Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Барча турнир совриндорлари, жабрдийда жамоалар ва энг махсулдорлар акс этган поёни яқин 2020

Маълумки, коронавирус пандемияси туфайли, бошқа бир қанча соҳалар сингари дунё спортида ҳам маълум муддат танаффус юз берди. Ўша жараёнда, ҳар 4 йилликнинг кўлами кенг ҳамда нуфузи жиҳатидан юқори бўлган олимпиада ўйинлари, футбол ва яна бир қанча спорт турлари бўйича осиё ва европа чемпионатлари сингари кўпгина йирик турнирлар ўтказилишида мажбурий тўхталиш юзага келди. Лекин, шундай бўлсада, жамоатчиликда ваҳима уйғотмаслик, атрофда юз бераётган кўнгилсиз воқеалар, доим бир хил сценарий остида кечаётган кунлардан одамларни бироз бўлсада чалғитиш, уларда позитив кайфият, пандемияга қарши мустаҳкам ақлий ва онгий иммунитет уйғотиш учун бошқа мамлакатлар қаторида бизда ҳам футболни қайта рестарт олдириш, шу билан бирга янги мавсумга янги энергия, янги режалар ва янгича кайфият билан ўтиш учун ҳам, бошланган мавсумни, қийинчилик билан бўлсада, имкон қадар ижобий якунлаб олиш йўлида оддий стадион ишчисидан тортиб, тартибни сақлаш ходимлари, шифокорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, УФА хамда ПФЛнинг ҳар бир аъзосигача, барча футбол жамоатчилиги катта меҳнат қилиб, жонбозлик кўрсатгани, аввало, эътиборга ва эътирофга арзигувликдир. Бизда, оғир ва мураккаб ўтган мавсум, пандемия туфайли бироз кейинга сурилган Ўзбекистон чемпионатлари бир кам поёнига етиб улгурди. Бир камики, декабр ойида яна бир титул, Ўзбекистон кубогининг ўз эгасини топиши режалаштирилган. Бироқ, қолган турнирлар жумладан, биринчи бўлиб, ноябрь ойининг охирларида аёллар чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда, “Бунёдкор-W“ жамоаси 45 очко билан биринчилик шоҳсупасини эгалллади. Кейинги поғоналарни, 36 очко тўплаган “Севинч“, 33 очко жамлаган “Сўғдиёна-W“ жамоалари банд этишди. Аёллар чемпионатининг тўпурари мақомига “Локомотив-W“ вакиласи Дилдора Эргашева 29 та гол билан эга чиқди. Чемпионат якунлангач, Ўзбекистон кубоги баҳслари ҳам бўлиб ўтди. Жиззахдаги марказий ўйингоҳида кечган финал учрашувида, “Бунёдкор-W“ мезбонлар “Сўғдиёна-W“ қизлари устидан 0:2 ҳисобида устун келиб, кубок соҳибига айланди ва совринлар борасида ўзига хос “дубл“ қайд этди.

Ўз навбатида, U18 ҳамда U21 жамоалари ўртасидаги чемпионатлар ҳам ниҳоясига етди. Якуний натижаларга кўра, “Метталург“нинг U21 ўринбосарлар жамоаси 62 очко билан чемпионликни қўлга киритиди. Иккинчи ўринни 57 очко тўплаган “Пахтакор“ ўринбосарлари эгаллаган бўлса, 57 очко жамғарган “Насаф“ ёшлари кучли учликни якунлаб беришди. U18 чемпионатида эса, “Насаф“ жамоаси 31 очко билан биринчиликни қўлга киритди. Ундан кейинги ўринларда “Навбаҳор“ 30 очко билан иккинчи, 28 очко жамғарган Тошкентнинг “Локомотив“ жамоаси ёшлари учинчи ўринни эгаллашди. Бугун, “Пахтакор-79“ ва “Янгиер“ жамоалари иштирокидаги ўйиндан сўнг, расман якун топган биринчи лига мусобақасида эса, чемпионликни муддатидан аввал “Янгиер“ нақд қилган. Сирдарё жамоаси икки босқични ҳам ўз гуруҳида пешқадам сифатида якунлади ва про лига чиптасини қўлга киритди. “Андижон II“ ҳамда “Зирабулоқ“ жамоалари эса биринчи босқичдан сўнг, энг кам очко йиққан клублар сифатида лигани тарк этишган.

Футболга ошно тутинган ишқибозларга яхшигина шиддат ва ҳақиқий ўйин завқини тақдим эта олган про лига ўйинлари ҳам энг қизиқарли ва интригага бой ўтган чемпионатлардан бири сифатида ёдда қолди. Айниқса, элита учун курашда сўнгги дақиқаларга қадар имкониятнинг сақланиб қолганлиги, мусобақага бўлган эътиборни максимал даражада ошириб юборгани, шубҳасиз.

Кучли рақобат ва тенг курашлар тақдим этган турнирда 38 очко тўплаб, зафар қучган Яйпаннинг “Турон“ клуби, суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи ўрин, 37 очко ишлаган Фарғонанинг бошқа бир вакили “Нефтчи“га насиб этган бўлса, 32 очко билан Самарқанднинг “Динамо“си учинчи поғонага жойлашди. Мусобақа мобайнида, “Нефтчи“ футболчиси Достон Тошматов 12 та гол билан тўпурарликда яққол пешқадамга айланди. Энг кам, 19 очко жамғариб, жадвалда сўнгги ўринда қолган Жиззах вилоятининг “Зомин“ жамоаси, янги мавсумни биринчи лигада ўтказадиган бўлди.

