Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» яна 4 та трансферни эълон қилди: Темурхўжа Абдухолиқов ва Сардор Мирзаев жамоага қайтди

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган «Локомотив» футбол клуби қишки трансфер ойнасида таркибини бир қатор футболчилар билан кучайтирди. «Темирйўлчилар» сафига ҳимоячи Суннатилла Поёнов, ярим ҳимоячи Николай Иванов, шунингдек, клуб мухлисларига яхши таниш бўлган Темурхўжа Абдуқолиқов ва Сардор Мирзаев қайта қўшилди.

21 ёшли ҳимоячи Суннатилла Поёнов ўтган мавсум «Сурхон» таркибида 24 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол муаллифи бўлди. Шунингдек, у Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида 4 та баҳсда майдонга тушган. Янги мавсумда Поёнов «Локомотив» шарафини ҳимоя қилади.

Беларус чемпионатининг ўтган мавсумида бронза медалларини қўлга киритган 25 ёшли марказий ярим ҳимоячи Николай Иванов ҳам жамоага қўшилди. У Беларуснинг «Славия» клуби сафида 31 та ўйинда 7 тадан гол ва ассист қайд этган, шунингдек, чемпионатда 36 та голли вазият яратиб, ушбу кўрсаткич бўйича 5-ўринни эгаллаган. Қизиқ жиҳати, Иванов Россия футбол тарихи­даги энг тезкор гол муаллифи ҳисобланади — у 2024 йилда «Машук» таркибида «Химки» дарвозасини 4-сониядаёқ ишғол қилган.

Шу билан бирга, 4 мавсумлик танаффусдан кейин «Локомотив»нинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири Темурхўжа Абдухолиқов жамоага қайтди. У клуб тарихида 161 та ўйинда 79 та гол ва 10 та ассист қайд этган. Ўтган мавсумда «Бунёдкор» сафида ҳаракат қилган ҳужумчи 25 та баҳсда 8 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди.

Яна бир катта қайтиш — ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев билан боғлиқ. 2014–2019 йиллар давомида «Локомотив» сафида 166 та ўйинда 36 та гол ва 11 та ассист қайд этган Мирзаев 2020 йилдан буён фаолиятини хорижда ва бошқа клубларда давом эттирган. У Тайланднинг «Муангтонг Юнайтед» жамоасида 91 та ўйинда 29 та гол ва 18 та ассист қайд этган, ўтган мавсумни эса ОКМК таркибида ўтказди.

Шу тариқа, «Локомотив» янги мавсум олдидан таркибини тажриба ва ёшлик уйғунлиги билан мустаҳкамлаб, Суперлигада юқори мақсадлар сари қадам қўймоқда.

Киритилди: 01.01.2026 20:29. Ўқилди: 1629 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.