Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Александр Стоймирович: «Бу ғалаба биз учун олдинга катта қадам бўлди»

Суперлиганинг 1-тури доирасида «Олимпик»ка қарши ўйиндан кейин «Локомотив» бош мураббийи Александр Стоймирович фикрларини билдирди.

"Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Улар бугун максимал равишда ҳаракат қилишди. Ундан ташқари, мураббийлар штаби ҳамда раҳбариятни ҳам ғалаба билан табриклаб қоламан. Ўйин бобида нима дейиш мумкин. Жамоага янги келган футболчиларнинг катта қисми маҳаллий футболчилардир. Ўтган ўйинда биз ўйин амалиёти борасида кичик муаммоларга дуч келдик. Янги футболчилар аста-секинлик билан жамоанинг қонун-қоидалари, талабларини, тактикасини тушуниб боришмоқда. Лекин баъзида руҳий муаммоларга дуч келяпмиз. Чунки улар ўз жамоаларидан кейин расмий ўйинларда қатнашганича йўқ. Бироқ мен уларга ишонаман, чунки биз барчасини ҳисобга олган ҳолда селекция ишларини олиб борганмиз.

Легионерлардан Иван Булатович Загребнинг «Локомотив»ида тўпиғидан икки марта жароҳат олган. Мана бугун у ўзининг катта потенциалини кўрсатишни бошлади, яхши ҳолатини тиклаб бормоқда. Ундан ташқари, шуни айтишим керакки, жамоа сардорисиз иккита ўйин ўтказдик. Санжар Турсунов ўтган мавсум сўнгги турда «Насаф» билан ўйиндаги қизил карточкаси сабабли иккита ўйинни ўтказиб юборди. Кейинги турда «Пахтакор» билан ўйинга у сафга қайтади. Бу жамоа учун руҳий томондан ҳам катта плюс. Чунки Санжар жамоа ичида катта таъсирга эга футболчи эканлигини яхши биламиз. Шу сабабли бошқа футболчилар у борлигида ўзини хотиржам тутиб, ишончли ўйнай олишади.

«Олимпик» ҳақида нима дейиш мумкин… Ёш ва тартибли жамоа. Тимур Кападзенинг жамоадаги фаолиятини қаттиқ ҳурмат қиламан. 3 йилдан буён жамоасини юқори даражада ўйнатмоқда. Шу сабабли ғалаба осонликча келмади. Улар ҳаттоки 10 киши бўлиб қолганида ҳам жамоавийлик ва автоматизация ҳисобига ҳимояланиш қийин кечди. Бу динамик ўйиннинг сўнгги дақиқаларида биз очилиб кетдик, 100 фоизлик имкониятларга эга бўлдик, каттароқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ғалабадан мамнунман, бу биз учун катта қадам бўлди. Чунки «Локомотив» Про-лигадан қайтди, шу сабабли ғалабаларни бирданига яратиб олиш осон бўлмайди. Барчасига аста-секинлик билан эришамиз", — деди Александр Стоймирович.

Киритилди: 09.03.2024 22:25. Ўқилди: 2544 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 25 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 25 26
12 Бунёдкор 25 25
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

07.11.2024. Суперлига. 24-тур.
18:15
Динамо
1-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.