Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мирко Еличич: «90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин»

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Пролиганинг 17-тури доирасида бўлиб ўтган "ФарДУ" клубига қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
— Биринчи бўлимни бўш бошладик. Лекин ўйинни назорат қилиб тургандик. Чунки биз асосан тўпни ушлаб туриш учун тизим яратгандик. Рақиблар биринчи бўлимда унчалик кўп ҳужум қилишмади. Уларга гол уриши, ўйиннинг интенсивлиги ошиши учун биз ёрдам бердик.

— Бугун жамоа стандартлардан кейин иккита гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Эътиборсизлик. Йигитлар бўлаётган воқеликларга шунчаки қараб туришди ва реакция қилишмади. Бу ҳақда мен кўп гапирганман. Позиция бу алоҳида нарса, лекин эътибор тўпда бўлиши керак. Таркибда 2-3 нафар бўйи узун футболчилар бор. Улар бундай пайтларда хавфни бартараф қилишлари керак. Чунки стандартлар ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. 90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин.

— Умуман олганда жамоанинг ўйинидан мамнунмисиз?

— Даражани ошириш керак. Биз эса ўша даражани излаяпмиз. Шунингдек, барқарорликни ушлаш керак. 90 дақиқа давомида меҳнат қиляпсизми, сифатли ишлаш керак. Бўшашсангиз исталган рақиб қийнаб қўя олади. Ҳозир жамоанинг ўйини унчалик ёмон эмас, лекин ўйиндан-ўйинга даражани ошириш керак. Айнан шу нарса ҳозир жамоага етишмаяпти. Қўшиш учун эса ишлаш керак.

— Жамоа бугун уйдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Олдинда 3 сафар ўйини кутиб турибди.

— Ўйинлар қийин бўлади, айниқса «Арал» ҳамда «Жайхун»га қарши баҳслар. Чунки у ердаги майдонда футбол ўйнаш қийин. Бундай майдонда ҳаракат қилмасдан чемпионликни қўлга киритишнинг имкони йўқ. Бу ҳолатни ўрганиб чиқишимиз керак.

— «ФарДУ» жамоаси ҳақидаги фикрларингиз.

— Улар 5-3-2 тизимида ўйнаётганида кўп режалари амалга ошмоқда. Агарда 4-4-2 схемасида ўйнашганида бизнинг режалар ўхшаган бўларди. Мураббий алмашганидан кейин улар зич футбол ўйнашмоқда. Ҳозир жамоа нима қилиш кераклигини билмоқда, футболчиларнинг ўзларида етарлича фикрлар бор.

— Фарғонадаги ўйиндан кейин Сиз майдоннинг ҳолатини ёмон ва футбол ўйнашга ноқулай деб айтгандингиз.

— Йўқ, ундай демаганман. У ерда футбол ўйнаса бўлади. Шунчаки майдон оёқлар ва мушаклар учун бироз зарарли, майдон нотекис ҳолатда эди. Чим яхши, бироқ майдоннинг ўзи нотекис бўлганди. Агарда кроссовкада стадионга чиқсангиз майдоннинг нотекислигини сезасиз. У ерда 90 дақиқа ўйнаш бироз қийинчилик туғдирди. Лекин умуман олганда майдон яхши ҳолатда.

Киритилди: 18.10.2025 23:09. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.