«Пахтакор»даги икки йиллик фаолиятидан сўнг Садриддин Абдуллаев яна «темирйўлчилар» сафига қайтди. 34 ёшли моҳир ярим ҳимоячи «Локомотив» клуби матбуот хизматига берган интервьюсида жамоага қайтиши, янги мураббий, мавсум бошидаги омадсиз ўйинлар, жамоа сардори бўлиш ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди. Шунингдек, футболчилик фаолиятини қандай тугатмоқчи эканлигини маълум қилди.
- Чемпионат бошидаги тўртта тур «Локомотив» учун омадсиз ўтиб, жамоа ғалаба қозона олмади. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳа, тўғри, мавсум биз учун осон бошланмади. Аввалига иккита ўйинда мағлуб бўлиб, сўнгра икки бор дуранг қайд этдик. Биласиз, йил бошида жамоамизда португалиялик мураббий Микаэль Секейра иш бошлади. Янги мураббийнинг жамоага, умуман, ўзбек футболига кўникиши учун бироз муддат керак эди. Унинг биз футболчилардан нима хоҳлаётганини тўлиқ англаб етишимиз ҳам маълум вақтни талаб этади. Менимча, шу сабаб ҳам чемпионат аввалида ғалаба қозона олмадик. Барибир, Европадаги менталитет билан бизники орасида фарқ бор.
- Ҳозирги пайтга келиб, мураббий футболчиларга ва футболчилар мураббийга мослашди, деса бўладими?
- Ҳа. Буни охирги натижалар ҳам кўрсатиб турибди. Кўз тегмасин, сафарда «Сурхон»ни ютиб келганимиздан сўнг кейинги ўйинларда зафар қучдик (интервью «Металлург» билан ўйиндан (1:3) олдин уюштирилган - IF). Чемпионатда уч бор, кубок ўйинларида ҳам шунча марта ғалабага эришдик. Ҳозир анча ўз ўйинимизни топиб олдик. Лекин бу ҳаммаси зўр кетяпти, дегани эмас, ҳали ишлайдиган жиҳатларимиз кўп.
- Мухлислар европалик мураббийга бошқача қарашади. Мана, сиз ҳозир Микаэль Секейра қўл остида ўйнаяпсиз, «Пахтакор»да эса Шота Арвеладзе билан ишлаб кўрдингиз. Хорижлик мураббийлар нимаси билан ажралиб туради?
- Барибир, уларда дунёқараш ва футболга эътибор бошқача. Менимча, Европада футболчилар мураббий нима хоҳлаётганини биттада тушуниб олишади, бизнинг ўйинчиларга эса вақт керак бўлади.
- Бу нима билан боғлиқ?
- Менимча, Европада футболчилар ёшликдан шунга мослаштириб борилади. Бу ўринда болалар футболида ҳам гап кўп. Баъзан майда деталлар кўп нарсани ҳал қилади. Биз баъзи жиҳатлар, масалан, қачон пас бериш, қачон прессинг қилиш, қачон курашга киришиш, қачон тўпни кутиш кабилар бўйича европаликлардан орқадамиз. Агар ҳаммаси, аввало, болалар футболидан тўғри йўлга қўйиб борилса, болалар катта бўлгач, қийналмай ўйнайдилар.
- «Локомотив» Суперлига бошидаги тўртта ўйиндан биронтасида ғалаба қозониши мумкинмиди?
- Ҳамма ўйинларда ютишимиз мумкин эди. Лекин футболчиларда янги мураббийга ўзини кўрсатиш истаги, иштиёқ ҳаддан зиёд ортиб кетди. Масалан, сафарда «Турон»ни бемалол совуққонлик билан ўйнаб, ютиб келсак бўларди. Лекин тезкор иккита гол ўтказиб юборгач, шошиб қолдик. Кейин ҳисобни тенглаштирган бўлсак-да, ғалаба қозониш учун нимадир етмади. Ёки бўлмаса, ўз майдонимизда «Навбаҳор» билан баҳсни олайлик. Бунда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйилди, бунинг оқибатида хатолар юзага келди.
- Термизда «Сурхон»нинг мағлуб этилгани муҳим роль ўйнадими?
- Ҳа. Боз устига, сафардан уч очко билан қайтганимиз ҳам катта далда берди. Кайфият бирданига кўтарилиб, ўзимизга бўлган ишонч ортди. Мана шу ишонч сабаб уйда «Бунёдкор»дан устун келдик. Мана энди, секин-аста мураббийимиз бераётган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиб, ғалаба қозонишга интиляпмиз.
- Сизнингча, жамоа сардори бошқа футболчилардан қанчалик фарқ қилади?
- Сардор боғични қўлига тақиб юриш билан кифояланмаслиги керак. Жамоа сардори, аввало, мураббийнинг майдондаги биринчи ёрдамчиси ҳисобланади. У жамоани ўйин пайти бошқара олиши, футболчиларни мушт каби бир жойга йиға олиши даркор. Мураббий ҳар бир футболчи олдига келиб, битта-битта гапириб ўтирмайди, у бутун жамоага мурожаат этади. Шунақа пайт сардор ҳар бир футболчи билан ўзи гаплашиб олиши керак.
