12 13 14 июль кунлари Ўзбекистон суперлигаси, навбатдаги тур учрашувлари давом эттирилди.
Дам олиш куни, 9-тур стартида икки ўйин бўлиб ўтди. Дастлаб, водийда турнир жадвалининг 11 ўрнида бораётган “Андижон“ жамоаси, ўзидан бир поғона пастдаги “Сурхон“ни қабул қилди.
Хавфли вазиятлар ва кескин воқеаларга унчалик ҳам бой бўлмаган баҳс тақдирини биринчи бўлим сўнгида Александр Касян ҳал қилди. Ислом Абдуллаев қўриқлаётган дарвоза томон белгиланган пенальтини меҳмонларнинг Украиналик легионери аниқ ижро этиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, иккинчи бўлимда Эммануэл Аривачуквунинг қизил карточкаси туфайли бир киши кам бўлиб қолган андижонликлар дарвозаси бошқа ишғол этилмагани баробарида, мезбонлар ҳам рақибларига гол билан жавоб қайтара олишмади. Якунда ҳисоб 0:1. Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари янги мураббий қўл остида март ойидан буён иккинчи ғалабасини қайд этди.
Куннинг иккинчи баҳси Бекободдаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтди. Унда, рестартдан сўнг ҳар қандай клубга етарлича қаршилик кўрсатиб, етакчи ўринлар учун жиддий кураш олиб бораётган
“Металлург“ жамоаси “Сўғдиёна“ни қабул қилди. Айни пайтга қадар 3 ғалаба, 2 дурранг ҳамда 4 мағлубият қайд этиб, барқарорлик намойиш эта олмаётган жиззахликлар бу сафар имкониятни бой беришди. Анча қизғин ва муросасиз кечган учрашувда иккала жамоа ҳам кўплаб хавфли вазиятлар юзага келтиришди. Уларни, мезбонлар таркибида Евгений Чумак ва Дониёр Нарзуллаевлар голга айлантириб бекободликларга муҳим 3 очкони келтииришди. Умумий ҳисоб 2:0. Шундан сўнг Андрей Шипилов жамоаси 16 очко жамғариб, 5 поғонага кўтарилди.
Душанбада, чемпионат аутсайдерларидан бири “Қизилқум“ Наманганга сафар қилди. Унда, мезбон, “Навбаҳор“ жамоаси Азим Ахмедовнинг голи эвазига кичик ҳисобда зафар қучди. Сўнгги дақиқаларда навоийликлар сафидан, ҳимоячи Руслан Маргиев қизил карточка туфайли майдондан четлатилган бўлсада, ҳисоб ўзгаришсиз қолди, 1:0. Ўйин натижасига кўра, бугунгача 16 очко жамғарган наманганликлар, ҳозирча, кучли учликдан ўрин олишди. Тажмурод Агамуродов қўл остидаги жамоа эса ғалабасиз сериясини давом эттирди.
Шу куни ишқибозлар турнинг асосий, марказий учрашувига ҳам гувоҳ бўлишди. Тошкентда, мезбонлар марказий ўйингоҳида кечган баҳсда, чемпионат карвонбошиси “Пахтакор“ кутилмаган ва супер натижалар қайд этиб келаётган “АГМК“ жамоси билан рўбару келди. Пешқадамни изма-из қувиб келаётган олмалиқликлар ўз кучини ушбу тўқнашувда ҳам намойиш этишди. Дастлаб, Арсланмурат Аманов ҳисобни очган бўлса, кўплаб хавфли ҳужумларга исканканжасида қолган мезбонларнинг хатоси эвазига Ёван Жокич пенальтидан гол киритиб, ҳисобни яна биттага оширди. Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳам ҳужумларга зўр беришди ва рақиб жарима майдончаси томон бир неча маротаба кучли штурм уюштиришди. Натижада, сергакликни ёқотган меҳмонлар, қисқа вақт ичида ўз дарвозаларидан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Тошкентликларнинг голларига, заҳирадан майдонга тушган Игор Сергеев ҳамда Достонбек Ҳамдамовлар муаллифлик қилишди. Умумий ҳисоб 2:2, Якунда Шота Алверадзи шогирдлари, мавсумдаги илк дуррангини қабул қилиб олган ҳолда, 1 очко ишлаб етакчиликни сақлаб қолди. Миржалол Қосимов жамоаси ҳам айнан шунча очколик тафовут билан “шерларни“ таъқиб қилишда давом этади. Демак, сих ҳам куймади, кабоб ҳам.
Жорий турнинг сўнгги ўйинлари эса, Тошкент ва Қўқон шаҳарларида бўлиб ўтди.
Параллель равишда кечган баҳсларнинг бирида “Локомотив“ “Машъал“ билан тўқнашди. Сўнгги икки турда ғалаба қозониб, ўзига бўлган ишончи қайтаргандек таассурот уйғотган тошкент жамоаси бу сафар имкониятни бой берди. Бу эса “темирйўлчилар“ устози Андрей Фёдровнинг жамоадаги келгуси фаолиятини яна сўроқ остида қолдириш билан бирга Александир Хомяковнинг жамоага келиши ҳақидаги миш-мишларнинг асосланишига замин яратди.
