Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Манучеҳр Сафаров: «Ҳар ўйинда Рустам Соировга голли пас беришни истайман»

«Локомотив» ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров якунланиб бораётган йиғин ҳақида гапирди.

— Манучеҳр, Анталия йиғини тугаб бормоқда. Йиғин ҳақида нима дейсиз?
— Йиғин яхши ўтмоқда. Назорат ўйинлари ўтказяпмиз. Машғулотларда асосан жисмоний жиҳатдан тайёргарликка эътибор қаратяпмиз. Таркибда янги футболчилар кўп. Мураббийлар бу назорат ўйинлари орқали барчани бир тану бир жон қилиш, бир жамоа сифатида шакллантиришни мақсад қилишган.

— Йиғиндаги ҳаракатларингиздан қониқиш хосил қиляпсизми?
— Албатта, ҳар куни оз-оздан барча томонлама қўшиб, яхшиланиб боряпмиз. Мавсум бошигача барчасига тайёр бўлишимизга ишонаман.

— Бош мураббий назорат ўйинларида қайси жиҳатларни асосий планга олиб чиқмоқда: жисмоний ҳолат, тактика ёки натижа?
— Асосан, жисмонан ҳолат ва тактика. Аммо барча биладики, натижа барчасидан устувор ҳисобланади. Бироқ бу назорат ўйинлари бўлгани сабабли натижага унчалик катта ахамият берилмаяпти. Муҳими барчани бир мақсад йўлида бирлаштира олиш.

— Ушбу мавсум арафасида «Локомотив»га тожикистонлик яна бир футболчи Рустам Соиров келиб қўшилди. Унга мавсумда нечта голли пас беришни истайсиз?
— (Кулади) Аслида бу нарсага аҳамият бермасам керак деб ўйлагандим. Аммо энди ҳар ўйинда пас беришни, Рустамнинг кўп гол уришини истайман. Умуман олганда, ким гол уришининг ҳам, ким ассист бўлишининг ҳам аҳамияти йўқ. Муҳими ғалабалар ва Суперлигага чиқиш.

Киритилди: 09.02.2023 10:35. Ўқилди: 967 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.