Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рустам Нартаджиев: «Локомотив» билан совринли ўринларни олмоқчиман

Локомотив"га қайтган дарвозабон Рустам Нартаджиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Рустам, «Локомотив»га қайтганингиз муборак.

- Раҳмат.

- «Локо»га қайтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- «Сурхон» билан шартномам якунига етганди. Шу сабабли «Локомотив» раҳбарияти мен билан боғланди ва жонажон жамоамга қайтишни таклиф қилишди. Бу таклифни бажонидил қабул қилдим.

- «Сурхон»дан қанчалик миннатдорсиз? Ўтган мавсум иккинчи даврада жамоанинг асосий қутқарувчиси ва таъбир жоиз бўлса жамоанинг Суперлигада қолишида асосий роль ўйнадингиз.

- «Сурхон» раҳбариятидан чексиз миннатдорман. У ердаги жамоадошлар билан ишлаш, машғулот қилиш менда ўзгача таассурот қолдирган. Ўтган мавсум «Сурхон» учун омадли ўтди дея оламан, Чунки клуб қўйган вазифа бажарилди деса ҳам бўлади. Ўз навбатида менга ишонч билдирган мураббийлар штабига ҳам раҳмат айтаман. Улар менга яхши тарафларимни кўрсатиш учун катта имконият беришди.

- Айни дамда Абдумавлон Абдужалилов ҳамда ёш посбонимиз Шоҳруҳ Исоқов асосий таркибдаги дарвозабонларимиз ҳисобланишади. Рақобат жамоада қанчалик муҳим диб ҳисоблайсиз?

- Абдумавлон Абдужалиловни яхши танийман. У яхши дарвозабон. У Суперлигада жуда кўп ўйинларда майдонга тушди ва жуда катта ўйин амалиётига, тажрибага эга. Аммо «Локомотив»га захирада ўтириш учун қайтмадим (демак, Абдумавлон Абдужалилов ҳам рақобатга тайёр туриши керак). Рақобат эса доимо бўлиши шарт, футболчи шу орқали ўсади. Доимо кучлилар билан рақобатда бўлиш орқалигина энг яхшиси бўлиш мумкин.

- Ушбу мавсумда ўз олдингизга қанақа мақсадлар қўйгансиз?

- «Локомотив» билан совринли ўринларни олмоқчиман. Олдимизда бутун бир мавсум кутиб турибди. Энг аввало чиройли ўйин кўрсатишимиз керак.

Киритилди: 03.01.2022 18:38. Ўқилди: 1398 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.