Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?

Сўнгги 10 кун давомида Лига мана шу саволга жавоб топиш устида ишлади. Бунинг ҳам яхши, ҳам ноқулай томони бор.

Яхши тарафи шундаки, мамлакатдаги стадионлар босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Тақвим ва қуръа механизмларини шакллантириш томонлама Лига, ўз севимли клуби иштирокидаги учрашувни доим ҳам ўз стадионида томоша қила олмайдиган мухлис, шунингдек, ҳар сафар бошқа аренага кўчиб юришга мажбур клуб бунинг ноқулай томонларини ўз танасида ҳис қилмоқда.

7 та клуб футбол майдони ҳолатидан келиб чиқиб, мавсумни ўз аренасида бошлаши мумкин: «Андижон», «Нефтчи», «Қўқон-1912», «Бунёдкор», «Динамо», «Сурхон», «Хоразм». «Бунёдкор» стадиони барча кўрсаткичлар бўйича Лига томонидан қўйилган мезонларга тўғри келади. Республикадаги қолган барча стадионлар эса телетрансляциялар йўналишида иш олиб бориб, мавжуд камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона «Patchroom» орқали марказлаштириш тизимини жорий этиши лозим.

«Пахтакор», «Қизилқум» ва «Бухоро» клублари ўз уй ўйинларини ўтказадиган стадионда ишлар давом этаётган бўлиб, бунда улар мавсум стартига қадар тайёр бўлишга кафолат бермоқда. Улгурмаган клуб ё бошқа стадион билан шартнома имзолаши ёки уй ўйинларини ҳам рақиб майдонида ўтказишига тўғри келади. «Бухоро» «Суперлига регламенти»нинг 4.7-бандини бажариш устида ишламоқда. Боиси, мазкур вилоятда майдон парвариши учун мўлжалланган зарур техника мавжуд эмас. «Қизилқум» эса «Ёшлик» СМ прожекторларини талаб этилган кўринишга келтириш ишларини бошлаган. Ўз навбатида «Пахтакор» таъмирлаш ишларини якуний босқичда олиб бормоқда.

Қолган 6 та клуб мавсумни бошқа аренада бошлайди. Қашқадарёнинг икки клуби Қаршидаги «Марказий стадион» тайёр бўлишини кутади ва у Лига томонидан қабул қилиб олингач, Қарши шаҳрига қайтади. Режага кўра, «Насаф» клубига қарашли стадион апрель ойидан бошлаб Суперлига ўйинларини қабул қилиши мумкин. «Локомотив» ва «ОКМК» стадионлари ҳам апрель ойига тайёргарлик кўрмоқда. Намангандаги стадион тайёр ҳолатга май ойида етиб келиши катта эҳтимол. «Сўғдиёна» эса Зоминдаги стадионни Суперлига учрашувларига мослаштириш ҳаракатига тушган. Иш режадан ташқари кечикса, клуб рақибларини Самарқандда қабул қилади.

Тақвим тайёр. Стадионлар масаласида эса ҳамон ноаниқликлар бор. Энди Лига қуръа механизмни ишлаб чиқади ва 2026-йилги мавсум учун буткул бошқа услубдан фойдаланади. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида маълумот берилади.

Киритилди: 11.01.2026 11:10. Ўқилди: 1205 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.