Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЎзФҲМ “Локомотив” — “Навбаҳор” ўйинидаги баҳсли пенальти бўйича хулоса берди

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тури “Локомотив” — “Навбаҳор” учрашувида юзага келган баҳсли вазият бўйича Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси эълон қилинди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида “Навбаҳор” футболчиси Русланбек Жиянов рақиб жамоанинг жарима майдончаси ичида йиқилди. Мазкур вазиятда бош ҳакам томонидан пенальти белгиланди. VAR томонидан вазият кўриб чиқилиб, қарор тасдиқланди.

Таҳлилга кўра, “Локомотив” футболчиси Николай Иванов ҳужумчининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Жиянов тўпга фаол ҳаракат қилаётган пайтда ушбу контакт юзага келган ва бу қоидабузарлик сифатида баҳоланади.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи бош ҳакам томонидан пенальти белгиланиши тўғри қарор бўлганини қайд этди.

Маълумот учун, учрашувда “Навбаҳор” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Айнан жамоанинг иккинчи голи Русланбек Жиянов томонидан пеналтидан киритилди.

Ушбу натижадан сўнг “Навбаҳор” 18 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Локомотив” эса 11 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Темур Кападзе бошқарувидаги “Навбаҳор” 23 апрель куни 9-тур доирасида “Сўғдиёна”га қарши баҳс олиб боради, Мирко Йеличич бошқарувидаги “Локомотив” эса 23 апрель куни “Насаф” билан ўйин ўтказади.

Киритилди: 19.04.2026 09:43. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

17.04.2026. Суперлига. 8-тур.
18:00
Локомотив
0-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик