Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига: Кимда қандай натижа? Ёҳуд статистикалар гапирганда…

17 март куни Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари якунланди. Хабарингиз бор, ҳар тур якунидан кейин жамоалар қайд этган статистикалар ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бугун ушбу анъанани давом эттирган ҳолда ўтказилган барча ўйинлардаги статистикаларга тўхталиб ўтамиз.

Турнинг дастлабки ўйини Тошкентда “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалар ўртасида бўлиб ўтди.

Ушбу ўйин кутилмаган тарзда “темирйўлчилар”нинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда "Пахтакор” фоиз тўпга эгалик қилиб, “Локо” дарвозаси томон 13 бор зарба берди. “Локомотив” эса 45 фоиз тўпга эгалик қилиб, 9 бор “серлар” дарвозаси томон зарба йўллади.

“Пахтакор”13 бор зарба берган бўлса ҳам шуларнинг 5таси дарвоза томон аниқ борган. “Локомотив” эса йўллаган 9та зарбасидан 4таси дарвоза соҳасига аниқ борган.

Ўйин давомида “Пахтакор” 4 бор бурчак тўпини амалга оширди. “Локо” эса 2 бор бурчак тўпига мурожаат қилди.

Ушбу ўйинда “Локомотив” дарвозабони жуда ҳам ажойиб ўйин ўтказди. Чунки Абдужалилов 5 бор сейф амалга оширди.

“Локомотив” футболчилари ўйинда жуда ҳам қўпол тарзда ҳаракат қилишди. буни бош ҳакам томонидан “темирйўлчилар” футболчиларига кўрсатилган 4та сариқ карточка ҳам кўрсатиб турибди.

Голларга бой бўлган ўйинда “Локомотив” “Пахтакор” дарвозаси томон 91 бор ҳужум қилди. Шундан 55таси хавфли чиқди. “Пахтакор” эса “Локо” дарвозаси томон 94 бор ҳужум уюштирди. бироқ, уюштирилган ҳужумларнинг 52тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди холос.

Кейинги ўйин Фарғонада “Нефтчи” ва “Металлург” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда фарғоналиклар сўнги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди ва турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

Ушбу баҳсда “Нефтчи” 54 фоиз тўпга эгалик қилиб, “Металлург” дарвозаси томон 5 бор зарба йўллади. “Металлург” эса 46 фоиз тўпга эгалик қилган ҳолда 6 бор “Нефтчи” дарвозаси томон зарба йўллади.

“Нефтчи” дарвоза томон йўлланган зарбалар борасида анча аниқликни кўрсатди. Чунки фарғоналиклар йўллаган 5та зарбасидан 4таси дарвозага аниқ борди. Афсуски, бекободликлар йўллаган 6 зарбасидан 1таси дарвоза томон аниқ борди холос.

Бу ўйинда “Нефтчи” 4 бор, “Металлург” эса 5 бор бурчак тўпини амалга оширди.

“Нефтчи” аввалги баҳсларда нисбатан камроқ ҳужум амалга оширган эди. Бироқ ушбу баҳсда фарғоналиклар 102 бор рақиб дарвозаси томон юриш қилишди. Лекин ушбу уюштирилган ҳужумларнинг 73тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди.

“Металлург” бу ўйинда 82 бор фарғоналиклар дарвозаси томон ҳужум қилди. Лекин ушбу ҳужумларнинг 59таси хавфли тарзда амалга оширилди.

Учинчи баҳс Жиззахда “Сўғдиёна” ва “Олимпик” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда жамоалар жанговар тарзда дуранг (2:2) ўйнади.

Аввалги турларда “Олимпик” жамоаси кўплаб муаммоларга учради ва ҳужум ташкил қилиш, тўпга эгалик қилишда муаммоларга учради. Бироқ ушбу баҳсда олимпиячиларимиз 61 фоиз тўпга эгалик қилишган ҳолда, 7 бор жиззахликлар дарвозаси томон зарба берди. Йўлланган зарбаларнинг 6таси эса дарвоза соҳасига аниқ борди.

“Сўғдиёна” ушбу баҳсда 39 фоиз тўпга эгалик қилиб, 8 бор “Олимпик” дарвозаси томон зарба йўллади. Шунингдек, йўлланган зарбаларнинг 5таси дарвоза томон аниқ борди.

Бу баҳсда ҳам бурчак тўплари нисбатан кўпроқ амалга оширилди. Чунки икки жамоа ҳам 4 маротабадан бурчак тўпига мурожаат қилишди.

Эътиборли жиҳати ўйинда икки жамоанинг ҳам дарвозабонлари яхши ҳаракат қилишди. “Олимпик” дарвозабони Йўлдошев 3 бор, “Сўғдиёна” дарвозабони Митрович эса 4 бор сейф амалга оширди.

“Олимпик” футболчилари янги мавсумда қўпол тарзда ҳаракат қилишмоқда. Буни бош ҳакам томонидан кўрсатилаётган карточкалар ҳам англатиб турибди. Олимпиячиларимиз ўтган икки турда биттадан қизил олишган бўлса, бу ўйинда 4 бор сариқ карточкага лойиқ кўрилган.

Бу ўйинда жамоалар нисбатан камроқ дарвоза томон юриш қилишди. Буни статистикалар ҳам англатиб турибди. “Олимпик” ўйинда давомида 57 бор ҳужум уюштирган бўлса (31таси хавфли), “Сўғдиёна” 66 бор ҳужум уюштирди (38таси хавфли).

