Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью: АГМК – “Локомотив”

Суперлиганинг 1-тур учрашуви АГМК - "Локомотив" қарама-қаршилигига бағишланган ўйинолди превьюни тақдим этамиз.

Жорий йилдан эътиборан "Локомотив" жамоаси рулига португалиялик мутахассис Микаэль Сикейра келди. Таркиб ҳам тубдан ўзгарди ва яхши ижрочилар таклиф этилди.

Хусусан дарвозабон Абдумавлон Абдулажалилов, ҳимоячилар Хуршид Мухторов, Ислом Қобилов, испаниялик Барданка, ярим ҳимоячилар Санжар Қодирқулов, Ислом Рашидхонов, Жавоҳир Сидиқов келди. Жамоага Садриддин Абдуллаев ҳам маълум танаффусдан кейин қайтарилди.

Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоамиз ҳам селекция ишларини фаол тарзда олиб борди ва таркибни янада шакллантиришга ҳамда ёшартиришга эришди.

Жамоага дарвозабон Ботирали Эргашев, ҳимоячилар Аббос Отахонов, Акром Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, ярим ҳимоячилар Владимир Козак, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Шоаҳмедов, голландиялик ҳужумкор вингер Элвин Фортес ва украиналик ҳужумчи Александр Касьян келиб қўшилди.

Ҳар иккала жамоа янги мавсумга тайёргарликнинг илк қисмини Тошкентда ўтказди ва тараддуднинг ҳал қилувчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида икки ҳафталик йиғин билан якунлади.

Ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, ўтказилган жами 27 ўйинда "Локомотив" 17 ғалабани тантана қилган, АГМК эса 6 маротаба "темирйўлчилар"дан устун келган. Қолган 4 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 52-33, "Локомотив" фойдасига.

АГМК 2008 йилдан эътиборан мамлакат биринчилигида иштирок этиб келмоқда. Жамоамиз Ўзбекистон чемпионатлари доирасида ўтказилган жами 364 ўйинда 132 ғалаба, 77 дуранг ва 155 мағлубият қайд этган. АГМК жамоасининг миллий чемпионатдаги киритган тўплари сони 503тага етган. АГМК жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар футболчи Зафар Полвонов саналади. Полвонов жамоамиз либосида 164 ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 56 маротаба йўл топган.

Суперлига, 1-тур.
9 март, сешанба
АГМК — «Локомотив» (18:30)
ОКМК спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев

Шавкат Насибуллаев учинчи маротаба жамоамиз иштирокида учрашувда бош ҳакамлик қилади. Бунга қадар Насибуллаев бошқарган Лига кубоги доирасидаги «Бунёдкор»га қарши баҳсда АГМК ғалаба қозонган бўлса, чемпионат доирасидаги «Металлург» билан бўлган ўйинда бекободликлар ғалаба қозонган. Демак Насибуллаев бошқарган учрашувларда АГМК 1 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган.

Киритилди: 08.03.2021 07:54. Ўқилди: 2223 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 23
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Андижон 13 19
5 Навбаҳор 12 19
6 Нефтчи 12 19
7 Пахтакор 12 19
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 12 7

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Нефтчи
1-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.