Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Терма жамоага энг катта фойдаси тегадиган клуб — «Локомотив»

Тошкентнинг “Локомотив” клуби иккинчи давра олдидан ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Бугун ушбу футболчилар кенг оммага таништирилди. Тақдимот маросимида клуб раҳбарияти, бош мураббий ва янги футболчилар иштирок этишди.

Вадим Абрамов, “Локомотив” бош мураббийи: — Ўзим истаган футболчиларни жамоага таклиф этдим. Селекция ишларидан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйлайманки, янги таклиф этилган футболчилар билан ўз олдимизга қўйилган мақсадларга эриша оламиз. Йиғин давомида яхши савиядаги жамоалар билан назорат учрашувларини ўтказдик. Ҳаттоки “Боруссия” (Дортмунд) клубининг ёшлар жамоаси ҳам анча юқори савиядаги ўйин кўрсатди. Улар асосий жамоадан кўра яхшироқ ўйнашди. Боиси, асосий таркибга киришга номзод бўлган футболчилар ўзларини кўрсатишга уринишди.

— Қишки йиғинда клубга 3 нафар футболчи таклиф этилганди, аммо улар давралар оралиғида жамоани тарк этишди. Бунинг сабаби нимада?
Қобилжон Юнусов (жамоа бошлиғи): — Қишки йиғин пайтида клубимизнинг ўша пайтдаги бош мураббийи Ҳаким Фузайлов уларни жамоага қабул қилганди. Мураббий ўзгарганидан кейин улар Вадим Абрамовнинг ўйин услубига мос тушишмади. Шу боис улар билан шартномани бекор қилишга қарор қилдик.

— Миржалол Қосимов Осиё Ўйинларида иштирок этиш учун Ўзбекистон U23 терма жамоасига легионерларни таклиф қила олмаслигини таъкидлади. Боиси ушбу мусобақа ФИФА кунлари доирасида ўтказилмайди. Ўзбекистон клублари ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган ҳолда, ўз футболчисини терма жамоага қўйиб юбормаслиги мумкинми?
В.Абрамов: — Мумкин. Аммо биз Ўзбекистон чемпионатини нима мақсадда ўтказяпмиз? Клубларнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларига футболчиларни етказиб бериш ва футболчилар мамлакатимиз шарафини муносиб қилишини истаймиз. Биз ўз ватанпарвар инсонлармиз. Биз фақатгина “Пахтакор” ёки “Локомотив” чемпион бўлишини истаган ҳолда ўйинларда иштирок этиш билан чекланиб қолмаймиз. Масалан, “Локомотив” Австриядаги йиғинларда шунчаки клуби эмас, Ўзбекистон клуби сифатида иштирок этдик ва назорат ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдик. Шу боис, биз терма жамоа манфаатларини ҳурмат қиламиз. Ўз навбатида терма жамоа бош мураббийи ҳам клубнинг манфаатини, унинг муаммоларини тушунади, ҳурмат қилади.

— Агар “Пахтакор” ва “Локомотив”нинг бир неча футболчилари Осиё Ўйинларига таклиф этиладиган бўлса, бу вазиятда терма жамоага камроқ футболчи берган “Бунёдкор” устунликка эга бўлиши мумкин...
— Ўзбекистон футбол федерация ва Профессионал футбол лигаси буни инобатга олиши керак. Терма жамоага кўпроқ футболчилар таклиф этилган жамоаларнинг ўйинларини бошқа муддатга кўчириб, барча бир хил вазиятда бўлишини таъминлаши лозим. Биз терма жамоа манфаатларини инобатга олганимиздан кейин Федерация ҳам бизнинг манфаатларимизни ҳисобга олиши зарур.

Баъзилар айрим гапларни ўйлаб топишибди. Гўёки, мен футболчиларга кўрсатма бериб, терма жамоа сафида яхши ўйин кўрсатмасликни таъкидлаётган эканман. Жасур Ҳасанов ёки бошқа футболчи дарвозага тўпни аниқ тепмаса, мен айбдор эканман. Аслида терма жамоага энг кўп фойдасига тегадиган жамоа — “Локомотив”. Термага футболчилар, шифорлар, массажчилар, майдонлар, автобус берамиз, аммо негадир энг кўп эътироз айнан бизга бўлади. Шунисини тушунмайман. Терма жамоага футболчиларимизнинг фойдаси кўпроқ тегиши, улар яхши формада бўлиши учун биз легионерлардан воз кечдик.

Иккинчи давра олдидан жамоага қабул қилинган 7 футболчидан фақат Шавкат Муллажонов сўнгги пайтларда миллий терма жамоага таклиф этилмоқда. Қолганлари таклиф олмай қўйган. Менинг мақсадларимдан яна бири, “Локомотив”да уларнинг ўйинини ўстириш орқали, яна терма жамоадан таклиф олишига эришидан иборат.

Киритилди: 31.07.2014 13:40. Ўқилди: 8563 марта. Фикрлар: 29 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.