Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тошкентдаги “нокаут“, етакчилар сафига қўшилган АГМК ва "Металлург" ёхуд Суперлигада 5-тур якунлари

18-19-20 июн кунлари яшил майдонларимизда Ўзбекистон Суперлигаси 5-тур учрашувлари давом эттирилди. Бир мунча қизғин руҳда кечган баҳслар анча шиддатли, кутилмаган воқеалар ва голларга бой тарзда якнунланди. Дастлаб, Қўқонда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари, Суперлигада ишлари ўнгланмаётган “Қизилқум“га қарши майдонга чиқишди. Биринчи бўлимда мезбонлар кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйин кўрсатган бўлишса, иккинчи таймда умуман бошқача кайфият ҳукм сурди. Яъни, “Қўқон-1912“ рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Ўйин сўнггида, Собит Синдоров шундоғам таслим бўлган меҳмонлар дарвозасига 4-голни ҳам йўллаб ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келди. Навоийликлар чемпионат бошидан буён фақат очко улашаётган жамоа бўлиб қоляпти. Мухлислар, бу Тажмурод Агамуродовни кўпроқ хавотирга солиши ҳамда вазият тезроқ яхшиланишига умид боғлашган.

Ўша куни, ишқибозлар кутган марказий учрашув кутилмаган голлар шоусига айланди. Дастлаб жамоалар, хусусан, тезкор гол уришга муваффақ бўлган “Пахтакор“ бироз ортга чекиниб, “Бунёдкор“ жамоаси ҳужумларда фаоллик кўрсатаётгандек таассурот уйғотди, лекин бироздан сўнг ижрочилар ўйиннинг кечишини буткул буриб юборишди. Якунда, ўтган турда яраланган “шерлар“, ҳамшаҳарларини аяб ўтиришмади 5:0.

20 июнда Тошкент, Олмалиқ ва Наманганда ўйинлар бўлиб ўтди. Қаҳрамонликни давом эттирган “Сўғдиёна“ жамоаси бу гал чемпионатнинг бошқа бир гранди, “Локомотив“га етарлича қаршилик кўрсатди. Жасур Хасановнинг сай-ҳаракатлари эвазига киритилган иккита голга “темирйўлчилар“ бир маротаба жавоб қайтара олишди. Аҳамиятлиси, жиззахликлар 14 йил деганда яна, Тошкентда ғалаба қозонишди 1:2.

Олмалиқда, Миржалол Қосимов шогирдлари анча ранг баранг ўйин намойиш этишди. Ташкил этилган бир қанча ҳужумлар, сўнгги дақиқаларда самарасини берди. Қўшимча дақиқаларда Арслонмурод Аманов “Сурхон“ дарвозасига гол йўллаб жамасига ғалаба келтирди. Мавсум аввалидан бошлаб, ҳозирча, мағлуб бўлмай келаётган “АГМК“ жамоаси, айни пайтда 11 очко билан турнир жадвалида 3 поғонани банд этиб, совринли ўринлар учун курашга қўшилди.

Карантин зонасида қизил, турнир жадвалида хавфли ҳудудда жойлашган, пандемия сабаб етиб кела олмаган бош мураббий ва керакли легионерлар хизматига эҳтиёж сезаётаган “Бухоро“ жамоаси, бу сафар мағлубиятдан қутулиб қола олмади. Наманганда “Навбаҳор“, Иван Соловёв ва Азизбек Турғунбойларнинг голлари эвазига ишончли ғалабага эришди 2:0. Андрей Канчелискис қўл остидаги жамоа тобора шаккланиб, чемпионат доирасидаги 5 учрашувда 2 та ғалаба, 2 та дурранг ва 1 мағлубият қайд этиб, айни пайтда стабел ўйин намойиш этмоқда.

Якшанбада, етакчилардан бири “Насаф“, Муборакда мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. “Машъал“га қарши кечган, воҳа дербисида нурсиз дурранг қайд этилди 0:0.

Шу куни, 5 тур ҳисобига кўра биронта ҳам ғалабга эриша олмаётган “Андижон“ ўз уйида “Металлург“ни қабул қилди. 10 очко билан юқори ўринларда бораётган бекободликлар Станислав Андреевнинг дубли эвазига зафар қучишди 0:2.

Узоқ муддатлик пандемия танаффусидан сўнг жамоалар секин-асталик билан футбол мавсумига мослашиб бормоқдалар. Шу боисдан ҳам маълум камчиликлар ва тўлдирилмаган бўшлиқларга гувоҳ бўлиш мумкин. Уларни, миллий чемпионат баҳслари ўзининг қизғин палласига кўриб бориши баробарида бартараф этилишига ишонамиз.

Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ тайёрлади

Киритилди: 22.06.2020 16:32. Ўқилди: 4291 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 25 43
4 Навбаҳор 25 42
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 25 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 25 21
14 Металлург 25 20

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
2-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.