Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сардор Мирзаев: «Жамоамизга фойдам тегса хурсанд бўламан»

Сардор Мирзаев жароҳат сабаб яқин икки йил футбол ўйнай олмади. У ОКМКда жуда кам ўйин амалиётига эга бўлди.

«Локомотив»га келганида ҳам зўр формада эмасди. Секин-аста тикланиб борди ва ҳозирги пайт ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Мирзаев клуб матбуот хизматига берган интервьюсида бир нечта фикрларни билдирди.

«Насаф» билан ўйин ҳақида
— Ўйин яхши кечди. Бошида кутилмаганда гол ўтказиб юбордик, шунга қарамай ўз кучимизга ишонгандик. Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик.

Бош билан урган голи ҳақида
— Бу голни узоқ кутдим. Анчадан бери тўп киритишни ўйлаб юргандим. Ғузорда «Машъал» дарвозасига ҳам гол ургандим, бироқ ҳисобга олинмаганди. Жамоамизга фойдам текканидан хурсандман. Ниятим кўпроқ гол уриб «Локомотив»га фойда келтириш.

Футболда ҳамма гол муҳим. Танаффусга ҳисобни тенглаштириб чиқиб кетганимиз яхши бўлди. Бош билан урган голларим саноқли эмас, жуда кўп урганман.

Ғалабани кимга бағишлагани ҳақида
— Жамоамизга бағишладим. Бизга уч очко жуда зарур эди. Турнир жадвалида жамоалар зич жойлашган. Жуда қизиқ чемпионат кетяпти. Ҳолатимизни бироз бўлса-да яхшилаб олдик. Шу руҳда давом этишга ҳаракат қиламиз.

Ҳозирги спорт формаси ҳақида
— Жароҳат сабаб уч ҳафта ўйнай олмадим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман.

Олти йилдан кейин Ўзбекистон чемпионатида гол ургани ҳақида
— Ҳа, бу жуда катта муддат. Орада тўрт йилни Таиландда ўтказдим. Қайтганимдан кейин жароҳат олиб яна майдонга туша олмадим. Узоқ вақтни даволаниш билан ўтказдим.

Шунча пайт сабр қилгани ҳақида
— Ҳаммаси учун Худога шукур қиламан. Жароҳат сабаб четда қолиш оғир. Айниқса бу ёшда осон кечмайди. Кўпчилик футболни тугатиб қўйганини ҳам биламиз. Тўғриси, менда ҳам шунақа ўй бўлди. Тугатсамми деб ўйладим. Лекин ҳаракатдан тўхтамадим. Сабр қилиб соғайишимни ва майдонга қайтишни кутдим. Ёнимда яқин инсонлар борлиги далда берди.

Фурсатдан фойдаланиб ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимовга, клуб бош директори Баходир Мирзаевга раҳмат айтмоқчиман. Улар жароҳатдан тикланишим учун кўп ёрдам беришди. Кейин жамоани тарк этдим, Олмалиқ жамоасига ўзим хоҳлагандек ёрдам бера олмадим. Балки келажакда яна йўлларимиз кесишар.

Иккинчи ёшликка қайтиши ҳақида
— (кулади) Ҳаммаси Худодан. Кучим етгунча футбол ўйнамоқчиман. Кучим етмаслигини сезсам фаолиятимни тугатаман.

Таиланд чемпионати ҳақида
— Таиланддаги тўрт йил ўзим учун яхши ўтди. У ерда уч мавсум ҳаракат қилиб 30 та гол урдим, 25 тача голли пас бердим. Яхши таассурот қолдирдим деб ўйлайман, йўқса узоқ вақт ўйнамаган бўлардим.

Ёшларга Таиландга боришни маслаҳат бермаган бўлардим. Барибир Таиланд чемпионати савияси бизникидан паст. Мен 30 ёшдан кейин кетганим учун буни нормал ҳолат деб ўйлаганман. Лекин ёшлар бормасин дейман, фақат Европани кўзлаш керак.

Киритилди: 27.04.2026 15:42. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

23.04.2026. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-3
Локомотив

Навбатдаги учрашув

27.04.2026. Суперлига. 10-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик