Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рашиджон Ғофуров: «Локомотив» ҳеч қачон ўз майдонида ҳимояда ўйнамайди, аммо биз шунга мажбур қилдик»

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор-фарм” (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарм меҳмонлар устози Рашиджон Ғофуров иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

— Илк дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиққанлигини ҳисобга олмасак, “Навбаҳор-фарм” қолган вақт давомида жанговар ўйин намойиш этди...
— Ушбу учрашувдан олдинги кўрсатмада йигитларга: “Мезбонлар дастлабки 15 дақиқада бор кучларини кўрсатишга ҳаракат қилишади, шунга чидаб берсак, уёғига ўйин тенглашади”, дегандим. Афсуски, тезкор гол баҳс тақдирини ҳал қилди. Бироқ йигитлар тезда ўзларига келишди. Футболчиларимга эътирозим йўқ. Биринчи ўриндаги ва 7-ўриндаги жамоалар ўртасидаги баҳсда ўйин сифатида катта фарқ билинмади. Доим шунақа, чиройли ўйин кўрсатамиз, бироқ натижани рақиб илиб кетади. Иккинчи даврада ҳаммаси ўнгланади, деб ўйлайман.

— “Локомотив”нинг 2-бўлимда ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутганмидингиз?
— “Локомотив” ҳеч қачон ўз майдонида ҳимояда ўйнамайди, аммо биз шунга мажбур қилдик. Ғалаба қозонмаган бўлсакда, йигитлардан жуда мамнунман. “Темирйўлчилар”га эътирозим йўқ, улар нега турнир жадвалида 1-ўринда эканликларини исботлашди.

— “Навбаҳор-фарм”нинг вазифа ва мақсадлари нималардан иборат?
— Мақсадимиз – “Навбаҳор”нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш. Чунки таркибимиз маҳаллий футболчилардан ташкил топган. Бундай жамоалар кам эмас, йўқ бўлса керак.

— Жамоа ҳар ўйинда охиригача кураш олиб борадими?
— Албатта. Йигитларда босим йўқ, улар ўз кучларини намойиш этиш учун ҳаракат қилишади. Зўрға ютиб, келаси баҳсда нима қиларканмиз, дейишдан кўра, чиройли ўйин кўрсатиб, мағлуб бўлган яхши.

— Айни дамда сиз учун натижа муҳимии ёки чиройли ўйин?
— Аслида натижа муҳим. Аммо пала-партиш ўйин билан натижага эришиб бўлмайди. Битта баҳсда ютарсиз ёки иккита. Бироқ кейинчи? Ҳозир чиройли ўйинга эришиб, иккинчи даврада натижаларни ижобий томонга ўзгартирмоқчимиз. Йигитлардан умидим катта. Улар ўзларини кўрсата олишяпти. Куни келиб,  бу ўйин ўз мевасини беради.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 11.06.2023 10:02. Ўқилди: 1025 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.