Ушбу баҳсда, рақибга қараганда кучсизроқ саналган муборакликлар рақибларига анча ҳужумкор ва шиддатли ўйин таклиф этишди. Ҳам ҳимоя, ҳам ҳужум чизиғида тартибли ва ишончли ҳаракат қилган меҳмонлар иккинчи тайм ўрталарига бориб рақиблар дарвозаси томон йўл топишди. Нажмиддин Муродовнинг жаримадан йўллаган ажойиб зарбаси Игнайти Нестеровни ожиз қолдирди. Якунда, 0:1. Натижада, рақибларига очко “улашган“ мезбонлар 12 очко билан 8 ўринда, Дилявер Ваниев шогирдлари эса 9 очко ишлаб 10 поғонада қолишди.
Кейинги, Қўқон марказий ўйингоҳида кечган қарама-қаршиликка ҳам иккинчи марказий учрашув дея қаралган эди ва ҳеч шубҳасиз ўйин шу мақомда кечди. Унда, етакчи ўринлар учун жиддий ҳаракат қилаётган “Қўқон-1912“ ҳамда “Насаф“ жамоалари тўқнаш келишди. Биринчи бўлимда иккала дарвоза даҳлсизлиги сақланган бўлсада, иккинчи тайм голларга бўй бўлди. Даставвал, Шароф Муҳитдиновнинг узоқдан йўллаган зарбаси рақиблар дарвозабони Музаффар Абдуллаевни ожиз қолдирди. Кейин эса, мезбонлар вакили Бобур Акбаров ҳисобни тенглаштирди.
Сўнгги дақиқаларда меҳмонлардан Ойбек Бозоров яна қаршиликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан бир дақиқа ўтар ўтмас, баҳс якунида ўйиннинг энг яхшиси дея эътироф этилган Бобур Акбаров дубл қайд этиб, мувозанатни тиклаган ҳолда қўқонликларга 1 очко тақдим этди. Якунда, жанговар дурранг 2:2. Бу орқали иккала жамоа ҳам бир хил, 16 тадан очко жамғарган бўлсада, Бахтиёр Ашурматов жамоаси тўплар нисбати кўрсатгичи эвазига, турнир жадвалида 4 ўринда боришмоқда.
Турни якунлаб берувчи ўйин Муборакда “Бухоро“ ҳамда “Бунёдкор“ жамоалари ўртасидаги кечиши керак эди. Аммо, Тошкент клуби аъзосида коронавирус касаллиги аломатлари сезилгани боис, ўша футболчи ва бутун жамоа карантинга олинган. Шу сабабли бу учаршув номалум муддатга қолдирилган. Айни пайтда Вадим Абрамов қўл остидаги жамоа битта кам ўйин ўтказган ҳисобланиб, 16 очко жамғарган. Айни шу сабаб билан Муҳсин Муҳаммадиев шогирдлари эса 2 очко билан энг сўнгги поғонани банд этишган. Қайд этиш жоиз ушбу қолдирилган учрашув турнир жадвалида ўзгаришларни юзага келтириши мумкин. Хусусан, агар “қалдирғочлар“ ғалаба қозонгудек бўлишса, 19 очко билан айни пайтда шартли равишда 3 поғонада бораётган “Навбаҳор“нинг ўрнини эгаллашади.
Сўнгги маълумотларга кўра карантинга олинган жамоа аъзоларининг ҳолати барқарор ва умид қиламизки, кутилаётган 10 тур учрашувларида Тошкент жамоасининг иштироки таъминланади.
Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 25 | 52 |
2 | ОКМК | 25 | 44 |
3 | Сўғдиёна | 25 | 43 |
4 | Навбаҳор | 25 | 42 |
5 | Нефтчи | 25 | 40 |
6 | Пахтакор | 25 | 38 |
7 | Сурхон | 25 | 33 |
8 | Андижон | 25 | 29 |
9 | Динамо | 25 | 29 |
10 | Қизилқум | 25 | 27 |
11 | Бунёдкор | 25 | 27 |
12 | Олимпик | 25 | 25 |
13 | Локомотив | 25 | 21 |
14 | Металлург | 25 | 20 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 9 | 27 |
2 | Максам-Чирчиқ | 9 | 22 |
3 | Когон | 9 | 19 |
4 | Бунёдкор | 9 | 14 |
5 | Ардус | 9 | 13 |
6 | Дўстлик АИН | 9 | 13 |
7 | Пахтакор | 9 | 9 |
8 | Строитель-Зарафшон | 9 | 7 |
9 | Турон-С | 9 | 4 |
10 | Нафис | 9 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 46 |
2 | Пахтакор | 20 | 37 |
3 | Навбаҳор | 20 | 31 |
4 | Бунёдкор | 20 | 27 |
5 | Металлург | 20 | 19 |
6 | Бухоро | 20 | 10 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 48 |
2 | Динамо | 20 | 41 |
3 | Қўқон-1912 | 21 | 41 |
4 | Машъал | 22 | 38 |
5 | Шўртан | 21 | 26 |
6 | Арал | 20 | 26 |
7 | Хоразм | 20 | 22 |
8 | Юниред | 20 | 18 |
9 | Навбаҳор Фарм | 20 | 18 |
10 | Ғиждувон | 20 | 16 |
11 | Андижон-SGS | 20 | 12 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қўқон-1912 | 3 | 9 |
2 | Пахтакор | 3 | 6 |
3 | Локомотив | 3 | 3 |
4 | Бухоро | 3 | 0 |
24.11.2024. Суперлига. 25-тур. | |||
17:15 | Сўғдиёна |
2-0 | Локомотив |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|