Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Денис Коростиченко: «Локомотив» — Суперлига даражасида клуб»

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про лиганинг навбатдаги тури доирасида бўлиб ўтган "Қўқон-1912"га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Илк навбатда барчани, «Локомотив»дагиларни, мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Муҳим ғалаба. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, қандай истаган бўлсак, шундай ўйин намойиш қилдик. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчисида ҳам режалаштирган айрим ишларимиз амалга ошди. Бироқ ўйин сўнггисида бўлган ишларни истисно қиламан. «Қўқон-1912» гол урганидан кейин ҳимояда босим бўлди ва вазиятлар яратишди. Умуман олганда ўйин барча учун қизиқарли бўлди. Бугун яхши томондан ўзимизни кўрсата олдик ва адолатли ғалабага эришдик.

— «Қўқон-1912» иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирди ва босим қилгани сари «Локомотив»да хатолар кузатилди. Шундай ҳолат кеча термамизнинг Мексикага қарши ўйинида ҳам бўлди. Нима деб ўйлайсиз, клублардаги шундай ўйин термага ҳам ўтиб қолмаяптими?
— Бу ерда шундай ҳолат бор. Масалан, прессингга катта эътибор берадиган жамоалар 90 дақиқа шундай ўйнай олишмайди. Баъзида бироз ортга қайтиш ёки ўртада, таянч ҳудудида рақибни кутиб олиш керак бўлиб қолади. Биз эса йигитлардан майдоннинг исталган нуқтасида рақибларга босим қилиш кераклигини тушунтиряпмиз. Менимча, термадагилар ҳам бу ўйинлардан нималар истаганини билишади. Уларда ҳам, бизда ҳам куч қолмаган деб бўлмайди. Рақиб ҳам бор, улар қараб туришмайди ва ўз вазиятларини яратишади. Барчани айта олмайман, бироқ умуман олганда жамоанинг жисмоний тайёргарлиги яхши ҳолатда. Ҳозир 90 дақиқа мобайнида юқори темпда ўйнай олишимиз мумкин. Бироқ сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборилгандан кейин босим остида қолиш, энди бу жисмоний эмас, рухий босимга киради.

— Ноқулай рақиб деган факторга ишонасизми? «Локомотив» 7 йил деганда «Қўқон-1912»ни ўз майдонида мағлуб этди.
— Қачонки ўйинларга тайёрланаётганда рақибнинг ўйинини томоша қилиб туриб, бундай ҳолатдан фойдаланиш керак, бунисидан ҳам деган фикрлар келади. Майдонга чиққанда эса жамоалар бошқача ўйин намойиш қилишади. «Локомотив»га қарши эса рақиблар икки карра юқори куч билан ўйнашади. Умуман олганда биз Суперлига даражасидаги клубмиз. Рақибларнинг икки-уч карра юқори руҳ билан ўйнашининг сабаблари бор. Чунки биз чемпион бўлганмиз, Ўзбекистон футболидаги грандлардан бири ҳисобланамиз. Шу сабабли ўйинлар оғир ўтяпти. Етти йил деганда ғалаба... Миямга ўтган мавсумда «Қўқон-1912»дан учралган мағлубият келди. Ўшанда улар икки зарба бериб, икки гол урганди. Ўшанда ҳам мағлуб бўлишимиз керак эди деб ҳисобламайман. Балки, улар ростдан ҳам ноқулай рақиб бўлгандир.

— Маруф Жумаевнинг захирадан майдонга тушиб, бир дақиқадаёқ гол ургани ҳақида нима дейсиз?
— Гап йўқ, браво. Яхши ўзгариш бўлди. Жамоа ўйинини кучайтирди.

— Бугун гол ва ассист қайд этган Абубакир-Ризо Турдиалиев «Локомотив»нинг биринчи даврадаги ўйинни қанчалик ўзгартира олди?
— Бизга яхши таянч ярим ҳимоячиси керак бўлганди. Чунки мавсум бошида биз Боян Найденовга катта умид боғлагандик. Бироқ унинг саломатлиги сабабли биринчи даврада ишлар жойида бўлмади. Тўпиғидаги жароҳати боис иккинчи даврани ҳам захирада бошлади. Шу сабабли бизда таянч ярим ҳимоячиси керак бўлганди. Абубакир-Ризо варианти чиққанидан кейин имкониятдан фойдаланиб қолдик. Уни Суперлиганинг кўплаб клублари ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилди. У жамоани яхшигина кучайтира олди, ҳимояга мустаҳкамлик қўшди. У аста-секинлик билан жамоанинг етакчисига айланиб бормоқда.

— Боян Найденовни «Локомотив»нинг провал трансфери деса бўладими? У жамоага келгунича жароҳати бўлган, шартномаси бўлгани учун уни кетказиб юбора олишмаган.
— Бундай дея олмайман. Чунки у жамоага катта фойда келтира олди. Жароҳат эса барчада бўлиши мумкин. Барчаси жароҳатнинг қанчалик жиддийлигига боғлиқ. Уни тиббий кўрикдан ўтказдик, жароҳати унчалик жиддий бўлиб чиқмади. Даволанди ва иккинчи турданоқ сафга қайтди. Шу орқали у биринчи давра охиригача жамоанинг фойдали футболчиси бўлиб турди. Ҳали мавсум якунигача 5та ўйинимиз бор. У ҳали жамоага кўп ёрдам беради. Демак, унинг трансфери провал бўлмади.

Киритилди: 15.09.2023 10:22. Ўқилди: 1059 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Олимпик 25 26
12 Бунёдкор 25 25
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

07.11.2024. Суперлига. 24-тур.
18:15
Динамо
1-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.