Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бир-бирига ўхшамаган бўлимлар

Ўтган йили Олий лигадаги ўрнини катта қийинчилик билан сақлаб қолган «Қизилқум» клуби жорий йилги мавсумга пухта тайёргарлик кўрганини мавсумнинг дастлабки турларидан исботлаб қўйди. Юрий Лукин шогирдлари чемпионат стартида «Бунёдкор» ва «Пахтакор» каби етакчи жамоаларимизга минимал ҳисобларда имкониятни бой беришгани ҳам сўзимизга мисол бўлади. Шу боис ҳам «Локомотив» клуби аъзолари зарафшонликларга қарши кечадиган ўйинга жиддий ҳозирлик кўришди. Зеро, энди темирйўлчиларда ортга йўл йўқ.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. 5-дақиқадаёқ «Локо» футболчилари ташкил этган ҳужум анча хавфли кўриниш олди. Бунга меҳмонлар ҳам тезкор қарши ҳужум билан жавоб қайтаришди. Фақат Фаррух Ҳайдаров ҳужумга нуқта қўйишда мўлжалдан бироз адашди. Шундан кейин ташаббусни тўлиқ ўз қўлларига олишган темирйўлчилар рақиб дарвозабони ва ҳимоячиларини кучли босим остида ушлаб туришди ҳам. Аммо ҳужумларни самарали якунлашда «Локомотив» футболчиларига совуққонлик етишмади. 33-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Фарҳод Тожиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жаримани амалга оширган Лутфулло Тўраев дарвоза устунини нишонга олди. Агар у тўпни бироз аниқроқ йўналтирганда гол бўлиши ҳам муқаррар эди, негаки бу вазиятда дарвозабон тўпни қайтаришга тайёр эмасди ва у тўп йўналишини нигоҳлари билан кузатиб қолганди холос. Худди шу ерда футболнинг ёзилмаган қонуни ўз сўзини айтди. «Локомотив» вакилларининг кўплаб вазиятларни йўққа чиқараверишини Руслан Вагапов муносиб жазолади. Самандар Шодмоновнинг чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпини фахрий футболчи боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.

Танаффусда мураббийларидан тегишли кўрсатмалар олган мезбонлар иккинчи бўлимни уюшқоқлик билан бошлашди ва бу 57-дақиқада ўз самарасини берди. Чап қанотдан Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдонига оширди. Бу ерда ҳаммадан баланд сакраган Иван Нагаев боши билан кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Голдан руҳланган «Локо» футболчилари энди бутун жамоа бўлиб олдинга ташланишди. Ҳатто марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ҳам ўртароққа чиқиб, ҳужумларга фаол қўшилиб турди. Бу ўзгариш ҳам бесамар кетмади. 70-дақиқада айнан Тўхтахўжаев орқали бошланган ҳужумни яна чап қанотда Ҳасанов ривожлантирди ва тўпни жарима майдонига оширди. Бу ерда на Нагаев, на Тожиев йўқ эди. Аммо кутилмаганда ҳужумга қўшилган Иброҳим Рахимов тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 2:1.

Орадан кўп ўтмай захирадан қўшилган футболчилар Садриддин Абдуллаев ва кичик Жасур Ҳасановнинг фаоллиги натижасида ҳисоб 3-1 кўринишини олди. Ҳасановнинг пасидан кейин тўпни кўкраги билан тўхтатиб олган Садриддин бир ҳаракатда икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва дарвоза томон зарба йўллади. Дарвозабон унинг зарбасини қайтарди, аммо қайтган тўп яна Абдуллаевнинг ўзига келиб тушди ва бу сафар тажрибали футболчи дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, ҳисобни йириклаштирди. Ўйин охирларида майдон эгалари бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Абдуллаев ўйинга киритган тўпни бир қарашда ҳимоячилар бартараф этишганди, гўё. Аммо, тўп тўғри Суюновга келиб тушди ва унинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвозанинг юқори бурчагига бориб тушди – 4:1.

Шу тариқа, «Локо» иродали ва йирик ғалабага эришган ҳолда пешқадам билан ўртадаги фарқни қисқартиришга эришди.

«Локомотив» – «Қизилқум» – 4 :1 (0:1). ТТЙМИ стадиони, 601 томошабин.
Ҳакамлар: Б.Намозов (Тошкент), Б.Норсафаров (Қарши), В.Лушин (Гулистон), А.Мўминов (Тошкент вил.)
Голлар: Иван Нагаев (57), Иброхим Рахимов (70), Садриддин Абдуллаев (75), Илхом Суюнов (84) – Р.Вагапов (39)
«Локомотив»: И.Нестеров, И.Суюнов, Б.Йўлдошев, Ф.Тожиев, И.Тўхтахўжаев, В.Карпенко (С.Абдуллаев 62), И.Нагаев, И.Рахимов (Ж.Ж.Ҳасанов 71), Қ.Рўзиев (С.Рахмонов 51), Ж.О.Ҳасанов, Л.Тўраев
«Қизилқум»: А.Макосин, А.Холиқов, А.Рустамов, В.Шишелов (А.Холиқов 74), С.Шодмонов, Э.Бойматов, Р.Вагапов (Н.Шахобиддинов 88), М.Қурбонов, Ш.Жўраев (С.Холматов 60), А.Муҳиддинов, Ф.Ҳайдаров.
Огоҳлантириш: А.Муҳиддинов (33, «Қизилқум»)
Назоратчи: И.Шарипов (Урганч)

Киритилди: 17.05.2014 07:56. Ўқилди: 6916 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.