Бир қанча кичик танаффуслар, тўхталишлар юзага келган бўлсада, жорий мавсум суперлига ўйинлари ҳам, янги босқич сари одимлаётган ўзбек футболининг бир кўринишини намоён қилди. Ўзгача штурм ва воқеаларга бой ўтган мавсумда ҳар бир жамоа ўзи намойиш этган ўйинга ҳамоҳанг натижани қайд этди, наздимизда. Табиийки, барча, бирдек қийинчилик, ноқулайликларга дуч келди. Шунга қарамай, “Пахтакор“ ўз тарихида ўн учинчи бор чемпионликни тантана қилди. Халқаро майдон йўлаги ОЧЛнинг чорак финалида тугаган бўлсада, икки фронтда бирдек жанг қилган “шерлар“ учун, бу йилги, машаққат билан қўлга киритилган чемпионликнинг сурури бўлакча. Пойтахт жамоаси рақибларини энг кўп, 76 та гол билан сийлади. Якунда, 65 очко тўплаб, муддатидан аввал финишга етиб келди. Клубнинг ҳар бир аъзоси эса, мавсум мобайнида энг яхшилар сафида эътироф этилди.

Ўз ўрнида, вице чемпионлик унвонига лойиқ топилган “Насаф“ учун ҳам мавсум анча ижобий ўтди. Қаршиликлар 26 ўйиндан 53 очко жамғариб, чемпиондан кейин, энг кам гол ўтказган иккинчи жамоага айланишди. Бетиним равишда ишлашда, шаклланишда давом этган Рўзиқул Бердиев жамоаси айни пайтдаги даражаси учун максимум кўрсатгич қайд этди десак, адашмаймиз. Улар, U18 ҳамда U21 ўринбосарлар жамоаларида олтин ва бронза, супер лигада эса кумуш медаллар шодаси билан шоҳсупага чиқишди. Аммо, афсуски, “аждарлар“нинг ОЧЛда иштирок эта олмаслик важи билан, шундай чиройли чизилаётган суратга қора бўёқ сачраши хавфи ҳам йўқ эмас.

Бронза медалларини қўлга киритган Олмалиқнинг АГМК жамоаси ҳам жорий мавсумни анча ёрқин тарзда ўтказди. Миржалол Қосимов ва унинг жамоаси айниқса, биринчи даврда кўпчиликнинг оғзидан тушмади. Ўша даврда футболчиларнинг бир марта ҳам мағлуб бўлмасдан кўрсатган ўйини, клубнинг чемпионлик пойгасида яхшигина таъқибчи бўла олишини исботлади. Жамоа, 13 мағлубиятсиз ўйин ўтказиб, бу борада энг узун серия ва ўз тарихидаги энг яхши стартни амалга оширди. Якунда, ўз тарихидаги энг кўп, 49 очко тўплаган ҳолда совриндорлар қаторидан жой олди.

Лигада аранг жон сақлаб қолган клуб эса, “Сурхон“ бўлди. Улар, турнир давомида энг кўп, 17 маротаба мағлубият аламини тотишди. Базўр, мавсумни якунлаган жамоада баъзи футболчиларнинг шартномалари масаласида муаммолар ҳам юзага келмоқда. Бу эса шу кеча кундузда ва ундан кейин давом этажак кубок баҳсларида кадрлар етишмовчилигига ҳам олиб келиши, эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бу йил, 16 очко йиғиб, ўн учинчи ўрин билан кифояланган “Андижон“ жиддий молиявий муаммолар гирдобида қолаёзди. Аммо, ҳаммаси ўнгланди ва энди, секин-асталик билан ўз ўйинини топиб, яхшиланиб, барқарорлик томон ҳаракат қилаётган, Андижон “бургутлари“ про лига вакили билан ўтиш ўйинида куч синашди. 26 ўйиндан 14 очко жамғариб, атига, 1 марта зафар қучган ҳолда, мавсумни энг сўннги, ўн тўртинчи поғонада якунлаган камига, кубок доирасида “Металлург” билан қарама-қаршиликда имкониятни бой берган “Бухоро“ жамоаси эса “Кетмоқдаман“ куйига жўр бўлди.

Энг кўп, 11 маротаба рақиблари билан дуранга имзо чеккан жамоа сифатида “Навбаҳор” қайд этилди. Якунда, Наманган “лочинлари“ 35 очко билан 8 ўринни банд этшди. 14 жамоа томонидан дарвозаларга умумий 450 та тўп йўлланган.

Суперлигада гол урган энг ёш футболчилар сифатида “Бунёдкор“ вакили Жасур Жалолиддинов(17 ёш 296 кун), “Пахтакор“ футболчиси (Диёр Холматов 18 ёш 96 кун) ҳамда “Насаф“ футболчиси Ҳусаин Норчаев(18 ёш 194 кун)лар қайд этилди.

Тўпурарлик пойгасида Драган Черан 21 та гол билан етакчилик қилди. Кейинги ўринларда, Бобур Абдухолиқов 17 та, Игор Сергеев 16 та гол билан иккинчи ва учунчи бўлишди. Энг яхши ассистент мақомида Жалолиддин Машарипов 14 та самарали узатма амалга ошириб, бу борада пешқадамга айланди. 

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Киритилди: 20.12.2020 11:51. Ўқилди: 3323 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 25 43
4 Навбаҳор 25 42
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 25 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 25 21
14 Металлург 25 20

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
2-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.