Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ўзбек Месси"си - Жасур Жалолиддинов "Қайрат" жамоасини кучайтира оладими?

Ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов "Қайрат" жамоасининг мавсумлар оралиғидаги илк янги футболчиси бўлса керак. Vesti.kz сайти мухбири Москванинг "Локомотив" клубида ўйнаган ва Ўзбекистон чемпионатида тарих ярата олган ёш футболчи ҳақида мулоҳаза юритади.

Ўзбекистонни ҳайратда қолдирди ва дунёнинг асосий истеъдодлари рўйхатига кирди

Жуссаси кичкина бўлган ярим ҳимоячининг иқтидори ёшлигидаёқ сезилган. Жасур ўзининг 16 ёш 80 кунлигида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сафидаги дебют учрашувини ўтказди ва Жасур шу тариқа Ўзбекистон чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.

Орадан бир йил ўтиб, яъни 2019 йилнинг октябрь ойида Британиянинг нуфузли The Guardian нашри Жалолиддиновни 2002 йилда туғилган дунёнинг энг иқтидорли 60 нафар футболчилар рўйхатига киритди. Ҳамюртимизда жуда яхши техника, тезлик, кучли зарба ва олдиндан айтиб бўлмас қарорлар борлигини, шунингдек, келажакда уни ажойиб мартаба кутиб турганини тахмин қилинди.


"Локомотив" (Москва)га шов-шувли ўтиш: асосий таркибда битта ҳам майдонга тушмади ва трансфери учун миллион евро.

Орадан бир йил ўтиб Жалолиддинов Ўзбекистон чемпионатида ўзини кўрсата олди ва Москванинг "Локомотив" клубига йўл олиб, ажойиб сакрашни амалга оширди. Футболчининг вакили - Юрий Белоус (ФК "Москва" собиқ раҳбари - муаллиф) ўзбек иқтидори Португалиялик Жоау Мариудан (Португалия терма жамоаси аъзоси) кучли бўлишини ва яқин йиллар ичида "Локомотив"нинг асосий футболчиларидан бирига айлана олишини камтарлик билан ишонтирди.

Якунда Жасур "Локомотив"нинг расмий ўйинларида майдонга тушмади, ҳатто РПЛ мавсуми учун рўйхатдан ҳам ўтказилмади. Россия матбуотининг таъкидлашича, Юрий Белоус Василий Кикнадзе ("Локомотив"нинг ўша пайтдаги раҳбари - муаллиф) билан дўст бўлгани учун Жалолиддинов "темирйўлчилар" сафига ўтган. "Бу трансфер - Жалолдиновни ҳақиқий Месси деб қарор қилган икки киши ўртасидаги келишув", - деганди "Локомотив"нинг собиқ президенти Николай Наумов.

Бундан ташқари, молиявий компонент қизиқарли эди. Хабар қилинишича, Жасурга Туркиянинг "Бешиктош" клубидан таклиф бўлган", бироқ, турклар унинг трансфери учун 300 минг евро сарф қила олишларини билдиришган. Россия матбуотининг маълумотига кўра, "Локомотив" Жасурнинг трансфери учун бир миллион долларга яқин маблағ сарф қилган, бу сумманинг катта қисми шартнома бўйича агентларга тўланган комиссия пули бўлган. Ўша пайтда бу трансфер учун Ўзбекистонда чинакам жанжал келиб чиқди. Ушбу трансфердан сўнг дарҳол "Бунёдкор" клуби бош диреткори Улуғбек Мирзаев истеъфога чиқарилди ва Жалолиддиновнинг иши маҳаллий федерацияда кенг муҳокама қилинди.


"Тамбов", "Андижон", "Локомотив" (Тошкент)

"Локомотив" (Москва) "Ўзбек Месси"сини "Тамбов" клубига ижарага бериб юборди, бироқ, ҳамюртимиз у ерда кам ўйин амалиётига эга бўлди. Жасур "Тамбов"да атиги бир марта Россия Кубоги доирасида майдонга тушди, холос. 2021 йилнинг март ойида эса Ўзбекистон Суперлигасида аранг жон сақлаб қолиб, янги мавсумда яхшироқ ўринлар учун курашишни ният қилган "Андижон" жамоасига сафига бориб қўшилди. Жалолиддинов "Андижон" таркибида ойига 8 минг доллар маош олиб, биринчи даврадан сўнг, Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафига текинга ўтиб кетди ва мавсум охиригача тошкентлик "темирйўлчилар" сафида тўп сурди.


Ўйин услуби ва статистика

Муҳокамалардан сўнг футболчи фаолиятининг футболга яқин қисми ҳақида савол туғилади: футболчи Жалолиддинов ҳақиқатдан қандай? Масалан, "Локомотив"нинг собиқ скаути Денис Колев шундай деган:

"Мен у ўйинни яхши тушунадиган техник футболчи эканлиги ҳақида ижобий тариф ёзганман. Маълум даражада атлетизм етишмаслигига (эҳтимол катта даражада) кам баҳо берганман.

Лекин мен бу трансфернинг истиқболини бироз бошқача кўрдим. Мен Жалолиддиновни РПЛ клубларига эмас, балки Шарқий Европанинг қайсидир мамлакатларига, балки Белоруссияга ижарага бериб юборилишини ҳисобга олиб ёзганман.

Албатта, бу битимнинг нархи 300 минг евро бўлишини ёзгандим. Мен буни 300-400 минг евро миқдоридаги хавф бор деб ёзганман" - деди Колев.

Айтиб ўтганимиздек, Жалолиддинов ҳеч қачон Россия чемпионати даражасида ўйнай олмади. У Ўзбекистон чемпионати ва Кубок баҳсларида 56 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол киритди ва тўртта голга ассистентлик қилди. Миллий терма жамоаси таркибида эса атиги бир марта - 2020 йили Белоруссия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган, холос.
У "Қайрат"га керакми?

Олма-ота клуби турли мамлакатлардан "бўлажак Месси"ни йиғади, деган ҳазил ибора яна долзарблигача қолмоқда. Негаки, Ўзбекистонда аргентиналик даҳо билан чинакам қиёсланган Жалолиддиновдан ташқари, "Қайрат"да таркибида "Қирғизистонлик Месси" - Гулжигит Алиқулов ва "Қозоғистонлик Месси" - Еркебулан Сейдахметлар бор.

"Қайрат"дан футболчиларнинг оммавий равишда кетиши муносабат билан ҳозирда деярли ҳар бир трансферлар батафсил ўрганиб чиқилмоқда. Бир тарафдан, "Қайрат" таркибида чап оёқ ярим ҳимоячилари йўқ ва бу ҳужумга ўзгарувчанликни ошириши мумкин. Лекин, яна бир тарафдан, Жалолиддинов жамоани кучайтира олади деб ҳам бўлмайди. Статистик ва ўйин кўрсаткичлари бўйича у ҳали Алиқулов ёки Сейдахметдан кучли эмас.

Аммо, "Қайрат"нинг қишки трансфер кампанияси - ўсиши мумкин бўлган ёш, арзон футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

П.С: Жасур Жалолиддиновга Қозоғистон чемпионатидаги ўйинларига омад тилаймиз!

Киритилди: 07.02.2022 22:20. Ўқилди: 2592 марта. Фикрлар: 23 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Суперлига. 6-тур.
18:00
Навбаҳор
4-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.