Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: "Ёш футболчилардан иборат яхши жамоа тузишга бироз вақт керак"

“Машъал”га қарши ўйиндан кейин “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев фикрларини билдириб ўтди.

– Ўйин жуда тез ўтиб кетди. Умуман олганда баҳс жанговар ўтди. Икки томон ҳам очколар учун курашди. Айни дамда очколар жуда керак. Биринчи бўлимда тенг ўйин бўлди, иккинчи таймда эса рақибдан бироз устунроқ бўлдик. “Машъал” ҳимоядан чиқиб, қарши ҳужумларга ўтишда яхши ўйнади. Улар асосан тўпни олдинга тепиб юборишаверди. Биз эса вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик, бироқ гол ура олмадик. Ўйин тенг ўтди десак бўлади, лекин кичик устунлик бизнинг томонимизда эди.

– “Локомотив”нинг айни дамда қайд этаётган натижаларини уятли деб ҳисоблайсизми?

– Олдин ҳам айтганимдек, таркибнинг катта қисми жамоадан кетди. Энди эса ёшларга эътибор қаратяпмиз. Албатта, натижалар клубнинг даражасига мос эмас. Барчаси тез амалга ошмайди, секин-секин, вақт ўтган сари яхшиланиб боради. Ёшларимиз кўп, уларни бирлаштириб, янги жамоа тузиш учун вақт талаб этилади.

– “Локомотив” таркибида “Машъал”нинг 6 нафар футболчиси ҳаракат қилди. Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?

– “Машъал”нинг академияси яхши ишлайди. Улардан доимо ўрнак олиб ишлаш керак. Ўзбек футболига кўплаб иқтидорларни етказиб берган “Машъал” академиясига миннатдорлик билдираман. Агарда чемпионатдаги жамоаларга э’тибор қаратсак, деярли барча жамоалар таркибида “Машъал” тарбияланувчилари ҳаракат қилади. Академиянинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

– Агарда “Машъал”дан таклиф тушса, розилик берасизми?

– (кулади) Ҳозирда эътиборим “Локомотив”га қаратилган, бошқа нарсага чалғимоқчи эмасман.

Киритилди: 02.11.2020 18:38. Ўқилди: 2403 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.