Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Григорий Колосовский: «Бу мағлубиятда мураббийлар штабининг айби катта»

"Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский Пролиганинг 4-тури доирасида бўлиб ўтган "Олимпик Мобиуз" клубига қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Улар қандай футбол ўйнаш, тўп учун қандай курашиш кераклигини кўрсатди. Бу мағлубиятда мураббийлар штабининг айби катта. Биз ҳар бир тўп учун курашиш кераклигини, майдонга тушгандан кейин ҳеч ким уч очкони шунчаки совға қилиб юбормаслигини яхши уқтира олмаганмиз. Ушбу лигада барча жамоалар бизга рақобат қилиш учун ҳаракат қиляпти. Комбинацияли футбол ва узун паслар орқали ўйин ўртасида адашиб қолдик ва фақатгина қанотдан узатмалар билан тўхтаб қолдик. Ўйинимиз ўхшамади. Пенальтидан гол ура олмадик ва қарши ҳужумни ўтказиб юбордик. Марказий ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик, рақибнинг дарвозабонимиз билан бирга-бир ҳолатга чиқиб беришига ва пенальти ишлашига йўл қўйдик. Ўша муаммо панд берди: вазиятлар ярата олдик, бироқ гол ура олмадик. Ҳатто ўтказиб юборилган голдан кейин ҳам биз ҳисобни тенглаштиришимиз, балки, ғалаба голини уришга етарлича вазият яратдик. Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар қандай курашиш кераклигини кўрсатишди. Буни рад этиб бўлмайди. Ғалаба биздан кўра уларга муносиброқ эди.

— Бунга қадар матбуот анжуманида сиз «Локомотив» фақатгина қоғозда фаворит эканлигини айтгандингиз.

— Ҳа, исталган жамоа майдонга тушиб, курашяпти. Ўзидан яхши таассурот қолдиришни истамоқда. Йигитлар ёш, барча ҳаракат қиляпти, қаердадир кимлардир ажралиб турибди. Ҳатто дарвозабонимизга бир неча марта жароҳат етказишди. Футболчиларимиз барчаси осон ўтиб кетади деб ўйлашганди. Бироқ бундай эмас. Натижа адолатли. «Олимпик-Мобиуз» ғалабани ҳақли тарзда қўлга киритди.

— Урилмаган пенальти ҳақида нима дея оласиз?

— Пенальти лотерея каби бир гап. Гол ура олмадик. Дарвозабон бошқа бурчакка сакради, тўп эса бошқа томонга кетди. Бу исталган футболчи билан содир бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда Шулая пенальтини тепиши керак, у шунчаки гол ура олмади. Шу пенальтидан кейин биз қарши ҳужумда қўпол хато қилдик, кейин пенальтидан гол қўйиб юбордик. Бугун ҳимоячиларимиз қониқарсиз ўйин кўрсатишди.

— Бугун «Локомотив»нинг чап қанот ҳимоясида катта муаммо борлигини кўрдик. Хосров Хананов нега ўйинда иштирок этмади ва Иброҳим Йўлдошевнинг ҳолати қанақа?

— Иброҳим Йўлдошев икки ўйин олдин жароҳат олди. Ҳали у тайёр эмас. Хосров эса оилавий сабаб туфайли учрашувда қатнаша олмади. Козакка яна бир имконият бергандик, бироқ у имкониятдан фойдалана олмади. Ўнг қанотимиздан кўп ҳужумлар уюштираётган бўлсак, чап қанотимизда муаммолар катта. Бу қанотдан жуда кам узатмаларимиз ўтмоқда. Чап қанотдаги ўйинимиз сифатини, ҳужумкорлигини ошириш устида ишлаймиз. Чунки ўнг қанотдан биз кўпроқ вазиятлар яратмоқдамиз.

Киритилди: 28.04.2025 07:24. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 2 6
2 Локомотив 2 3
3 Бухоро 2 3
4 Наманган ФА 2 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

23.04.2025. Ўзбекистон кубоги. 2-тур.
16:30
Бухоро
2-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.