Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Муҳриддин Зоиров: «Кейинги йил Суперлигада ҳам тўпурар бўлишга ҳаракат қиламан»

"Локомотив" ҳужумчиси Муҳриддин Зоиров клуб матбуот хизматига мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди.

— Мавсум якунлари ҳақида. Бу мавсум биз учун кутилгандан қийинроқ ўтди. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

— Авваламбор ҳаммага ассалому алайкум. Мавсумга келадиган бўлсак, биз учун қийин бўлгани — барча рақиблар «Локомотив»га қарши юқори кайфиятда ўзини кўрсатиш учун майдонга тушишади. Шу сабабли биз учун ҳар бир ўйин, мавсум қийин ўтди. Чунки «Локомотив» оддий жамоа эмас, барча жамоалар ушбу жамоага қарши бор кучи билан ҳаракат қилади.

— Мавсумнинг иккинчи қисми олдидан бош мураббий ўзгарганидан кейин сиздаги сермаҳсуллик ошиб кетди. Бу айнан мураббийлар ўзгариши билан боғлиқми?

— Мураббийларда бўлган ўзгариш мен ва жамоанинг мақсадини ўзгартирмади — Суперлигага чиқиш. Муҳими биз буни уддаладик. Вазифам — гол уриш. Мен шунга ҳаракат қилдим ва буни уддаладим.

— Бу мавсумда нечта гол уришни мақсад қилгандингиз? Мавсумдаги натижалариздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

— Урган голларимга келсак, барчаси онамнинг дуолари ва Аллоҳдан. Юзим ёруғ бўлди, жамоани уялтириб қўймадим. Барчасидан хурсандман.

— Кейинги мавсумдаги мақсадлар қандай?

— Янги мавсумга ҳам тайёргарликни кучлилаштириб, Суперлигада ҳам тўпурар бўлишга ҳаракат қиламан, юқорида айтганимдек — барчаси онамнинг дуолари ва Аллоҳдан. Мен ўз меҳнатимни қилишда давом этаман ва жамоам билан юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламан. Кейинги мавсумда барчаси яхши бўлади деб ўйлайман.

Киритилди: 04.12.2025 22:55. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.