Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Александр Стоймирович: «Ўз майдонимизда мағлуб бўлиш жуда оғир»

"Локомотив" бош мураббийи Александр Стоймирович Суперлиганинг 7-тури доирасида бўлиб ўтган ОКМКга қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўз майдонимизда мағлуб бўлиш жуда оғир. Устига-устак мен ушбу жамоаларда ишлаганман. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик, омадимиз келмади, ҳудди «Навбаҳор»га қарши ўйиндаги каби. Ўшанда дарвозамизга бўлган дастлабки иккита зарба гол бўлганди. Жуда оғир. Йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати ўзгаргани йўқ. Ҳаракат қилишди, вазиятлар яратишди, ўйинда узоқ вақт давомида барчасини назорат қилиб туришди. ОКМК - сўнгги йилларда биргаликда ўйнаб келаётган жуда яхши жамоа. Охирги икки йилда улар ОЧЛда ўйнашди.

Илк турлардан бери айтяпман, қуйи лигадан чиқиб келингандан кейинги биринчи йил жуда қийин ўтади. Ҳозирча бизда айрим жойларда тажриба, баъзи пайтларда эса сифат етишмаяпти. Яхши ҳолатлар ҳам бор: бугун биз ўзимиз учун икки ёш футболчини кашф қилдик. Абдуллоҳ Йўлдошев ва Шерзод Комилов бугун яхши ўйин кўрсатишди, улар келажакда «Локомотив»да асосий таркибда ўйнашига ишонаман. Бизнинг мақсадимиз шундай: ёшларни кашф қилиш ва уларга имконият бериш. Лазиз Мирзаевга ҳам ҳали кўп имконият берилади. Етти тур ўтди ва селекция борасида айрим хулосаларга келдик.

Ўйин бобида нима дейиш мумкин, ОКМКни яхши ўрганиб чиққандик ва шунга яраша тайёрлангандик, ёмон ўйнадик деб ҳисобламайман. Шунчаки урилиши керак бўлган вазиятларни голга айлантира олмадик. Ҳа, кўп вазият яратмадик, аммо биз биринчи бўлиб вазият яратишни бошладик. Ҳечқиси йўқ, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Навбатдаги учрашув «Бунёдкор» билан. Эртадан кейин бу баҳсга тайёргарликни бошлаймиз ва доимги кайфиятда ўйнаймиз.

Киритилди: 14.05.2024 23:23. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.