Яна бир ўйин “Сурхон” ва “Андижон” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда ҳам андижонликлар чиройли ўйин кўрсатган ҳолда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда “Сурхон” жамоаси 60 фоиз тўпга эгалик қилиб, 10 бор андижонликлар дарвозаси томон зарба берди. Ушбу зарбаларнинг 6таси эса аниқ дарвоза томон йўлланди.

“Андижон”15 бор сурхондарёликлар дарвозаси томон зарба берган бўлса, шундан 9таси дарвоза соҳасига аниқ йўлланди.

“Сурхон” жамоаси ушбу ўйинда яна ҳам кўпроқ тўп ўтказиб юбориши мумкин эди. Бироқ, сурхондарёликлар посбони 6 бор сейф амалга оширишга муваффақ бўлди ва жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

“Сурхон” ўйинда андижонликлар дарвозаси томон 85 бор юриш қилди. Ушбу ҳужумларнинг 68таси эса хавфли бўлди. “Андижон” ўйинда 64 бор сурхондарёликлар дарвозаси томон юриш қилган бўлса, шундан 47тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди.

Кейинги баҳс Қаршида “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги статистикаларга тўхталсак, “Қизилқум”да устунликни кўриш мумкин. Чунки навоийликлар 50 фоиз тўпга эгалик қилган ҳолда 10 бор қаршиликлар дарвозаси томон зарба беришган. Лекин “Насаф” эса умумий 5та зарба йўллашга муваффақ бўлган холос.

“Қизилқум” 10 зарба беришга эришган бўлсада, шундан 3тасигина аниқ борган холос. Аммо "Насаф" йўллаган 5та зарбадан 3таси дарвоза томон аниқ борган.

Навоийликлар меҳмонда ўйнаган бўлишларига қарамасдан кўпроқ вақтларини ҳужумда ўтказди ва 106 бор ҳужум уюштирди. Уюштирилган ҳужумларнинг 67таси эса хавфли тус олди.

“Насаф” ушбу ўйинда нисбатан камроқ ҳужум қилди. Қаршиликлар 99 бор навоийликлар дарвозаси томон юриш қилган бўлса, шундан 48тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди.

3-турда Қосимов ва Абрамов тўқнашувига гувоҳ бўлди. Ушбу қарама-қаршиликда олмалиқликларнинг қўли баланд келди (3:2).

Ўйин нисбатан тенг кучлар остида ўтди. Буни тўпга эгалик қилиш бўйича статистика ҳам англатиб турибди (50х50).

ОКМК “Динамо” дарвозаси томон 11 бор зарба берди. Шундан 9таси аниқ тарзда амалга оширилди. Самарқандликлар эса 10 бор зарба йўллашди. Йўлланган зарбаларнинг 5таси эса дарвоза соҳаси томон аниқ борди.

3-турнинг охирги баҳси “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳс кутилмаган тарзда якунланди. Чунки “қалдирғочлар” ўтган икки турда йирик ҳисобларда мағлубиятга учраган эди. Бироқ “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган ўйинда “Бунёдкор” яхши ҳаракат қилди ва сўнги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди (2:2).

Ўйинда кутилганидек, “Навбаҳор” устунлик қилди ва 53 фоиз тўпга эгалик қилиб, 8 бор “қалдирғочлар” дарвозаси томон зарба берди. Лекин йўлланган зарбаларнинг 4тасигина дарвозага аниқ борди.

“Бунёдкор” ҳам ушбу ўйинда Юсупов дарвозаси томон 8 бор зарба берди. Бироқ, “қалдирғочлар”нинг иккитагина зарбаси дарвоза томон аниқ борди холос.

Аввалги баҳсларда ҳужум ташкил қилишда муаммога дуч келган “Бунёдкор” ушбу баҳсда “Навбаҳор” дарвозаси томон 92 бор юриш қилди. Ушбу ҳужумларнинг 38тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди холос.

“Навбаҳор” ўйин давомида 112 бор ҳужум ташкил қилди. Ушбу ҳужумларнинг 71таси эса хавфли тарзда ташкил қилинди.

Кўриб турганингдек, 3-турда бир нечта кутилмаган натижалар қайд этилди. Лекин ушбу натижалар орқали хулоса чиқаришга ҳали эрта. Чунки мавсум энди бошланди. Табиийки чемпионлик учун имконияти юқори саналган жамоалар секин-аста яна ўз ўринларига қайтиб олишлари мумкин.

Аммо кўриниб турибдики, бошқа жамоалар ҳам янги мавсумга яхши тайёргарлик қилган. Шу сабабли Суперлигада қизиқарли баҳслар ҳали олдинда эканлиги одамни хурсанд қилади.

Тўртинчи тур жуфтликлари билан танишинг:

28 март:

“Динамо” — “Металлург”

29 март:

ОКМК — “Бунёдкор”

“Қизилқум” — “Локомотив”

30 март:

“Андижон” — “Насаф”

“Пахтакор” — “Сўғдиёна”

31 март:

“Навбаҳор” — “Сурхон”

“Олимпик” — “Нефтчи”

Киритилди: 18.03.2024 21:48. Ўқилди: 1904 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 25 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 25 26
12 Бунёдкор 25 25
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

07.11.2024. Суперлига. 24-тур.
18:15
Динамо
1-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.