Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Фёдоров: «Марат Бикмаев навбатдаги ўйинга тайёр бўлади»

Coca Cola Суперлигаси 7-тури доирасида «Қизилқум» устидан қозонилган ғалабадан кейин «Локомотив» бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

– «Локомотив»нинг барча мухлисларини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Кетма-кет уч марта мағлуб бўлганимиздан кейин ҳафталик цикл ишлаб чиқдик. Машғулотлар давомида жамоанинг ўйини кучайганлиги ҳам сезилаётганди. Футболчиларнинг ҳам жисмоний томонлама, ҳам кайфияти яхшиланди. Умуман олганда кўплаб факторлар ижобий томонга ўзгарди. Бизга фақатгина голлар босим бериши мумкин эди. Ўша ютқазган ўйинларимизда урилмаган вазиятларни қўрқув билан эмас, балки, футболчиларнинг ўзларига бўлаётган ишончсизлигига боғласам бўлади. Балки бугун ҳам айрим вазиятларда шундай ҳолатлар юзага келгандир. Футболчиларга рақиб жарима майдончаси ичида максимум ишлаш кераклигини айтгандим. Биринчи бўлимда ҳам шогирдларим бир неча вазиятларни голга айлантира олмаган пайтда менда яна ўша ҳиссиётлар пайдо бўла бошлаганди. Рақиблар бир бора тўсинимизни пойлаганида ҳам футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Голдан кейин эса бироз хотиржам ўйнашни бошладик, елкадан тоғ ағдарилгандек бўлди. Мағлубиятлар футболчиларнинг ҳаракатларига, айниқса, тўп билан ҳаракат қилишда бироз ишонч бахш қилди. Жамоа ҳимояда тартибли ҳаракат қилди. Шу сабабли бугунги натижани адолатли деб айта оламан. Ўтган ўйинлардан кейин қўлни кўтариб таслим бўлмасдан, ишлашда давом этиб, жангда ғалабага эришгани учун футболчиларга раҳмат айтиб қоламан.

– Авазбек Ўлмасалиевнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

– Бугун у яхши ўйнади. Менимча у бугунгидан ҳам яхши ўйнай олади, айниқса, тактик томонлама тартибли ҳаракат қилмоқда. У билан бу борада ҳали гаплашиб оламиз. Аваз талаб қилинган ўйинни бизга кўрсата олди дея оламан.

– Биринчи бўлимда гол уриш қийин бўляпти.

– Йўқ, унчалик эмас. Бизда вазиятлар бўлмоқда. Фақатгина футболчиларда ишонч аспекти етишмаяпти. Биринчи голга қадар ҳам ҳисобни очиб олиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлгандик. Голдан кейин эса футболчиларга эркинлик бердим. Чунки олдинги ўйинлардан кўра бу баҳсда босим камроқ бўлди.

– Марат Бикмаевнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

– У навбатдаги ўйинга тайёр бўлиши керак.

Киритилди: 02.07.2020 08:17. Ўқилди: 2364 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 25 43
4 Навбаҳор 25 42
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 25 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 25 21
14 Металлург 25 20

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
2-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.