЧЛ учрашувларига қандай таъсир ўтказади?
— Бу борада қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Ўйинларсиз қолиб кетган фақат биз эмас. Рақибларимиз ҳам биз сингари футболдан узоқлашишга мажбур бўлишди. Шу сабабли, барчада имконият бирдек деб ҳисоблайман. Эндликда, ким мавсумнинг сўнгги қисмига яхши тайёргарлик кўрса, ўша клуб ОЧЛда зафар қучиши мумкин.
— Айни дамда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар келиб тушдими? Келаси мавсумга режаларингиз қандай?
— Ҳозирча бу борадаги таклифларни кўриб чиқишни ҳам истамайман. Сабаби, Ўзбекистонда 4 йилдан бери истиқомат қиляпман ва бу ерда ҳамма нарса мени қаноатлантирмоқда.
— Жамоадошингиз Жалолиддин Машарипов Европадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Албатта юқори баҳолайман! Сабаби, у бизнинг жамоадаги энг зўр футболчи. Аслида у аллақачон кучлироқ чемпионатда ўзини синаб кўриши лозим эди.Жалолиддин янги даражага кўтарилиши учун ҳам кетиши лозим. У шу йўсинда ўз оиласи учун бахтли ва тўкин келажакни таъминлаган бўлади. Шундай бўлсада, айни дамда у бизнинг футболчи. Шу сабабли барчаси якунланмагунига қадар чалғиб қолмаслиги керак. Унинг келажакдаги фаолиятига омад тилайман.
— Сизнинг Сербия нашри учун берган интервьюда ўзбек футболининг оғриқли нуқталари ҳақида очиқчасига сўзладингиз. Тўғриси, шахсан ўзим ўша интервьюни таржима қилдим. Айтингчи, клубдаги футболчилар ёки раҳбарият ўша интервьюдаги сўзлар учун сиздан хафа бўлишмадими?
— Мен танқид қилишларига ёки хафа бўлишларига сабаб бўладиган сўзларни айтдим деб ўйламайман.
— Нима деб ўйлайсиз, агар ўзбек футболи ҳам қўшни Қозоғистон сингари Европа қитъасида ўйнаганида, бу биз учун олдинга ташланган қадам бўлар эдими? Футболимиз ҳозиргидан кучлироқ бўлар эдими?
— Тўғриси бирор нима дейиш қийин. Шундай бўлсада, агар биз Европа қитъасида бўлганимизда, хорижлик мутахассислар юртингизга Европа футболини олиб кирган бўлар эди. Шу билан биргаликда юқорироқ савиядаги ижрочилар ҳам ташриф буюради ва ички биринчилик кучаяди. Оқибатда, ўзбек футболчиларининг таъсир доираси камайиб кетади. Бу эса ўз-ўзидан терма жамоанинг оқсоқланишига сабаб бўлади. Икки томонда ҳам ўзининг плюс ва минуслари мавжуд. Қайси бири тўғри эканлиги ҳақида фикр билдириш жуда мушкул.
— Айтингчи, “Насаф” ва “Пахтакор” мухлислари ўртасида фарқ мавжудми?
— Тан олиш лозим, “Насаф” мухлислар армияси билан мақтаниши мумкин. Шундай бўлсада, кичик шаҳарлардаги клубларнинг катта шаҳарлардаги жамоаларга нисбатан доимо мухлислари кўп бўлган. Бу одатий ҳол. Сабаби, Тошкентда 3 та кучли клуб мавжуд ва шу сабабли ҳам “Пахтакор”нинг ўйинларига мухлислар камроқ ташриф буюради.
— Эрен Дердийўқ жамоа билан яқиндан танишиб олдими?
— Албатта! Ажойиб футболчи. Боз устига,жуда тажрибали. Унинг тажрибасидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқчимиз.
— Ўзбекистондаги энг эътибордан четда қолган, бироқ иқтидорли футболчи ким?
