Денис Коростиченко: «Мағлуб бўлишни хоҳламагандик»
"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Ўзбекистон кубоги доирасида Самарқандда бўлиб ўтган "Динамо" қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— «Динамо»ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқ ўтди. Яхши вазиятлар бўлди. «Динамо» ўз вазиятларидан фойдаланди. Биз эса афсуски, йўқ. Умуман олганда бугунги ўйин жараёни, вазиятлари билан ёмон ўтгани йўқ. Иккинчи бўлимда вазиятдан чиқиб кетишга, голлар уришга ҳаракат қилдик. Бурчакдан гол ўтказиб юбордик. Бу эса бизни музлатиб қўйди, деса ҳам бўлади. Кейин эса ҳеч бўлмаса бир гол уришга муваффақ бўлдик.
— Марат Бикмаевнинг ўйинда бўлмаганлиги сабабини биламиз. Олег Зотеев-чи?
— «Юниред»га қарши ўйиндан кейин унда жароҳат аниқланди. У даволанди, уч кун давомида даволаниш ишларини олиб борди. Шу билан биргаликда жамоа билан машғулот олиб бормади. Шу сабабли мураббийлар штаби билан биргаликда унинг бу ўйинда қатнашмаслигини маъқул топдик. Олдинда бизни «Навбаҳор-Фарм»га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Шунингдек, бу ўйин ҳам биз учун муҳим эди. Бу ерга мағлубият учун келмагандик. Барча ўйинларда ғалаба қозонишга, мағлуб бўлмасликка ҳаракат қилаётгандик. Олегнинг жароҳати борлиги сабабли бугун уни ўйнатмадик. Шунингдек, Жалолиддин Жумабоевда ҳам шундай ҳолат.
— «Локомотив» ҳам «Динамо» ҳам анчагина чарчаб қолгани кўринди. Бу иссиқ билан боғлиқми?
— Балки. Жазирама ҳам "ўз сўзини айтган" бўлиши мумкин. «Динамо» ҳам «Локомотив» ҳам барча ўйинларда максимал куч билан ғалаба учун ўйнамоқда. Чемпионатда ҳам фақатгина ғалабани, максимал даражада очколар жамғаришни истаяпмиз. Шу орқали чарчоқ аломатлари ҳам кўрина бошлаган бўлиши мумкин. Шунингдек, бугун иккала жамоа ҳам рухан "бўлди, гуруҳдан чиқиб бўлдикку" деган фикр ўтган бўлиши ҳам мумкин.
— Самарқандлик мухлислар бугун ҳам «Локомотив»га ҳам «Динамо»га мухлислик қилишди. Улар ҳам келаси мавсумда айнан ушбу жамоалар Суперлигада ўйнашини исташмоқда.
— Бу ёқимли ҳолат. Насиб қилсин.
— 1/8 финалга чиқиш учун шундай принципиал йўл танланмадими?
— Тўғрисини айтсам, ҳеч қандай принципиаллик бўлишини истамайман. Бу ерга ғалаба қозониш учун келгандик. Мағлуб бўлишни хоҳламаганмиз.
— Умуман олганда Кубокда мақсад борми?
— Ҳа, Кубокда максимал босқичга боришни истаймиз. Балки, финалга чиқармиз. Биз «Локомотив»миз. Доимо юқорида бўлишни хоҳлаймиз. Балки ҳозир Про-лигада бўлишимиз мумкин. Аммо Суперлиганинг исталган жамоаси билан ўйнашга тайёрмиз.