Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон Кубоги қуръасининг формати маълум қилинди

Эртага — 14 ноябрь куни Ўзбекистон Coca Cola кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга олиб чиқилади. Телеканал билан келишувга кўра, соат 17:00 дан бошлаб ЎзПФЛ раҳбари футбол мухлислари томонидан бериладиган саволларга жонли эфирда жавоб қайтаради. Қуръа ташлаш эса савол-жавобдан кейин бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ мағлуб жамоа мусобақа билан хайрлашадиган формат масаласида клублар билан келишиб олганди. Шу тариқа қуръа қандай форматда ўтиши масаласи очиқ қолганди. Яъни, вақт қисқа эканидан келиб чиқиб, шунингдек, клублар йўл чипталари, меҳмонхона масалаларини ҳал қилишлари лозимлиги инобатга олиниб, ЎзПФЛ биринчи вариант сифатида финалгача бўлган эҳтимолий рақибларни биргина қуръа ёрдамида аниқлаш масаласини ўртага ташлади.

Қўшимчасига, ҳар бир босқич учун алоҳида қуръа масаласи келтириб ўтилди. ЎзПФЛ сўнгги икки мавсумдан буён мана шу форматда кубок беллашувларини ўтказди ва бу табиийки, турнирга бўлган қизиқишни анча ошди. Бунда чорак финалга йўл олган жамоалар учун алоҳида, шунингдек, ярим финалга йўл олган клублар учун яна алоҳида қуръа ташлаб берилади.

16 клуб орасидан “Қизилқум”, “Андижон”, “Пахтакор” ва АГМК биринчи вариантни афзал билди. Бирйўла 10 клуб — “Насаф”, “Қўқон-1912”, “Локомотив”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Оқтепа” ва “Шўртан” иккинчи вариантни маъқул кўрди. “Машъал” эса бетараф бўлди.

Шу тариқа ЎзПФЛ иккинчи вариантни танлаб олди. Режага кўра, Ўзбекистон Coca Cola кубогининг 1/8 финал босқичи 7-8 декабрь кунлари ўтказилади. ¼ финал учрашувлари 12 декабрда, ½ финал 16 декабрда ва финал учрашуви 20 декабрда бўлиб ўтади. Дастлабки босқичда 8 та учрашув бўлиб ўтиши, уларнинг иложи борича кўпроғини трансляция қилиш имкони бўлишидан келиб чиқиб, учрашувлар икки кунга белгиланди. Бунда географияси нисбатан узоқроқ бўлган жамоалар биринчи бўлиб майдонга тушиши масаласи инобатга олинади, боиси, уларда тикланиш учун камроқ имконият бўлади. Шунингдек, “Спорт” канали билан ўзаро фикр алмашилиб, водий ёки воҳа жамоаларининг иложи борича бир кунда тўп сурмаслиги масаласига ҳам эътибор қаратилиши мумкин.

Жамоаларда келаси учрашувларга тайёрланиш имконияти кўпроқ бўлиши учун, ЎзПФЛ қуръа маросимини ўйинлар якунига етиши билан ташкил қилади.

Киритилди: 14.11.2020 11:22. Ўқилди: 2306 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 25 43
4 Навбаҳор 25 42
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 25 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 25 21
14 Металлург 25 20

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
2-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.