Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мирко Еличич: «Гол уриб олганимиздан кейин эътиборни ҳисобни сақлаб қолишга қаратдик ва ҳимояландик»

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Про-лиганинг 15-тури доирасида бўлиб ўтган "Арал"га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Бугун шундай ўйини бўлишини билардик. Чунки "Арал" тажрибали жамоа, таркибдаги футболчилар узоқ вақтдан буён бирга ўйнаб келишмоқда ва ҳар бир ўйинга катта куч билан тайёрланади. Балки бугун биз чиройли ўйин кўрсатмагандирмиз. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилиб тургандик. Бироқ гол уриб олганимиздан кейин эътиборни ҳисобни сақлаб қолишга қаратдик ва ҳимояландик. Бу осон иш эмас. Қарши ҳужумдаги вазиятлардан яхшироқ фойдаланишимиз мумкин эди. Лекин бундай бўлмади. Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак.

– Бугун Момчило Рашо ҳамда Никола Попович захирада қолдирилди. Бу нима билан боғлиқ?
– Момчило машғулотларда тиззасида ноқулайлик ҳис қилди. Кеча машғулотларда унинг ҳаракатларини кузатиб бордик ва у эркин шуғуллана олмади. Шу сабабли уни асосий таркибда туширмасликка қарор қилдик. У кўп вақт мобайнида тузалишга ҳаракат қилди, шу сабабли асосий таркибда ўйнай олмасди. Никола хусусида тўхталадиган бўлсам, Шодиёр Шодибоев ҳам ўзини яхши кўрсатмоқда. Унга имконият беришимиз керак эди. Шодибоев бугун яхши ўйнади, бу ижобий ҳолат.

– Бугун Абдушукур Маҳаматов гол урди ва бу жамоага ғалаба келтирди. Ушбу футболчи ҳақида фикрингиз.
– Уни ўтган йилдан бери биламан, "Пахтакор"да унинг ўйинлари менга маъқул келган. Ёш бўлса-да, жуда сифатли футболчи. Айрим жиҳатларини яхшилаш керак. У келаси йил учун ҳам ишлашда давом этмоқда. Унинг футболини тушуниш сифати жуда яхши, барчасини тез илғаб олади. Бироқ унга куч етишмаяпти. Умуман олганда у яхши футболчи.

– Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" пешқадамликка қайтди. Олдиндаги ўйинлар ҳақида гапирсангиз.
– Ҳар бир учрашув жуда муҳим. Ўйинлар орасида кўп вақт бор, шу сабабли бугун ютсанг, кейингисида ютқазишинг ҳеч гап эмас. Бунда рақибнинг қандай даражада эканлигини фарқи йўқ. Ҳар бир ўйинга бошқача қараш керак, унда рақибнинг ўйин услубини, уларнинг ўйинга қандай қарашини ҳисобга олиш керак. Шу сабабли ҳар ҳафтада янгича рақиб учун тайёрланишимиз керак бўлади. Биз учун асосийси – яхши футбол намойиш қилиш. Бу паллада очколар ҳам жуда муҳим. Лекин биз бу очколарни қай тариқа қўлга киритишимизга ҳам қараймиз.

Киритилди: 26.09.2025 22:07. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.