Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мирко Еличич: «Об-ҳаво туфайли бир неча кун давомида тузилган режалар ўйин олдидан ўзгариб кетди»

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 2-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Футбол ўйнаш қийин бўлди, жамоалар кўпроқ курашишига тўғри келди. Бу иккала жамоа учун ҳам ёқимли ҳолат эмас. Чунки «Машъал» ҳам яхши футбол ўйнаш учун келганди. Шундай пайтда футболчиларнинг яна қандай ҳусусиятга эга эканлигини, бу каби ҳолатларда қандай кураша олишини кўришимиз мумкин. Уч очкони инобатга олсак, барчаси яхши.

— Майдонни кўрганингиздан кейин режалар ўзгардими?
— Ҳа, албатта. Жамоалар асосан рақибга тайёргарлик кўради. Кейинчалик шарт-шароитлар ўрганилади. Бир неча кун давомида тузилган режалар ўйин олдидан ўзгариб кетди. Бу биз истаган футбол эмас. Об-ҳаво бизни шунга мажбур қилди.

— Ўтган турда мухлислар ташрифи бўйича энг кам сон «Локомотив»нинг уй ўйинида бўлди. Бу об-ҳаво билан боғлиқми ёки Тошкентда футболга қизиқиш пастми?
— Тошкентдаги барча жамоаларда ҳолат шундай. Вилоятларда кўпроқ мухлислар ўйинларга ташриф буюришади. Билмадим. Балки, биз кўрсатаётган футбол ва натижалар сабабдир. Чиройли футбол намойиш қилсак, мухлислар ташриф буюрар. Бу борада ишлашимиз керак. Лекин Сиз айтаётган муаммо фақатгина бизда эмас, «Пахтакор» ва «Бунёдкор»да ҳам бор. Биз эса бошқа ишлар билан шуғулланишимиз керак.

Киритилди: 05.03.2026 22:55. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

11.03.2026. Суперлига. 3-тур.
19:30
Локомотив
0-0
Қўқон-1912

Навбатдаги учрашув

20.03.2026. Суперлига. 4-тур.
16:00
Нефтчи
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.