Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мирко Еличич: «Оғир ўйин ва муҳим уч очкони қўлга киритдик»

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 11-тури доирасида бўлиб ўтган "Қизилқум"га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Ўйин жуда оғир ўтди. 65–70 дақиқа мобайнида ўйинни назорат қилдик. Голдан кейин эса натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. “Қизилқум” охиригача курашишини билардик, чунки жамоанинг жисмоний ҳолати жуда яхши. 3 очкодан мамнунман. Оғир ва муҳим уч очкони қўлга киритдик. “Қизилқум”нинг ўтган ўйинларини кўрганимизда, улар охиригача курашганини билгандик. Сифатли ўйин орқали ғалабага эришдик.

— Биринчи ва иккинчи бўлимлардаги ўйинни қандай баҳолайсиз?

— Гол урганимиздан кейин нималардир ўзгариши керак эди. Ўйинни назорат қилиш биз учун яхшироқ бўлди. Шунчаки вазиятлар бўлганда ўзимизни йўқотиб қўйдик. Лекин ўйиндан ўйинга яхшиланиб боряпмиз. Чунки жамоа футболчилари бундай босимларга ўрганиб қолишди. Тўпни олдинга тепиб юбориб, фақат курашиш — бизнинг услуб эмас. Бугун эса охиригача курашиб, очколарни қўлга киритдик.

— 11 та турдан кейин жамоа ўйинидан қониқяпсизми?

— Ҳа, мамнунман. Ёмон ўйнаган учрашувимиз бўлмади. 11 ўйиндаги сифат менга маъқул келди. Бизга барқарорлик етишмаяпти. Лекин бу янги жамоа, буни ҳамма тушуниб турибди. Футболчилар ўзларига бўлган ишончни ҳис қилишмоқда. Улар қайси жиҳатларни яхшилаш кераклигини билишади. Ёзда таркибнинг айрим нуқталарини кучайтиришимиз керак. Кубок ўйинларидан кейин бу борада жиддий ишлаймиз.

— Кубокдаги вазифа қандай?

— Кубокка жиддий қарайяпмиз. Кубок орқали халқаро майдонга йўлланма борлигини ҳамма тушуниб турибди. Бу жуда яхши имконият. Чунки “Локомотив” ОЧЛда ўйнамаганига анча бўлди. Шу сабабли Кубок биз учун муҳим. Бироқ шу билан бирга, бу мусобақада кам ўйнаган футболчиларга ҳам имконият беришимиз мумкин. Ҳозир асосий мақсад — баланс ва барқарорликни топиш.

Киритилди: 05.05.2026 06:03. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Навбаҳор 11 20
4 Бухоро 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 Андижон 11 16
8 ОКМК 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.05.2026. Суперлига. 11-тур.
19:00
Локомотив
1-0
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик