25-26-27 июнь кунлари Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Дастлаб, шаҳдам қадам ташлашда давом этаётган “Қўқон-1912“ жамоаси, “Сурхон“ни қабул қилди 3:0. Анча ҳужумкор руҳда кечган ушбу баҳсда, шунчаки натижадан бохабар бўлган томошабинга ўйиннинг кечиши бироз бошқачароқ бўлганлиги номалум. Яъни, 3 та тўп фарқи юзага келган бўлсада, термизликлар мезбонларга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Бир қанча кескин ҳужумлар, хавфли вазиятлар содир этишдию, аммо голгача етиб бориша олмади. Ҳатто, меҳмонлар иккита гол ўтказиб юборган бўлишсада, ҳисоб қисқариши учун ҳаракат қилишди бироқ, Сухроб Бердиев жаримадан йўллаган ажойиб голи билан учрашувга нуқта қўйди. Шу тариқа, қўқонликлар 12 очко жамғариб, кучли учликда қолишди.
Галдаги ўйин, “Миллий“ стадионида, “Бунёдкор“ ҳамда “Локомотив“ жамоалари ўртасида кечди. Дарвоза томон зарбалар бўлиб турганига қарамай, жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланган “қалдирғочлар“га, Селим Нурмурадов ва Шахбоз Эркиновларнинг голлари ғалаба келтирди. Мана 3-ўйиндирки, кетма-кет рақиблардан “тарсаки“ еяётган “темирйўлчилар“ эса ўзига ўхшамаяпти. Кўринадики, бу ҳолатда уларга бемаврид кетган Зотеев ва айни пайтда кўпроқ заҳира футболчиси сифатида, тошкентнинг бошқа бир жамоси учун тўп тепаётган Анзур Исмоиловларнинг хизматлари керак. Ушбу мағлубиятлар бош мураббий манзили томон саволларнинг кўпайишига олиб келар, унинг жамоадаги кейинги фаолиятига ҳам таъсир кўрсатар, эҳтимол.
Шу куни чемпионат етакчиси “Пахтакор“ Навоийда меҳмон бўлди. Шундоғам сўнгги ўринларда бораётган “Қизилқум“ жамоаси, тошкентликлар учун ортиқча қийинчилик туғдирмади. Аксинча, Тажмурод Агамурадовнинг вазифаси янада қийинлашди.
Достонбек Ҳамдамов ва тобора янги жамоа, янги муҳитга кўникиб, ўз имкониятларини намоён этишга уринаётган Эрен Дердиёкларнинг голлари эвазига, меҳмонлар зафар қучишди 0:2.
Жума куни, Жиззах ва Қаршидаги ўйинларда очколар баҳам кўрилди. “Сўғдиёна“ икки гранд клубга қарши кечган қийин ўйинлардан кейин, нисбатан кучсиз бўлган “Андижон“ билан баҳсда бироз тин олиши мумкин эди. Аммо меҳмонлар бунга имкон беришмади ва аксинча рақибларига ҳужумкор ўйин таклиф этишди. Шоҳруз Норхоновнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олиб, кўпроқ эътиборни ҳимояга қаратган мезбонлар, сўнгги дақиқаларда жазоланишди. Фарҳод Бекмуродов рақиблар дарвозасига узоқ масофадан, чиройли тўп киритиб, меҳмонларга 1 очко тақдим этди. Якунда, ҳисоб 1:1.
Қаршида эса, “Насаф“ ва “Бухоро“ жамоалари ўртасидаги баҳс нурсиз дурранг билан якун топди. Кўплаб хавфли вазиятларни голга айлантира олмаган Рўзиқул Бердиев жамоаси, яна очко йўқотди. Лекин, чемпионат аввалидан буён ҳали бирон марта мағлуб бўлганича йўқ. Бу эса жамоанинг юқори поғоналар учун имкониятларини сақлаб қолади. Меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев таркибда муаммолар мавжудлигини ҳисобга олиб, шогирдлари кўрсатган ўйин ва натижадан мамнун эканлигини билдирди.
Шанба куни, “Навбаҳор“ “Металлург“ устидан ишончли ғалаба эришди. Азизбек Турғунбоевнинг дубли ва Руслан Боловнинг голига, бекободликлардан Станислав Андреев бир маротаба жавоб қайтара олди. Умумий ҳисоб 1:3.
Бу орқали Наманганликлар жадвалдаги ўринларини анча яхшилаб олган ҳолда, 11 очко билан 6-поғонани банд этишди.
Олмалиқда, “АГМК“ “Машъал“ни қабул қилиб, кичик ҳисобда таслим этди 1:0. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Баҳром Абдураҳимов ўйиннинг ҳам энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Ҳар қайси жамоа Дилявер Ваниев шогирдлари билан рўбару келганда муборакликлардан нима кутишни билмайди, лекин бу сафар ҳам олмалиқликлар мағлуб бўлишмаган ҳолда Миржалол Қосимов ўз натижасини яхшилашда давом этди.
Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 25 | 52 |
2 | ОКМК | 25 | 44 |
3 | Сўғдиёна | 25 | 43 |
4 | Навбаҳор | 25 | 42 |
5 | Нефтчи | 25 | 40 |
6 | Пахтакор | 25 | 38 |
7 | Сурхон | 25 | 33 |
8 | Андижон | 25 | 29 |
9 | Динамо | 25 | 29 |
10 | Қизилқум | 25 | 27 |
11 | Бунёдкор | 25 | 27 |
12 | Олимпик | 25 | 25 |
13 | Локомотив | 25 | 21 |
14 | Металлург | 25 | 20 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 9 | 27 |
2 | Максам-Чирчиқ | 9 | 22 |
3 | Когон | 9 | 19 |
4 | Бунёдкор | 9 | 14 |
5 | Ардус | 9 | 13 |
6 | Дўстлик АИН | 9 | 13 |
7 | Пахтакор | 9 | 9 |
8 | Строитель-Зарафшон | 9 | 7 |
9 | Турон-С | 9 | 4 |
10 | Нафис | 9 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 46 |
2 | Пахтакор | 20 | 37 |
3 | Навбаҳор | 20 | 31 |
4 | Бунёдкор | 20 | 27 |
5 | Металлург | 20 | 19 |
6 | Бухоро | 20 | 10 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 48 |
2 | Динамо | 20 | 41 |
3 | Қўқон-1912 | 21 | 41 |
4 | Машъал | 22 | 38 |
5 | Шўртан | 21 | 26 |
6 | Арал | 20 | 26 |
7 | Хоразм | 20 | 22 |
8 | Юниред | 20 | 18 |
9 | Навбаҳор Фарм | 20 | 18 |
10 | Ғиждувон | 20 | 16 |
11 | Андижон-SGS | 20 | 12 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қўқон-1912 | 3 | 9 |
2 | Пахтакор | 3 | 6 |
3 | Локомотив | 3 | 3 |
4 | Бухоро | 3 | 0 |
24.11.2024. Суперлига. 25-тур. | |||
17:15 | Сўғдиёна |
2-0 | Локомотив |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|