Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футболимизнинг шифокорларсиз олами!

Футбол оиласидаги “Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш” маросими бўлиб ўтди. Тадбир ҳақида айтишганида “Бундай маросимларда узоқ йиллардан буён эътибордан четда қолиб келаётган футбол шифокорлари “коронавирус шарофати” билан, пандемия давридаги камтарона хизматлари учун, ҳеч бўлмаса бу йил эътироф этилар экан-да”, деган ўй ўтганди хаёлимдан.

Чучварани хом санаган эканмиз. Тадбирда, турли номинацияларда тақдирлашди. Улар ўз йўлига..., аммо замон зайли билан шифокорлар миллат қаҳрамони сифатида ардоқланаётган бугунги даврда, касаллик ўчоғида ишлаётган шифокорлардан қолишмай, уйи – оиласи олдига бормай, мураббию футболчилар яшаётган “база”да истиқомат қилиб, кечаю-кундуз уларнинг иссиқ-совуғидан хабардор бўлган жамоа шифокорларидан бирортаси ушбу тадбирга таклиф қилинмади. Номинация ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади (“Рубин” шифокори ўйин маҳали тез тиббий ёрдам кўрсатгани учун олган совриннинг бу мавзуга умуман алоқаси йўқ).

Пандемия даврида чемпионатни давом эттириш йўлида, касаллик авж олган жамоани “оёққа турғузиш” учун фидокорона меҳнат қилган (ҳеч қандай қўшимча маблағ ёки рағбатлантиришларсиз) “Бунёдкор” шифокори Қаҳрамон Нурмуҳаммедов, АГМК шифокори Ислом Абаев, “Пахтакор” врачи Умид Баҳромов , “Металлург” шифокори Дилшод Аширов ҳеч бўлмаганда умумий эътирофга лойиқ эдилар.

Шифокорларимиз маросимларга чақирилишлари ёки мутасаддилар уларнинг қўлини сиқиб қўйиши учун ишлашмайди, уларга совриннинг ҳам кераги йўқ аслида. Меҳнатларининг унуми улар учун совға. Аммо бир оғиз ташаккур ва беминнат меҳнатларининг эътирофи уларга янада ғайрат ва куч бағишлаши аниқ эди.

Барча жамоа шифокорлари ва уларнинг хизматларини билгувчи каминанинг мутасаддилардан бир илтимосим бор. Биз футбол шифокорлари ичида, пандемия даврида энг кўп тер тўкишган ва муносибларимиз – юқорида номлари келтирилган шифокорларимизнинг клубларига ақалли “ташаккурнома” йўллаб қўйсалар инсофдан бўлур эди.  

Аброр Пирриев.
"Локомотив" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси шифокори.

Киритилди: 27.12.2020 18:27. Ўқилди: 3630 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 17 31
7 Пахтакор 18 30
8 Қизилқум 18 22
9 Андижон 18 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 17 13
16 Шўртан 18 10

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.