Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» ПФК йирик компания билан ҳомийлик шартномаси имзолади

Ўз олдига доим юқори мақсадларни қўядиган «Локомотив» профессионал футбол клуби бугун, 15 апрель куни юртимиздаги энг йирик компаниялардан бири BMB Trade Group билан титул ҳомийлик шартномаси имзолади.

2017 йилнинг 4 апрель санасида ташкил этилган ушбу компания ўтган 5 йил мобайнида Республикамиз ҳамда халқаро миқёсда жуда катта ютуқларга эришгани кўпчиликка маълум. Бугун компания раҳбарияти «Локомотив» стадионига ташриф буюриб, футбол клуби раҳбарияти билан учрашди.

Бугунги тадбир икки қисмдан иборат бўлди. Тадбирнинг биринчи қисмида ҳар икки ташкилот раҳбарияти музокаралар столида шартнома имзолашдан мақсад ва шартнома шартларини келишиб олишди. Тадбирнинг иккинчи қисми «Локомотив» анжуманлар залида давом эттирилиб, бунда ОАВ ходимлари ва мухлислар кўз ўнгида шартномага имзо чекиш тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган «Локомотив» ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов шундай деди:

"Футбол клубимиз ташкил этилганидан бери доим ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйиб келяпмиз. Сўнгги йилларда футбол маркетинги соҳасида ҳам катта қадам ташладик. Бугундан бошлаб BMB Trade Group компаниясининг «Локомотив» ПФК титул ҳомийсига айлангани клубимиз фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Ўйлайманки, ҳозирча бир йилга тузилган ҳомийлик шартномаси фақат шу билан тўхтаб қолмайди. Биз BMB Trade Group билан узоқ муддатли ҳамкорлик олиб боришга ҳаракат қиламиз".

Титул ҳомийлик шартномасини имзолаш маросимида BMB-Opera Zafferano Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси бош директори Азиз Маматқулов ва «Локомотив» ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов иштирок этдилар.

Киритилди: 15.04.2022 20:22. Ўқилди: 1958 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 26 57
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.