Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тимур Кападзе: «Жасур Жалолиддинов индивидуал маҳорати эвазига ҳар бир жамоани кучайтира олади»

«Олимпик» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин яхши ўтди, ҳар икки жамоа ҳам ўз режаси билан тушгани кўринди. Биринчи учрашувдан кейин биз ҳам уларни ўргангандик. Ўз навбатида улар ҳам жамоамизни ўрганган бўлиши керак.

Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, яхши имкониятларимиз бўлди.

Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди. Алам қилаётгани - ўз ўйинимиз сабаб ютқазганимизда ҳам майли эди. Баъзи сабаблар йигитлар руҳиятига таъсир қилди.

Ҳакамга катта эътироз йўқ, у ёш ҳакам. ВАРда эса тажрибали ҳакам ўтирганди. У вазиятни кўриб чиққан ҳолда хулоса қилиши керак эди.

— Жасур Жалолиддинов ўтган йили майдон марказида катта ҳажмда иш бажараётганди. Унинг йўқлиги билиниб қолмоқда...
— Жасурнинг ўрни албатта ўзгача. У индивидуал маҳорати эвазига ҳар бир жамоани кучайтира олади. Унинг ўрнидаги бошқа йигитларимиз ҳам ёмон ўйнашаётгани йўқ. Ўйиндан-ўйинга улар кучайиб боришади. Улар яхши ўйнашди.

Ўйин осон ўтмади, бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун индивидуал маҳорат ва бошқа жиҳатлар керак бўлади. Аммо бугун камида битта голли вазият яратгандик. Афсуски гол ура олмадик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик.

— "Олимпик" рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатгандек кўринди. Нима сабабдан футболчиларингиз узоқдан зарба бермай, дарвоза томон ёриб кирмоқчи бўлишди?
— Тўғри айтасиз. Эътибор берган бўлсангиз, бу нарсадан майдонда ўзимнинг ҳам жаҳлим чиқди. Бу тажриба орқали келадиган нарса. Баъзи вазиятларда узоқдан зарба бериш орқали ҳужумни якунлаш мумкин эди.

Зарба бермаса қандай гол уриш мумкин? Ўйин даражаси, ёки бошқа жиҳатлар балки йигитларга таъсир қилгандир. Мавсум энди бошланди. Мамасидиқов ҳам жароҳатдан энди қайтди.

Баъзи йўқотишларимиз бор - марказий ҳужумчиларимизнинг икки нафарида жароҳат бор. Бугун ёш ҳимоячимиз Беҳруз Жуматовни майдонга туширдик. У ўзини яхши кўрсата олди. У учун хурсандман. Ўйинни бузиб қўймай, яхши ўйнаб берди.

Киритилди: 09.03.2024 22:32. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.