Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига: Кимда қандай натижа? Ёхуд статистикалар гапирганда…

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 4-тур учрашувлари якунланди. Ушбу турда бир нечта кутилмаган натижалар қайд этилди. Хусусан «Нефтчи» мағлубиятга учради, «Навбаҳор» эса ян дуранг ўйнади.

Хабарингиз бор, ҳар тур якунланганидан кейин статистиклар бўйича маълумот бериб бормоқдамиз. Келинг! 4-турда қайд этилган статистикларга ҳам тўхталиб ўтсак.

Дастлабки ўйин, «Динамо» ҳам «Металлург» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда самарқандликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйинда Абрамов шогирдлари устунликка эришиб, 61 фоиз тўпга эгалик қилган ҳолда «Металлург» дарвозаси томон 9 бор зарба йўллади. Ушбу йўлланган зарбалардан 4таси дарвоза соҳасига аниқ етиб боди.

«Металлург» ҳам ўйинда дарвоза томон 9 бор зарба йўллади. Йўлланган зарбалардан 5таси эса дарвоза соҳасига аниқ борди.

Ушбу баҳсда жамоалар бурча тўпига кўпроқ мурожаат қилишди. Самарқандликлар 6 бор, «Металлург» эса 8 бор бурчак зарбасини амалга оширди.

«Динамо» ўйинда 86 бор ҳужум уюштирди, бироқ уюштирилган ҳужумларнинг 47тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди холос. «Металлург» эса 70та ҳужум уюштирди. Шундан 36таси хавфли бўлди холос.

Иккинчи баҳс Олмалиқда ОКМК ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда ОКМК кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда ОКМК фаол ўйин кўрсатди ва 59 фоиз тўпга эгалик қилди. Шу сабабли Қосимов шогирдлари «қалдирғочлар» дарвозаси томон 19 бор зарба йўллади. Йўлланган зарбаларнинг 9таси эса дарвоза соҳасига аниқ борди.

«Бунёдкор» бу баҳсда жуда ҳам ёмон ўйин кўрсатди. Буни амалга оширилган зарбалардан ҳам кўриш мумкин (3 зарба. Битта аниқ зарба).

ОКМКнинг устунлиги сабабли «қалдирғочлар» қўпол ҳаракат қилишди. Шу сабабли бош ҳакам «Бунёдкор»нинг бир нафар футболчисига қизил, 3 нафар футболчисига сариқ карточка кўрсатди. ОКМК футболчилари эса 2 бор сариқ карточка билан сийланди.

Олмалиқликлар катта устунликка эришиб, 75 бор ҳужум уюштиришди. Ушбу ҳужумларнинг 47таси эса хавфли бўлди. «Бунёдкор» эса 72та ҳужум уюштирди. Лекин «қалдирғочлар»нинг 28та ҳужуми хавфли бўлди холос.

Учинчи баҳс «Қизилқум» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда жамоалар 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этишди.

«Локо» нисбатан кўпроқ тўпга эгалик қилиб (53), навоийликлар дарвозаси томон 6 бор зарба берди. Шундан 3таси дарвоза соҳаси томон аниқ борди. «Қизилқум» эса «темирйўлчилар» дарвозаси томон 1 бор зарба берди. Ачинарлиси ушбу ягона зарба ҳам ноаниқ амалга оширилди.

Ушбу баҳсда «Локо» 115 бор ҳужум уюштирди. Шундан 64таси хавфли бўлди. «Қизилқум» эса 114та ҳужум уюштирди. Уюштирилган ҳужумларнинг 56тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди.

Кейинги баҳс «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда жиззахликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда «Пахтакор» нисбатан устунлик қилиб, 60 фоиз тўпга эгалик қилди ва жиззахликлар дарвозаси томон 17 бор зарба берди. Йўлланган зарбаларнинг 5 таси дарвоза томон аниқ борди холос. «Сўғдиёна» эса «шерлар» дарвозаси томон 8та зарба берди. Шундан 7таси аниқ йўлланди.

Ушбу баҳсда ҳам жамоалар кўплаб бурчак зарбаларини амалга оширишди. «Пахтакор» 9 бор, «Сўғдиёна» эса 3 бор бурчак тўпини ўйинга киритди.

