Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Илёс Зейтуллаев: «Менга ҳозир терма жамоамизнинг ўйини жуда ҳам ёқмоқда»

Суперлигада 21-тур ўйинлари давом эттирилди. "Бунёдкор" жамоаси бу тур "Локомотив" меҳмони бўлди ва 10 йиллик танаффусдан сўнг "темирйўлчилар" майдонида ғалабага эришди. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— "Локомотив"га оғир вазиятдан чиқиб кетишини тилаб қоламиз. 6 очколик ўйин эканлигини билар эдик. Йигитларга бугунги меҳнат ва иштиёқ учун ташаккур билдираман. Ғалабамизни жамоамиз уқаловчисига бағишлаймиз.

— Икки хил тайм кўрдик. Бунинг сабаби нима?
— Фикрингизга қўшиламан. Улар биринчи таймда яхшироқ кўринди ва ҳақли равишда олдинда борди. Иккинчи таймда биз руҳан яхшироқ тайёргарлик билан чиқдик. Танаффусда, йигитлардан ўйинни тортиб чиқишини илтимос қилдик ва охиригача ишондик. Барча футболчиларимизга ташаккур. Оғир пайтда бизни қўллаб-қувватлаган раҳбариятга ҳам миннатдорчилик билдираман.

— Сиз Италия футболи мураббийлари орасида кимдан ўрнак олишни истайсиз?
— Футболчилик давримда мураббийларга эътибор қаратмаган эдим. "Ювентус"даги давримда Анчелотти ва Липпи билан ишлаганман, бироқ карьерамнинг катта қисми ҳозир Аталантада ишлаётган Гасперини билан боғлиқ. Кимгадир ўхшашни истамайман. Барча мураббийлардан нимадир олиб, ўз услубимни такоммилаштиришни истайман.

— Собиқ ўйинчи сифатида, Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралашидаги иштироки ҳақида фикрингиз?

— Эрон билан ўйинга тирбандликлар сабабли етиб бора олмадим. БААга қарши баҳсни кўрдим. Мен натижа учун хурсандман. Биргаликда ҳимояланишмоқда. Шошилмай, керакли паллада ҳужум уюштиришмоқда. Менга ҳозир терма жамоамизнинг ўйини жуда ҳам ёқмоқда. Ўзбекистонга юракдан мухлислик қиламан. Йигитларга ишонаман.

— Чемпионлик пойгасида "Насаф" асосий фаворитми?
— Айнан шу сабабли чемпионат ўйинлари қизиқ бўлади. Менимча, совринли ўринлар ва элитада жон сақлаб қолиш учун охиригача жанг болади.

Киритилди: 20.10.2024 00:16. Ўқилди: 2357 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.