Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов «Локомотив» устидан ғалаба, 1/8 финалдаги «Навбаҳор» ёки «Пахтакор» ва таркиб ҳақида

Кубок доирасидаги «Динамо» — «Локомотив» (3:1) учрашувидан кейин Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биз ҳозир энг яхши спорт формамизда эмасмиз, шу сабабли хавфсираб тургандим, аммо йигитлардан миннатдорман. Улар кучини ишга солишди, омадимиз ҳам келди. Уларнинг дарвозабони хатога йўл қўйди. Умуман олганда бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. "Локомотив" яхши жамоа, улар тўғри ўйнашяпти, қийинчиликка учрадик.

— Таркибдаги ротация жамоа муддатдан аввал 1/8 финалга чиққани билан боғлиқми ёки Бухорода очко йўқотилгач, шундай қарорга келдингизми?
— Ҳа, 1/8 финалга муддатдан аввал чиққанимиз билан боғлиқ. Бизда ўйинлар жуда кам. Таркибимизда майдонга тушмаганлар бор. Кимга ишониш мумкинлигини аниқлаш учун уларни синовдан ўтказдик.

— Бугун Баҳодир Валиев мавсумда илк марта майдонга тушди...
— Ҳа, биринчи ўйинида ҳаяжонлангани сезилиб турди. Кўп ҳаракат қилди, ҳаммаси ўхшамаган бўлсада катта ҳажмдаги вазифани бажарди.

— Бугун йигитларингиз вазифаларни тўлиқ бажаришдими ёки камчиликлар кузатилдими?
— Ҳозир яхши формада эмасмиз. Янада ишончлироқ ҳаракат қилишларини хоҳлайман. Ҳар бир жамоа рақиб унга қандай имкон беришига қараб ўйнайди.

— Мухлислар бугун ёш ўйинчи Акмал Козимов ва Эркин Бойдуллаевларни кутишганди. Аммо улар таркибда йўқ...
— Биласиз, қайдномага 20 кишини киритиш мумкин. Шу сабабли уларни таркибга қўша олмадик. Имкони борича ҳозир яхши спорт формада бўлган ва жамоага ёрдам бера оладиганларни таркибга киритдик.

— Трансферлар?
— Биринчи даврада яна 2та ўйин бор, шундан сўнг футболчиларни кўриб чиқамиз. Тўғри, яхши шогирдларим бор, аммо улар Про лигада ўйнашни хоҳлашмаяпти.

— 2005 йилда Ўзбекистон Кубоги финалида "Трактор" билан, кейин "Локомотив" билан кубокни қўлга киритгансиз. "Динамо" билан бу ишни такрорлай оласизми?
— Ҳаммаси яратганнинг иродаси билан содир бўлади. Кўрамиз, ҳозир бир нарса дейиш қийин, эндигина гуруҳдан чиқдик.

— 1/8 финалда қайси жамоага қарши ўйнашни истардингиз?
— Кучсизроқ рақиб бўлишини. Буни барча мураббий истайди. Аммо ким тушишидан қатъий назар қизиқ бўлади. Мухлисларни майдонга чорлай оладиган жамоа бўлса яхши бўларди.

— "Навбаҳор" тушса-чи?
— Агар "Навбаҳор" бўлса... "Навбаҳор" ўзбек футболининг флагмани. Ҳозирданоқ "қалтираяпмиз". Наманган клуби ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик. Албатта, ҳазил, — дейди Вадим Карленович.

Киритилди: 05.06.2023 06:15. Ўқилди: 2371 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Олимпик 25 26
12 Бунёдкор 25 25
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

07.11.2024. Суперлига. 24-тур.
18:15
Динамо
1-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.