Тартиб-интизмом қўмитаси «Сўғдиёна» — «Пахтакор» ўйинида майдондан четлатилган Ҳамробековга нисбатан қарор қабул қилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
АГМК — «Металлург»
Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган АГМК — «Металлург» баҳсида мезбонлар вакили Сардор Раҳмонов рақибининг тўпиғига оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Раҳмоновга (АГМК) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Сўғдиёна» — «Бунёдкор»
Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган яна бир учрашув «Сўғдиёна» — «Бунёдкор» ўйинида меҳмонлар вакили Даврон Эргашев рақиб билан курашда рақиб оёғининг ҳимояланмаган қисмига бутсасининг таг қисми билан сакраб зарба берган. Бош ҳакам ушбу вазиятда Эргашевни майдондан четлаштирган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Даврон Эргашевга («Бунёдкор») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Қўқон-1912» — «Нефтчи»
Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Нефтчи» учрашувида меҳмонлар футболчиси Аббосжон Ғуломов рақиб тизза қисмига тўпсиз вазиятда оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аббосжон Ғуломовга («Нефтчи») нисбатан 4 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Насаф» — «Сурхон»
Coca-Cola Суперлигасининг қолдирилган 5-тур доирасидаги «Насаф» — «Сурхон» баҳсида меҳмонларнинг ёрдамчи мураббийи Мигел Алварез техник зонада учрашув трансляциясини планшет орқали кузатиб бориб, бош ҳакам қарорларига шу орқали кетма кет эътироз билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мигел Алварез Санчезга («Сурхон») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Сўғдиёна» — «Пахтакор»
Coca-Cola Суперлигасининг қолдирилган 11-тур доирасидаги «Сўғдиёна» — «Пахтакор» учрашувида меҳмонлар футболчиси Одилжон Ҳамробеков рақиб ўйинчисига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракат қилганлиги учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Одилжон Ҳамробековга («Пахтакор») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Динамо» — «Насаф»
Coca-Cola Суперлигасининг қолдирилган 11-тур доирасидаги «Динамо» — «Насаф» баҳсида мезбонларнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Анатолий Курлаев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Анатолий Курлаевга («Динамо») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Насаф-фарм» — «Пахтакор-79»
Биринчи лига 12-туридан ўрин олган «Насаф-фарм» — «Пахтакор-79» учрашувида мезбонлар футболчиси Жавоҳир Жумаев рақибига нисбатан қўлининг тирсак қисми билан зарба берган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавоҳир Жумаевга («Насаф-фарм») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
“Локомотив БФК” — «Чиғатой»
Биринчи лига 12-туридан ўрин олган “Локомотив БФК” — «Чиғатой» баҳсида меҳмонлар мураббийи Дмитрий Ким бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дмитрий Кимга («Чиғатой») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
АГМК — «Металлург»
U-21 чемпионатининг 14-тури доирасидаги АГМК — Металлург баҳсининг 64-дақиқасида мезбонлар футболчиси Сарвар Аблаев тажовузкор хатти-ҳаракати билан рақиб ўйинчисига қўполлик ишлатган. У рақибининг тизза қисмига бутсасининг юз қисми билан зарба берган ва майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сарвар Аблаевга (АГМК) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Сурхон» — «Олимпик»
U-21 чемпионатининг 14-тури доирасидаги «Сурхон» — «Олимпик» учрашувида меҳмонлар вакили Суннатиллоҳ Ҳамиджонов рақиб футболчисининг юз қисмига зарба берганлиги учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Суннатиллоҳ Ҳамиджоновга («Олимпик») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Турон» — «Қўқон-1912»
U-19 чемпионатининг 9-тури доирасидаги «Турон» — «Қўқон-1912» баҳсида мезбонлар вакиллари Отабек Агеев ва Руслан Маҳкамов ҳамда меҳмонлар футболчиси Хабибуллоҳ Шариповлар ўртасида муштлашув юз берган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Агеев ва Руслан Маҳкамов (ҳар иккиси «Турон») ҳамда Хабибуллоҳ Шариповга («Қўқон-1912») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Пахтакор» — АГМК
U-19 чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Пахтакор» — АГМК учрашувида меҳмонлар мураббийи Руслан Гамадеев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Руслан Гамадеевга (АГМК) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Хоразм» — «Қизилқум»
U-19 чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Хоразм» — «Қизилқум» баҳсида меҳмонлар футболчиси Азим Тошпўлатов ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Азим Тошпўлатовга («Қизилқум») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Локомотив» — «Машъал»
U-19 чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Локомотив» — «Машъал» учрашувида мезбонлар футболчиси Миржалол Норқобилов рақиб футболчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Миржалол Норқобиловга («Локомотив») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Насаф» — «Шўртан»
U-19 чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Насаф» — «Шўртан» баҳсида мезбонлар футболчиси Асилбек Қўзибоев рақиби Бобур Ҳамроев билан оғзаки жанжалга киришган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асилбек Қўзибоев («Насаф») ва Бобур Ҳамроев («Шўртан»)га нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Қизилқум-W» — “Навбаҳор лочинлар-W”
Ўзбекистон аёллар Олий лигасининг 12-туридан ўрин олган «Қизилқум-W» — “Навбаҳор лочинлар-W” учрашувида меҳмонлар футболчиси Фотима Ураимжонова рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига қасддан зарба берди.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фотима Ураимжоновага (“Навбаҳор лочинлар-W”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.