«Пахтакор» жиззахликлар дарвозаси томон 76 бор ҳужум уюштирди. Шундан 57таси хавфли чиқди. «Сўғдиёна» эса 68та ҳужум уюштирди. Шундан 34тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди.

Навбатдаги ўйин «Андижон» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйинда «Насаф» устунлик қилди ва 52 фоиз тўпга эгалик қилган ҳолда 13та зарба берди. Йўлланган зарбаларнинг атиги 3таси дарвоза соҳасига аниқ борди. «Андижон» эса қаршилик дарвозаси томон 8та зарба берди. Шундан 2таси эса аниқ борди.

Ушбу баҳс «Андижон» «Насаф» дарвозасига 83та юриш қилди. Уюштирилган ҳужумларнинг 53таси эса хавфли бўлди. Бердиев шогирдлари эса андижонликлар дарвозаси томон 95 бор юриш қилишди. Лекин уюштирилган ҳужумларнинг 58тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди холос.

OLIMPIK 1:0 NEFTCHI | SUPERLIGA 4-TUR - YouTube

3 турдан кейин пешқадам бўлиб турган «Нефтчи» ушбу турда «Олимпик меҳмони бўлди. Лекин фарғоналиклар кутилмаганда олимпиячиларимиздан кичик 1:0 ҳисобида енгилди.

Ўйинда «олимпиячилар» 54 фоиз тўпга эгалик қилиб, 8 бор фарғоналиклар дарвозаси томон зарба берди. Йўлланган зарбаларнинг 3таси эса дарвозага аниқ борди. Левченко шогирдлари 11 бор «Олимпик» дарвозасига зарба берди. Шундан 3таси дарвоза соҳасига аниқ борди.

Ушбу жамоалар ҳам кўпроқ бурчак зарбасига мурожаат қилишди. «олимпиячилар» 5 бор, «Нефтчи» эса 3 бор бурчак тўпини амалга оширди.

Бу жамоалар ҳам нисбатан кўпроқ ҳужум уюштиришди. «Олимпик» фарғоналиклар дарвозаси томон 135 бор юриш қилди. Шундан 64таси эса хавфли чиқди. «Нефтчи» футболчилари эса олимпиячиларимизнинг дарвозасига 148 бор ҳужум уюштиришди. Уюштирилган ҳужумларнинг 97 тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди.

OLIMPIK 1:0 NEFTCHI | SUPERLIGA 4-TUR - YouTube

Турни якунлаб берувчи баҳс Наманганда «Навбаҳор» ва «Сурхон» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда кутилмаган воқеалар юз берди. Сабаби сурхондарёликлар дастлаб иккита гол урган ҳолда ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин Бабаян шогирдлари ўзларига келди ва ҳисобни тенглаштиришди.

Ўйинда «Навбаҳор» 61 фоиз тўпга эгалик қилган ҳолда 18 бор «Сурхон» дарвозаси томон зарба берди. Шундан 8 таси аниқ чиқди. «Сурхон» эса 6 бор наманганликлар дарвозаси томон зарба берди. Йўлланган зарбаларнинг 4таси эса дарвоза соҳаси томон аниқ борди.

«Навбаҳор» ўйинда 9 бор бурчак зарбасига мурожаат қилди. «Сурхон» эса 3 бор бурчак тўпини ўйинга киритди.

Наманганликлар ҳисобда ортда қолаётганликлари учун кўпроқ ҳужумга боришди ва 103 бор сурхондарёликлар дарвозаси томон юриш қилишди. Уюштирилган ҳужумларнинг 59таси эса хавфли чиқди. «Сурхон» эса 90 бор «Навбаҳор» дарвозаси томон ҳужум уюштирди. Шундан 40тасида хавфлилик даражаси юқори бўлди.

Кўриб турганингдек, 4-турда бир нечта кутилмаган баҳслар бўлиб ўтди. «Нефтчи» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Бироқ, фарғоналиклар мағлуб бўлишганига қарамасдан 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлигича қолди.

Киритилди: 31.03.2024 23:51. Ўқилди: 1809 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 52
2 ОКМК 24 41
3 Сўғдиёна 24 40
4 Навбаҳор 24 39
5 Пахтакор 24 38
6 Нефтчи 24 37
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 24 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

07.11.2024. Суперлига. 24-тур.
18:15
Динамо
1-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

24.11.2024. Суперлига. 25-тур.
17:15
Сўғдиёна
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.