Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлиганинг дастлабки икки тур саналари аниқ бўлди

1 февраль куни Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди. 4 февраль куни эса «Пахтакор» Элит Чемпионлар лигаси доирасида майдонга тушди.

Лига мавсум 7 март куни старт олишини ўтган йилнинг октябрь ойида маълум қилганди. Дастлабки икки тур саналарининг тўлиқ аниқ бўлиши масаласи «Пахтакор» клубининг халқаро майдондаги натижасига, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига боғлиқ бўлиб турганди. Боиси, «Пахтакор» Чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичига йўл олса, март ойининг дастлабки икки ҳафтасида 2 та халқаро ўйинида иштирок этиши лозим. Шунингдек, ЎФА Лигага алоқага чиқиб, 2-турдан ўрин олган айрим учрашувларни ФИФА кунига тақамасликни сўради.

Лига сана белгилаётганда «Пахтакор»нинг эҳтимолий навбатдаги босқичга йўлланма олишидан келиб чиқиб, мавсумни айнан шу клуб иштирокидаги ўйин билан бошлашга қарор қилди. Шунингдек, клубнинг 2-турдаги рақиби ОКМК иштирокидаги беллашув ҳам 7 март санасига тўғри келди. Ўз-ўзидан қолган 6 беллашув дам олиш кунларига тақсимланди.

Шунингдек, 2-тур ўйинларини белгилашда ЎФА таклифидан ҳам келиб чиқилди. Март ойи миллий терма жамоанинг келгуси тақдирида муҳим палла ҳисобланади. Фақатгина ОКМК — «Пахтакор» учрашуви санасида тўлиқ қарор қабул қилишнинг имкони бўлмади. «Пахтакор» Чемпионлар лигасида навбатдаги босқичга йўлланма олса, у Суперлиганинг 2-турини 16 март куни ўтказади. Агар клуб "Ас-Садд" билан ўйинда ўзи учун керакли натижага эриша олмаса, мазкур тўқнашув 14 март куни бўлиб ўтади.

Лига март ойидаги ФИФА кунларидан кейинги тақвимни ҳам ишлаб чиқмоқда. Бунда CAFA ўтказиши мумкин бўлган клублар ўртасидаги мусобақа ҳам инобатга олиниши лозим. Бироқ айрим масалалар тўлиқ ҳал этилмаганидан келиб чиқиб, мазкур мусобақа саналарида ҳам якуний тўхтамга келинмаган. Ишонамизки, жамоатчилик Лига қаршисида турган вазиятни тўғри талқин қилади.

Киритилди: 06.02.2025 14:54. Ўқилди: 1747 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.11.2024. Суперлига. 26-тур.
15:00
Локомотив
2-3
Нефтчи

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.