Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. ВАР тизимида носозлик юзага келиши мумкин

Ноқулай об-ҳаво ВАР тизимига ҳалақит бериши мумкин.

“Cоcа-Cола Суперлига 2-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Навбаҳор" учрашувида ВАР тизимидан фойдаланиши маълум қилинганди. Айни дақиқаларда ВАР мутахассислари стадионда техникани ўрнатиш ишларини олиб боришмоқда. Мутахассис Фарҳод Абдуллаевнинг хабар беришича, бугунги учрашувда ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаб берувчи тизим ишламаслиги катта эҳтимол. Бунга сабаб сифатида Тошкентда ёғган қор кўрсатилмоқда.

Тизим ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда майдон узра чизилган оқ чизиқлардан фаол фойдаланади. Яъни, чизиқлар ёрдамида ҳужум қилаётган футболчининг сўнгги ҳимоячи билан қандай позицияда тургани аниқлаб олади. Аммо майдон атрофида йиғилган қор тизимнинг ранг аниқлаш функциясига ҳалал беради.

Боиси, чизиқлар ҳам, қор ҳам айнан оқ рангда. Агар стадион маъмурияти майдон атрофини қордан тозалаб улгурса, барчаси тўлиқ форматда ишлайди.

«Қор сабаб оффсайд тизимини кўз ёрдамида аниқлашга мажбурмиз. Қолган барча жабҳада ВАР билан фаол ишлаймиз. Яққол сезилиб турган ўйиндан ташқари ҳолатга реакция бера оламиз. Бироқ инсон фактори жуда кичик сантиметрларда қайд этилган оффсайдни аниқлай олмайди.

ВАР яхши ишлаши учун учрашув стартидан бир неча дақиқа аввал биз барча функцияни амалда қўллаб улгуришимиз керак. Ҳозирча эса оқ чизиқлар ва қор уйғунлашиб кетаётгани бизга ҳалал бермоқда», - дейди Фарҳод Абдуллаев.

Барчаси учрашув стартига қадар янада аниқроқ бўлади.”

Киритилди: 14.03.2021 14:55. Ўқилди: 2631 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 23
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Андижон 13 19
5 Навбаҳор 12 19
6 Нефтчи 12 19
7 Пахтакор 12 19
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 12 7

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Нефтчи
1-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.