Миржалол Қосимов: «Иккала жамоа учун ҳам муҳим ўйин эди»
Суперлига 7-туридан ўрин олган "Локомотив" – ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Иккала жамоа учун муҳим ўйин эди. Учрашув шиддатли ва курашларга бой бўлди. "Локомотив" ҳам жуда яхши тайёргарлик кўрган. Қолаверса, Навбаҳорга мағлубиятга учраганди ва биз ҳам худди шунақа вазиятда эдик. Шунинг учун иккала жамоа учун ғалаба муҳим эди. Голгача ўйин бўлди. Учрашув бошларида "Локомотив"да ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Охир-оқибат ўйин охирларида голлар урдик. Ким гол урса ўша жамоа ютиб кетарди. Худда шунақа бўлди. Очколар сони ҳам бир хил эди. Мухлислар ҳам охиригача баҳсни кузатишда давом этишди. Жамоалар охиригача курашишди. Ютганимиздан хурсандмиз. Турнир жадвалида зичлик. Олдин 6-7 та турдан кейин кимдир олдинга ўтиб кетарди. Ўйинлар қизиқарли ўтяпти.
Бугун ҳамма нарса бўлиши мумкин эди. Масалан, кеча "Насаф"нинг "Бунёдкор"га қарши учрашувида ҳам узун паслар ва кўп курашларга бой ўйин бўлди. "Бунёдкор" 10 киши бўлиб қолишига қарамасдан шиддатли ҳимояланди ва керакли натижага эга бўлди. Футбол шунақа, билиб бўлмайди. Ўзимни жамоамга келадиган бўлсам, иложи борича тўп билан муомала қилиш, қанақадир маъно бўлиши учун. Шунақасини ёқтираман.
Бу йигитлар нимага қодир эканлигини биламан. Майдон марказида Санжар Турсунов ва ҳимояда Анзурнинг имкониятларини паст баҳолашнинг иложи йўқ. Йигитларда катта тажриба бор. Улар узоқ вақт давомида миллий терма жамоада ўйнашган. Шу сабабли, бугун осон ўйин бўлмади.
Ҳар хил ўйин бўлади. Масалан, ярқ этиб ўйнайсизда, аммо мағлуб бўлиб чиқиб кетишингиз мумкин. Муаммо ўйинчиларимизда бор, қолаверса ҳимояда. Жароҳатлар ҳам бор. Ўтган йили жароҳатлаган футболчилар ҳали ҳам жароҳатидан фориғ бўлмасдан ёрдам бера олишмаяпти. Олимпия терма жамоамизда масалан Файзуллаев, Эркинов ва Ҳусанов финал олдидан кетишди. Буни ҳам финалда таъсири бўлди. Аммо йигитларимиз зўр ўйнашди. Ҳақли равишда Кубокни Тошкентга олиб келишади, деб ўйлагандим. Лекин бунақа вазият бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Биз ҳам тўлиқ таркиб билан ўйнашни хоҳлардик.
Санчес ҳам, Гадоев ҳам оғир жароҳат олган. Вақт керак, баъзида йиллар керак бўлади. Ўзим ҳам белимни операция қилдирганимда бир йилдан ортиқ ўйнамаганман. Ҳаммасига сабр. Спорт жароҳат билан. Статистика бўйича футбол дунё бўйича энг кўп жароҳат оладиган спорт тури ҳисобланади", — деди Қосимов.