- Ўтган йил шундай гаплар чиқди: Садриддин Абдуллаев ҳам энди футболни тугатса бўлаверади, ёши ҳам ўтяпти. Аммо кўряпмизки, ҳамон кучга тўласиз. Умуман, бундай гап-сўзларга қандай қарайсиз?
- Оддий қарайман. Футболда бундай гапларни эшитиш ёш ўтгани сайин ҳамма футболчи билан юз беради. Шу боис, мен ҳақимдаги гап-сўзларга ҳам оддий муносабатда бўламан. Лекин бу икки қўлимни кўтариб, таслим бўлдим дегани эмас. Токи кучим бор экан, тўп тепишга, футболдан яна завқ олишга ҳаракат қиляпман. Энди ёш бола эмасман ва буни жуда яхши тушуниб турибман. Қолаверса, ўтган йилги жароҳат ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Йил бошида «Локомотив»га қайтгач, ўзимга-ўзим сўз бердим: агар жамоадаги футболчилар билан тенгма-тенг ишлай олсам, футбол ўйнашда давом этаман, мабодо, рақобатда ёки меҳнатда орқада қолаётганимни сезсам, футболни тугатиб, мураббийликка ўтаман. Худога шукур, ҳозир кучим етяпти ва оёқларим туриб бергунча футбол ўйнашда давом этмоқчиман. Мен учун футболни тугатиш муаммо эмас, аммо ўйиндан завқ олаётган бир пайтда бунга зарурат йўқ, деб ўйлайман.
- Демак, иштиёқ ҳали сўнгани йўқ.
- Биласизми, фаолиятим давомида кўп марта жароҳатга йўлиққанман. Шу боис, соғ пайтимда ўйнаб қолай, дейман. Барибир, футбол ўйнаш зўр нарса, ҳаммага завқ улашади. Кўпчилик жамоага катталар керак эмас, ёшларга урғуни беравериш керак, деб айтади. Лекин менинг фикримча, чемпионатда қатнашадиган ҳар клубда ёши катта, тажрибали футболчилар бўлгани маъқул. Чунки бу ёшларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Секин-аста биз тенги футболчилар ҳам ўз фаолиятларини якунлашмоқда. Вақти келиб, мен ҳам тугатаман.
- Фаолиятингизни қандай якунлаш сиз учун муҳимми?
- Ҳа, ҳамма гап шунда. Аслида фаолиятимни қандай якунлашни ўйлаганим учун ҳам «Локомотив»га қайтдим. «Пахтакор»дан кетиб, бошқа жамоада ўйнасам ҳам бўларди, лекин бу ўринда менга Темур Кападзе тутган йўл маъқул келиб, унга ўхшаб фаолиятни тугатишни мақсад қилдим. Темур ака «Локомотив»да ўйнаб, чемпион бўлди ва жуда чиройли тарзда фаолиятига якун ясади. Насиб қилса, мен ҳам Кападзега ўхшаб чемпион бўлган ҳолда футболни чиройли тугатиб, сўнгра мураббийлик касбини бошлайман.
«Локомотив» ПФК матбуот хизмати.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 25 | 52 |
2 | ОКМК | 25 | 44 |
3 | Сўғдиёна | 25 | 43 |
4 | Навбаҳор | 25 | 42 |
5 | Нефтчи | 25 | 40 |
6 | Пахтакор | 25 | 38 |
7 | Сурхон | 25 | 33 |
8 | Андижон | 25 | 29 |
9 | Динамо | 25 | 29 |
10 | Қизилқум | 25 | 27 |
11 | Бунёдкор | 25 | 27 |
12 | Олимпик | 25 | 25 |
13 | Локомотив | 25 | 21 |
14 | Металлург | 25 | 20 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 9 | 27 |
2 | Максам-Чирчиқ | 9 | 22 |
3 | Когон | 9 | 19 |
4 | Бунёдкор | 9 | 14 |
5 | Ардус | 9 | 13 |
6 | Дўстлик АИН | 9 | 13 |
7 | Пахтакор | 9 | 9 |
8 | Строитель-Зарафшон | 9 | 7 |
9 | Турон-С | 9 | 4 |
10 | Нафис | 9 | 3 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 46 |
2 | Пахтакор | 20 | 37 |
3 | Навбаҳор | 20 | 31 |
4 | Бунёдкор | 20 | 27 |
5 | Металлург | 20 | 19 |
6 | Бухоро | 20 | 10 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 48 |
2 | Динамо | 20 | 41 |
3 | Қўқон-1912 | 21 | 41 |
4 | Машъал | 22 | 38 |
5 | Шўртан | 21 | 26 |
6 | Арал | 20 | 26 |
7 | Хоразм | 20 | 22 |
8 | Юниред | 20 | 18 |
9 | Навбаҳор Фарм | 20 | 18 |
10 | Ғиждувон | 20 | 16 |
11 | Андижон-SGS | 20 | 12 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қўқон-1912 | 3 | 9 |
2 | Пахтакор | 3 | 6 |
3 | Локомотив | 3 | 3 |
4 | Бухоро | 3 | 0 |
24.11.2024. Суперлига. 25-тур. | |||
17:15 | Сўғдиёна |
2-0 | Локомотив |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|