Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон кубоги. «Локомотив» - АГМК. Превью

Эртага АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши нимчорак финал ўйинини ўтказади.

Ўйин қуръа натижасига кўра меҳмонда ўтади. Эътиборга молик тарафи, бу икки жамоалар Ўзбекистон кубоги доирасида илк маротаба тўқнаш келишмоқда. Бунга қадар АГМК ва "Локомотив" миллий чемпионат ва Ўзбекистон суперкубогида баҳс юритган.

Ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, ўтказилган 26 ўйинда "Локомотив" 17 ғалабани тантана қилган, АГМК эса 5 маротаба "темирйўлчилар"дан устун келган. Қолган 4 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 52-30, "Локомотив" фойдасига.

Жорий мавсум жамоамиз "Локомотив" билан икки маротаба тўқнаш келиб, марказлаштирилган ҳолатда ўтказилган биринчи давра баҳсида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, "Локомотив" уйидаги беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ютди.

АГМК 2004 йилдан эътиборан мамлакат кубоги мусобақасида иштирок этиб келмоқда. Жамоамиз Ўзбекистон кубогидаги ўтказилган жами 44 ўйинда 17 ғалаба, 9 дуранг ва 18 мағлубият қайд этган. АГМК жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги тўплар нисбати қуйидаги кўринишда: 62-63.

"Локомотив"га қарши ўйин ҳақидаги яна бир қизиқ жиҳат, жорий мавсумдаги учта ўйин АГМК жамоаси учун бегона майдонда ўтмоқда. Чемпионат доирасидаги биринчи давра ўйини нейтрал майдонда ўтганди, иккинчи даврада эса "Локомотив" ўйингоҳида меҳмон бўлган АГМК кубок баҳсида ҳам эртага ушбу стадионга боради.

Учрашув 8 декабрь куни соат 14:00да бошланади. Ғолиб жамоа Ўзбекистон кубогидаги юришини давом эттириб, чорак финалга йўлланма олади.

Бўлажак ўйинга Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз жиддий ҳозирлик кўрмоқда ва эртанги баҳсда АГМК ўз мухлисларини хурсанд қилиш мақсадида майдонга тушади.

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
8 декабрь, сешанба
"Локомотив" — АГМК (14:00)
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Киритилди: 07.12.2020 14:16. Ўқилди: 1400 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.