Александр Крестинин Ўзбекистон-Қирғизистон тўқнашувида ким ғалаба қозонишини айтди
Суперлига 13-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Локомотив» (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биринчи навбатда ажойиб футбол атмосферасини эътироф этмқочи эдим. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган ишқибозларимизга раҳмат айтмоқчиман. Ўйин оғир ўтишини билар эдик. Бугун «Нефтчи»га қарши жисмоний ҳолатимиз яхши бўлмаган ҳолатда ҳам йигитлар характер кўрсатди. Албатта, дурангга ўйнаш режамизда йўқ эди, аммо баҳс яхши бўлди. «Нефтчи» доим уйда ва меҳмонда бирдек сифатли футбол намойиш қилади.
Анзур ва Санжарда жароҳат бор. Айнан шу сабабли улар бугунги беллашувда иштирок этмади. Шунга қарамай, жамоа бир футболчига қараб қолмаслиги керак. Йигитлар буни бугун исботлашди. Тўғри, уларнинг йўқлиги билинади, аммо бу футбол.
Бу жуда мураккаб рақиб эди. Биз йўлимиз бошида оғир аҳволда эдик, аммо ўйиндан ўйинга яхшиланиб борамиз. Тушуниш керак. Йигитларга янги талабларга кўникиши учун вақт керак. Бу борада ишлаяпмиз. Агар натижа яхшиланаётган бўлса, демак ҳаммаси тўғри кетмоқда. Хатолар сонини 0 га етказиз имконсиз, аммо буни минимум даражага туширишимиз керак.
Танаффусдан сўнг, яхшироқ бўлишимиз аниқ. Биз футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. «Нефтчи» яхшироқ кўрингани аниқ, аммо биз бугун қўлимиздан келганини қилдик. Ҳеч қачон ҳимоядан футбол ўйнашни истамайман. «Нефтчи» бизни ортга чекинишга мажбур қилди. Натижада ўз ярим майдонимизда ҳимояландик. Йигитлар ўтказиб юборилган голдан сўнг, ўзини йўқотиб қўймади. Барчасига вақт керак. Учрашувни қурбон қилмаяпмиз. Очкони ишлашимиз шарт.
Албатта, Ўзбекистон ҳозир ФИФА рейтингида баландроқ. Кўрсатаётган футболи ҳам бошқа даражада. Шунга қарамай, қўшнилар ўртасидаги ўйинлар доим қизиқарли бўлган. Тошкентда ҳам, Бишкекда ҳам оддий баҳс бўлмайди. Менимча, бу ўйинларда фақат ишқибозлар ғалаба қозонади. Албатта, даража кўзга ташланиши мумкин, аммо бир ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин", — деди Крестинин.