Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Акбар Усмонов: «Бу гал Осиё чемпиони бўлмоқчимиз»

Ортда қолган мавсум футзал бўйича Биринчи лигада Жиззахнинг «БМБ» жамоаси чемпион бўлиб, Олий лига йўлланмасини қўлга киритди.

Нодир Элибоев бош мураббийлигидаги жамоа янги мавсумда ўз олдига Олий лига чемпионлигини вазифа қилиб қўймоқчи. Шундан келиб чиқиб, қатор трансферларга қўл урилди, хусусан, «Локомотив»дан Акбар Усмонов таклиф этилди. Махсус мухбиримиз якунига етган мавсум чемпионат тўпурарига айланган футзалчи билан суҳбатлашди.

- Акбар, «БМБ» билан шартнома имзолашингизга нима туртки бўлди?

- Бу жамоа Олий лигага чиққанидан сўнг бош мураббий Нодир Элибоев таклиф билан чиқди. Кўриниб турибдики, «БМБ» ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Ҳар ҳолда, миллий терма аъзоларини ўз сафига қўшиб олмоқда. Қолаверса, яратилган шароитлар ҳам менга ёқди ва клуб билан шартнома имзоладим. 

- Сизнингча, «БМБ» Олий лигада чемпионлик учун кураша оладими?

- Юқорида айтганимдек, жамоа ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўйган. Бу йўлда таркиб кучайтирилмоқда ва Олий лига чемпионлиги кўзланмоқда. Биз буни амалга ошириш ва янги жамоанинг ўз тарихини ёзишига кўмаклашмоқчимиз. 

- «Локомотив»ни тарк этиш қийин кечмадими?

- Якунланган мавсум «темирйўлчилар» билан ажойиб мавсумни ўтказдим. Гарчи совринли ўринларни эгаллай олмаган бўлсак-да, мен учун мавсум кўнгилдагидек ўтди. Шу ўринда уларга қароримни тўғри тушунишгани учун миннатдорчилик билдираман. «Локомотив»га кейинги мавсум чемпионат баҳсларида омад ёр бўлишини тилайман. 

- Ўтган мавсум «Локомотив» либосида чемпионат тўпурарига айлангандингиз. «БМБ» билан ҳам бунинг уддасидан чиқа оласизми?

- Албатта, ҳа. Лекин мен учун жамоа манфаати биринчи ўринда туради. Агар гол уришда давом этсам, тўпурарликни қўлга киритишга уриниб кўраман. Асосийси, жамоамиз ғалаба қозонишда давом этин. Табиийки, голларим билан «БМБ»га ёрдам беришни истайман. 

- Собиқ жамоангизда молиявий муаммолар кўзга ташландими?

- Кузатилди. Айнан шу сабаб чемпионликдан мосуво бўлдик, кўп очколар йўқотдик. Молиявий муаммолар натижаларимизга таъсир ўтказмай қолмади. Охирги ватқларда шу масала жамоалар иштирокига халақит қиляпти. 

- Сўнгги пайтларда тез-тез жамоа алмаштираётганингизга сабаб нима?

- Албатта, буни ўзим истамайман. Лекин кўп ҳолларда молиявий муаммолар туфайли шундай йўл тутишимга тўғри келяпти. Жамоаларда айни ҳолатлар кузатилаётгани сабабли футзалчилар яхшироқ шароитдаги жамоаларга йўл олишмоқда.

- Эшитишимизча, яқинда терма жамоадаги шеригингиз Дилшод Раҳматовга Индонезия клубидан таклиф бўлган. Сизда ҳам шундай чорловлар бўлганми?

- Биласизми, термадаги барча футболчиларга бундай таклифлар бўлади. Жумладан, менга ҳам. Лекин ҳаммаси ҳам молиявий томонлама яхши, дея олмайман. Четдан қулай шароитга эга таклиф тушса, уни ўйлаб кўриб, бир қарорга келиш мумкин. 

- Тез орада Қувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бошланади. Термамиз ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?

- Бу гал Осиё чемпионлигини қўлга киритиш ниятидамиз. Албатта, бу осон бўлмайди. Лекин тинимсиз меҳнат қилиб, мақсадимизни амалга оширмоқчимиз. Олдимизда вақт бор, тайёргарликни кучайтириб, мусобақага йўл оламиз.

ИЗЗАТБЕК суҳбатлашди

Киритилди: 25.07.2022 23:15. Ўқилди: 1571 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 41
2 ОКМК 18 35
3 Сўғдиёна 18 31
4 Пахтакор 18 29
5 Нефтчи 19 28
6 Сурхон 18 25
7 Навбаҳор 17 23
8 Олимпик 18 21
9 Динамо 17 20
10 Қизилқум 19 20
11 Андижон 18 19
12 Локомотив 18 18
13 Бунёдкор 18 15
14 Металлург 18 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Суперлига. 18-тур.
19:30
Андижон
1-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.