Суперлига. «Локомотив» кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди
Суперлигада 6-тур учрашувлари старт олди. Турнинг марказий учрашуви «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди.
«Бунёдкор» навбатдаги пойтахт дербисида «Локомотив»ни қабул қилди. Қизиқарли учрашувда киритилган иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Айтиш керак, беллашувда "қалдирғочлар" устунлик қилди. Айниқса, тўп назорати ва дарвоза олдида яратилган хавфли вазиятлар бўйича футболчиларимиз яхшироқ ҳаракат қилишди. Биринчи гол 19-дақиқада меҳмонлар дарвозасидан жой олди. Жамоанинг туркманистонлик ярим ҳимоячиси Селим Нурмурадов 25 метрлардан кутилмаган зарба йўллаб, Нестеров дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимнинг 29-дақиқасида Шаҳбоз Эркинов Тўхтасинов томонидан чап қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага тўғирлаб, учрашувга нуқта қўйди.
СOCA COLA СУПЕРЛИГА. 6-ТУР
«БУНЁДКОР» – «ЛОКОМОТИВ» - 2:0 (1:0)
25 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони.
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Захирадаги ҳакам: Ҳусан Музаффаров.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
«Бунёдкор»: Сарвар Каримов, Исломжон Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Жасурбек Жалолиддинов (Фаррух Икромов, 57), Расул Йўлдошев (Анвар Ғофуров, 78), Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Селим Нурмурадов (Суҳроб Иззатов, 71), Шаҳбоз Эркинов (Ҳумоюн Муртазоев, 78).
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Шаҳзод Шайманов, Давронбек Умиров (Иброҳим Ғанихонов, 66), Кахи Махарадзе (Жавоҳир Алижонов, 78), Вадим Афонин, Кирилл Погребняк (Камрон Саидазимов, 66), Темурхўжа Абдухолиқов, Давронбек Ҳошимов, Дилшоджон Комилов (Фаррухжон Иброҳимов, 71), Шуҳрат Муҳаммадиев (Ойбек Қиличев, 78), Шерзод Файзиев.
Голлар: Селим Нурмурадов, 19 - 1:0. Шаҳбоз Эркинов, 74 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов, 39. Исломжон Қобилов, 45. Давронбек Ҳошимов, 45. Шаҳзод Шайманов, 67.