— Унақаси йўқ деб ўйлайман. Сабаби, биз барча футболчилар бирдекмиз. Биринчи навбатда футболчи профессионал бўлиши лозим. Уларни эътироф этилиши ёки эътибордан четда қолиши эса мухлисларга боғлиқ. Ҳар кимнинг ўз танлови мавжуд.
— Серб нашри учун берган интервюда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш ҳақида сўз очган эдингиз. Айни дамда ҳам термамиз либосини кийишни истайсизми?
— Бўлмасамчи! Бу мен учун катта шараф! Сабаби, сизни бошқа миллат терма жамоасида тўп суришингизни исташлари — бу футболчининг меҳнати қадр топаётганидан далолат.
— Нима учун сербиялик футболчилар ўрта Осиёда кўпчиликни ташкил этади? Бу ерларда тўп тепишсерблар учун осонми ёки агентларнинг осиёликлар билан алоқалари яхшими?
— Тан олиш лозим, барча чемпионатларда серб футболчиларини учратиш мумкин. Сабаби, юртимизда футболчилар учун барча шароитлар мавжуд деб бўлмайди. Шу сабабли, биз оиламиз учун ҳам бошқа давлатга бориб тўп тепишга мажбур бўлмоқдамиз.
— Футболсиз кунлардан зерикмадингизми? Ҳа айтганча,Беларусьчемпионатини кузатиб боряпсизми?
— Бугунги кунда Тошкентдаман. Албатта, футболсиз қийин бўлмоқда. Беларусьчемпионатини Яхшибоев учун кузатиб боряпман. Унга мухлислик қилаётганимни яшириб ўтирмайман.
— Ўзбек ошхонасига кўникиб қолдингизми?
— 4 йил давомида деярли барча таомлардан татиб кўрдим. Менга ўзбек таомлари жуда манзур келмоқда.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 25 | 52 |
2 | ОКМК | 25 | 44 |
3 | Сўғдиёна | 25 | 43 |
4 | Навбаҳор | 25 | 42 |
5 | Нефтчи | 25 | 40 |
6 | Пахтакор | 25 | 38 |
7 | Сурхон | 25 | 33 |
8 | Андижон | 25 | 29 |
9 | Динамо | 25 | 29 |
10 | Қизилқум | 25 | 27 |
11 | Бунёдкор | 25 | 27 |
12 | Олимпик | 25 | 25 |
13 | Локомотив | 25 | 21 |
14 | Металлург | 25 | 20 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 9 | 27 |
2 | Максам-Чирчиқ | 9 | 22 |
3 | Когон | 9 | 19 |
4 | Бунёдкор | 9 | 14 |
5 | Ардус | 9 | 13 |
6 | Дўстлик АИН | 9 | 13 |
7 | Пахтакор | 9 | 9 |
8 | Строитель-Зарафшон | 9 | 7 |
9 | Турон-С | 9 | 4 |
10 | Нафис | 9 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 46 |
2 | Пахтакор | 20 | 37 |
3 | Навбаҳор | 20 | 31 |
4 | Бунёдкор | 20 | 27 |
5 | Металлург | 20 | 19 |
6 | Бухоро | 20 | 10 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 48 |
2 | Динамо | 20 | 41 |
3 | Қўқон-1912 | 21 | 41 |
4 | Машъал | 22 | 38 |
5 | Шўртан | 21 | 26 |
6 | Арал | 20 | 26 |
7 | Хоразм | 20 | 22 |
8 | Юниред | 20 | 18 |
9 | Навбаҳор Фарм | 20 | 18 |
10 | Ғиждувон | 20 | 16 |
11 | Андижон-SGS | 20 | 12 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қўқон-1912 | 3 | 9 |
2 | Пахтакор | 3 | 6 |
3 | Локомотив | 3 | 3 |
4 | Бухоро | 3 | 0 |
24.11.2024. Суперлига. 25-тур. | |||
17:15 | Сўғдиёна |
2-0 | Локомотив |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|