Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тур якунлари: “Бошқарув“ қайтаётган “Локо“, "учлик"ка кириш учун зичлик, бугунгача маҳсулдорлар ким?

Суперлиганинг 17 тур баҳсларини ортда қолдирган учрашувлар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтди. 

26 сентябрда “Андижон“ ўз майдонида, турнир жадвалидаги “қўшини“си "Бухоро"ни қабул қилди ва мавсумдаги илк ғалабасини қайд этди. Учрашувда даставвал, меҳмонлар таркибидан Иззатилла Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, Абдулло Олимов, Зафар Сафоев қўриқлаётган дарвозага жаримадан тўп киритиб мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда мезбонлар, Илҳомжон Алижоновнинг қизил карточкаси эвазига 10 киши бўлиб қолган рақиблари дарвозасини яна ишғол қилишди. Гол муаллифи Бахтиёр Қосимов. Шундан сўнг, жадвалда энг пастда бораётган водийликлар 10 очко билан ўз ўринларини 8 очко эгаси бўлиб турган бухороликларга бўшатиб беришди.

Шу куни Бекободда “Локомотив“ меҳмон бўлди. Анча қизғин ва шиддатли кечган баҳсда дарвозаларга 4 та тўп киритилди. Биринчи бўлиб, "темирйўлчилар"дан Кахи Махарадзе ҳисобни очган бўлса, мезбонлар вакили Ихтиёр Тошпўлатов тенглаштирди. Иккинчи таймда меҳмонлар, Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи эвазига ҳисобдаги устунликни ўз қўлларига олишди лекин, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Шаҳзод Убайдуллаев таблода яна тенгликни таъминлади, 2:2. Шу тариқа, бугунга қадар 29 очко жамғарган "Металлург" 4, 22 очко билан Тошкент жамоаси 8 ўринларни банд этишди.

27 сентябрда, “Қизилқум“ Олмалиққа сафар уюштирди. Дастлаб, Алишер Саноевнинг навоийликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан голига Ёван Жокич жавоб қайтарди. Эркин Байдуллаевнинг ўйиндан четлатилиши натижасида бир киши кам бўлиб қолган мезбонларга иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Зафар Полвоновнинг голи ғалаба келтирди, 2:1. Ушбу баҳсдан сўнг, "АГМК" 36 очко йиғиб, иккинчи ўринни мустаҳкамлашди. Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги навоийликлар 14 очко билан 11 ўринда боришмоқда.

Шу куни Намангандаги марказий ўйингоҳда тўқнаш келишган “Навбаҳор“ ва “Насаф“ жамоалари нурсиз дурангга имзо чеккан ҳолда, 1 очкодан бўлишиб олишди. Бу орқали қаршиликлар 33 очко билан 3 ўринда, 22 очко жамғарган наманганликлар эса ҳали ҳамон экватор чизиғида боришмоқда.

Якшанба куни, турнинг марказий баҳси, Қўқонда, “Қўқон-1912“ ва “Бунёдкор“ жамоалари ўртасида кечди. Вадим Абрамов шогирдлари, кетма-кет иккинчи баҳсда ҳам, муҳим очколарни йўқотишди. Тошкентликлар сафидан Хуршид Ғиёсовнинг рақиблар дарвозасига киритган битта тўпига, мезбонлардан Шоҳназар Норбеков ҳамда Иқбол Маликжоновлар иккита гол билан жавоб қайтаришди. Якунда 2:1 ва бу орқали 29 очко жамғариб, 6 ўринни банд этган водий жамоаси, худди шунча очкога эга 4 ўриндаги “қалдирғочлар“га деярли, етиб олди.

Таснифида ражалаштирилган сўнгги тўқнашув Муборакда “Машъал“ ҳамда “Сурхон“ жамоалари иштирокида кечди. Бутун ўйин мобайнида ҳисобда сақланиб турган тенгликни, Ҳусниддин Ғофуров бузди ва жамоасига ғалаба голини тақдим этди. Шундан сўнг, Дилявер Ваниев қўл остидаги муборак жамоаси 19 очко билан 10, Равшан Ҳайдаров шогирдлари эса, 12 очко билан 12 поғонага жойлашишди. Ушбу баҳс турни шартли равишда якунлаб берди. Боиси, Тошкентда ўтиши керак бўлган “Пахтакор“нинг “Сўғдиёна“га қарши учрашуви “шерлар“нинг айни пайтдаги ОЧЛдаги иштироки туфайли маълум муддатга қолдирилган.

17-тур якунларига кўра тўпурарлар пойгасида Драган Черан ("Пахтакор") 15 та гол билан етакчилик қилмоқда, Бобур Абдухолиқов("Насаф") ва Игор Сергеевлар ("Пахтакор") 12 та тўп киритишга муваффақ бўлишган, Мурод Холмуҳаммедов("Қўқон-1912") Эрен Дердийок ("Пахтакор"), Нурилло Тўхтасинов("Бунёдкор") ҳамда Шохрух Норхоновлар("Сўғдиёна") ҳисобида 7 тадан гол мавжуд.

Голли паслар бўйича Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") 11 та ассист билан мутлақ етакчи бўлиб турибди, Дониёр Нарзуллаев ("Металлург") ва Жасур Ҳасанов ("Сўғдиёна")лар 6 тадан ассист қайд этишган. Драган Черанда 5 та, Шерзод Каримов ("Сурхон") ҳисобида эса 4 та голли узатма мавжуд.

Келгуси 18 турда “Андижон“ Бекободда меҳмон бўлади, “Сурхон“ Термизда “АГМК“дан очко тортиб олишга уринса, “Навбаҳор“ аутсайдер “Бухоро“га билан рўбару келади.Навоийда “Қизилқум“ “Қўқон-1912“синовида ўтади. “Локомотив“нинг эса жиззахликлар билан ўзаро “ҳисоб-китоби“мавжуд.

Бундан ташқари иккита, ўзига хос “дерби“. Бири Қаршида, иккинчиси Тошкентда старт олади.

Дадажон Фозилжонов

Киритилди: 28.09.2020 13:39. Ўқилди: 3497 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 25 43
4 Навбаҳор 25 42
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 25 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 25 21
14 Металлург 25 20

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
2-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.